САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
243
Мен хонам эшигини қулфламайман, шундоқ бўлсада, йўқловчи киши эшикни тақиллатади.
...Қишлоқи ака эшикни тарақлатиб очиб кирди. Мен ўрнимдан туриб кетгандим. Шифтдаги қандил
ҳам, стол лампа-чироғи ҳам ёниқ: ерга игна тушса, кўринарди.
Таваккални, айтиш мумкинки, таниб бўлмас эди: лаблари ёрилган, лабининг четларида қон юқи бор,
яп-янги чарм куртка остидаги тивит жемперининг ёқаси ланг очиқ — биттаям тугмаси йўқ, юзида
ўзидан ўзи кулаётган кишига хос шикаста аламзада табассум жавдираб турар эди.
— Ў-у, Қувватим! — деб хитоб қилди: сезДймки, тилиниям тишлаб олган. — Акангизни
табрикланг!
— Келинг, Таваккал ака, — дедим ва не бир хуш истак ила сўрадим: — Нима билан табриклай?
— О-озодлик билан! — деди у. Кейин, лойга бе-ланган туфлисини бир-бирига ишқаб ечиб ташлади-
да, хонага кирибоқ мени маҳкам қучиб олди. — Азизим, укам, юртдошим... Акангиз расво бўлди.
Ҳаммаси тугади, ука.
— Таваккал ака, ўтирайлик, — дедим. Унинг кайфи бор-у, кишини «қочирадиган» даражадамас эди.
Бунинг устига, бутун бир вилоят йигитларига сўз бермай юрган валламатнинг бу турқи-таровати-ю,
сўзлари мени ларзага солиб юборганки, сабабини тезроқ билгим келарди.
— Раҳмат. Ўтирамиз, — деб мени дарҳол қўйворди-да, диванга гурс этиб ўтирди. — Кечирасиз...
— Шундай гаплар бўлмасин, — дедим узр сўрамоқчилигини англаб. — Рости, мен сизни кутаётган
эдим.
— Мени? Битта ўзимни? — У тилла тишларини кўрсатиб илжайди-да, кейин қаҳ-қаҳ отиб кулди. —
Қойилман... Унга — Гулсарага қойилман. Мени яна енгди... Бу сафар маъракадан чиқариб юборди.
Кураш тушмайдиган қилиб юборди.
— Бир минут сабр қиласиз, — деб, чойнакни олиб, ваннахонага чиқдим. Идишни чайиб, совуқ сувга
тўлди-риб кирдим. Чой қайнатгични солиб, у ёғини токка уладим. — Ана энди гаплашамиз... — Унга
тикилдим-у, афтидаги ўзгаришлар ҳақида савол бермай туришни маъқул кўрдим: барибир ўзи айтади.
— Хўш, бир бошдан эшитамиз-да? Ресторандамидингиз? У яна қаҳ-қаҳ отди. Сўнг:
— Милисадан келаяпман, — деди бошини кўтармасдан. — Айб ўзимда...
— Нима қилиб қўйдингиз?
У шифтга қараб, оёқларини чалиштириб олди.
— Самолётдан — охирги
рейсдан тушиб, тўғри ресторанга бордим. Ҳусан бугун ишламас экан.
Яъни, кеча, ҳа, кеча... Унинг адресини олиб, уйига бордим. Яхши йигит, дилбар инсон... Менга очиғини
айтмади-ю, гапни айлантирди: «Севасизми? Уйланасизми?» Яна кўп гаплар... — Таваккал кўзларини
йириб очиб, менга тикилди. — «Ҳа — дедим. — Уйланаман, дўстим. Гап тамом...» Мен уни деб... У
менинг мана бу еримдан жуда-а чуқур жой олиб қолган. Мен унга... мен уни оддий маржа... Кечирасиз!
Хуллас, Гулсарани узоқдан кўрсатишга ваъда берди. Жонимни ҳовучлаб йўлга тушдим. Йўлга тушдик...
«Нима гап ўзи? Нима бўлган?» дейман. Гапирмайди. Хўп, ресторанга етиб бордик. — У билагидаги
олтин соатига қараб олди. — Хайрият, шуни олишмади милисалар... Борганимизда, соат ўн яримлар бор
эди. Мен у ресторанда минг марта бўлганман.
— Биламан.
— Э-э, суперлюксларида ётганман, жононлар билан... Ўшаларнинг
айланиб турадиган жойларини
ҳам биламан. Уч-тўрттасининг телефон номериям бор эди. Бир йил бурунги гаплар бу... Хуллас, Ҳусан
жўрангиз мени рестораннинг ичидан ўтказиб, завзал ўтирадиган столга олиб борди-да, аписанкалар
билан гаплашди. Кейин йўлакка чиқди. Лифтга бордик. Шу ерда Ҳусан қолди. Мен уни тушундим.
Ўзиям айтди: улар ресторандаги интим сирларни ҳеч қачон ҳеч кимга айтишмайди.
— Мен ҳам шу гапни эшитганман, — дедим. — Лекин Ҳусан барибир одамгарчилик қипти.
— Ў-ў, албатта!
— Кейин?
— Олтинчи қаватга чиқсам, дежурни ўтирипти. Бошқа зот йўқ.
Бир амаллаб Гулсарани
излаётганимни айтдим. «Мая родственница», дедим. Охири, ғаладонини шартта тортим-да, икки юз сўм
ташладим. «Сестричка, скажи...»
—
Do'stlaringiz bilan baham: