САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
239
дедим.
— Тушунолмай қолдим? — дедим. — Боя «ўғлим бор эдим», дегандай бўлувдингиз.
— Ҳа, бор эди, — деди у кескин. — Окасининг ўғли эди. Окаси серфарзанд, лекин камбағал
яшарди... Ўшанинг кенжасини олувдик. — Кейин бирдан эри ҳамон қаршисида турипти-ю, мен
терговчи каби — менга жаҳл билан уқтира кетди: — У одам илгариям уйланган экан.
Аммо фарзанд
кўришмаган. Орада гап қочиб, хотини кетворган экан. Ўша бечорани айбдор қилиб... Ў, прокурор
деганийиз истаса ҳар қанақа фитна, иғво ўйлаб топиб, бўйнийизга қўйиши ҳеч гапмас.
Менга
ишонавуринг.
— Ишонаман.
У сигаретни сўриб, ўйланди. Шунда, мени Ўзи кечирсин, Гулсаранинг қандайдир
даражада
қариётганини сездим. Эшитганим бор: туғмас аёллар тез қартаяди, деб. Шунданми ёки
изтиробларданми... Бундай десам, бундан беш-олти ой бурун яшнаб очилиб турган гулдай жувон эди...
Кейин эсладим: унинг ресторанга кириб туриши, афти-ю уст-бошининг ўзгаргани, умуман,
хулқидаги ўзгаришлару озиб, қовоқларининг осилиб кетиши — булар бари мени айтишга ноқулай бир
хаёлга олиб борди.
— Лекин у болакайга меҳрим тупшб қолувди, — деди оҳиста овозда. — Уям мани «опа» дер, манга
эргашиб юрарди. Эҳтимол, эҳтимол, шунинг учун ман бир-икки йил яшаб қолдим у ерда... Ҳим, нима
деятувдим?
— Шу-шу... Фақат эрингизга ҳалигидай «айб санда» маъносида гап қилган эдингиз.
— Ҳа. — Гулсаранинг чеҳраси бир зумда очилиб кетди. — Жа чийиллаворди-де... — Кейин ўзича
хўп кулди, бошини сараклатди. Кейин бирдан хўрсинди. «Кетасанми?» деди. «Албатта, — дедим. —
Ҳозир кетишим мумкин!» Ярамас... Кулди у. «Аҳдинг шунчалик
экан, нега кетмаяпсан?» деди. «Биринчи хотинингизнинг
куни бошимга тушиши мумкин, деб
қўрқаман», дедим. — Э, этдим-ку, фитнанинг уяси бўларкан бунақа шахслар...
Кечирасиз, дадам
бунақамас эди.
— Билдим.
— У шўрлик аёл Жиззахданакан. Чегарада уни савдогар деб ўйлашганми, бошқалар қаторида
сумкаларини тинтишган. Битта сумкасидан юз доллар чиққан... Ҳа-ҳа. Сўрашса, аёл «билмайман» деган.
Кейин жанобларига қўнғироқ қилишади. Бу кишим: «Ман юз долларимни йўқотувдим»,
деб жавоб
берадилар. Аёл бояқиш ҳибсга олинади. Уф, кейин аблаҳнинг ўзи уни гўёки авф этиб, озод қилиб
юборади. Шу тариқа уларнинг ажралиши қонуний бўлади. Эр — оппоқ, хотин — қоп-қора.
— Тавба.
— Назаримда, хотинга айтган у: «Бола кўрмаганимизни овоза қилиб юрма», деган.
— А-аа.
Do'stlaringiz bilan baham: