САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
216
ичида ғамнок ва ғариб бир кимсанинг қалбини-да ифодалар, юзию лабларидаги синиқ табассум ҳам бу
мазмунга бағоят мос тушмоқда, қора барқут кийган хонимнинг рақс этаётган жойи ҳам — кутилмаган
жой бўлгани сабабми — залдаги нигоҳларни ўзига қаратмоқда эди.
Ажабо, баъзан шундай тўлиқиб, тўлғаниб-тўлғаниб
айланиб кетардики, столлардан бирига урилиб
кетар-а, деб қўрқиб ҳам қолардим. Йўқ, у худди шундай тор жойда ўйнайвериб ўрганиб кетгандек эди.
Аста-секин залда чапак чалина бошлади. Кейин рақсга мос жуфт қарсакка ўтилди.
Таваккал анграйиб қолган, кўзлари ўқрайиб боқар, афтидан хонимни таний олмас эди.
Бир маҳал елкамга биров туртди. Қарасам, залнинг бошлиғи, бу ерга кирадиган киши борки —
танийдигани, новча,
келишган, қўнғироқ сочли йигит Хусанбек экан. У: «Жим, ўртоғингизга ҳалал
берманг» деди-да, имлаб чекинди. Мен Таваккалга қарадим, унинг кўзлари ҳамон Гулсарада эди.
Шунда жувоннинг са-вол аломатли нигоҳига кўзим тушди ва биргина бармоғимни кўрсатиб «бир
минут» маъносини англатдим. У ўйинга мос ҳолда бош ирғаб, айланиб кетди.
Қаторлар адоғига етиб, Ҳусан билан кўришдим. У, одатдагича, менинг узатган қўлимни тирсагидан
ҳам ушлаб:
— Бу кўринмай кетдингиз? — деди. — Ёзувчилар Союзингиз кўчиб кетгани учунми ё бозор
иқтисоди таъсир қилдими?
— Кейинги гапингиз тўғри, — дедим.
— Бу коммерсант билан кўпдан танишмисиз?
— Юртдошим.
— Жа баевой йигитга ўхшайди.
— Ҳа, танишмасмисиз?
— Йўқ. Нуқул менинг дежурлигимда келмайди. Кейин эшитиб қоламан... Аммо анави жувонни бир
марта кўрганман. Ҳў, стенканинг орқасида ўтиришган. Жа казо-казолар билан... Синглисинингми,
жиянинингми туғилган кунийди. Ўшанда йиғлаб ўйновди... Жа таъсир қилувди менга. Иккита япон ўн
минут суратини олишган...
— Арзир экан, — дедим. — Юринг, таништираман. Дўстимиз билан ҳам...
— Йўқ, бир вақти келади... Кечирасиз, актрисамасми у?
— У, билмайман, Ҳусанжон.
— Қойил... Айтинг, тез-тез келиб туришсин. Бизга яхши бўлади.
Шунда
куй тугади-ю, Гулсара столга бурилди. Чапак чалвориб ўрнидан турган Таваккал, билҳол
мени эсладими, аланглаб қараб, қўлини чўзган ҳол-да:
— Ҳу, Қувват, нима қилиб турибсиз у ерда? — деди-да, дастурхонни кўрсатди. Гулсара ҳам менинг
боришимни кутган каби ўрнига ўтирмасдан қараб турарди. Зал гувиллаган чапакка тўлиб кетган,
мусиқачилар эса яна «Тановар»ни чалишга тушишган, у ербу ердан «раққоса»ни ўйинга таклиф этган
овозлар ҳам эшитилар эди.
Мен Ҳусаннинг қўлини қисиб:
— Узр, — дедим.
— Кечирасиз, безовта қилдим, — деди у. — Лекин мен у йигит билан танишаман.
— Арзийди.
— Ҳой, вақт бўлганда, кириб туринг. Ҳечқурса, насияга меҳмон қилармиз.
— Раҳмат.
Do'stlaringiz bilan baham: