www.ziyouz.com кутубхонаси
214
— Так-так?
— Қозонда бори чўмичга чиқади, деганларидек, инонингки, мен қандоқ бўлсам, образларим ҳам
шундоқ чиқади, деб ўйлайман, яъни, рости ҳам, ёлгони ҳам ўзиники, ўзлигидан келиб чиққан бўладики,
уларни, жумладан, мени ҳам риёкор, деб айтиш қийин... — шундай деб, дафъатан толиққанимни
туйдим. Кейин дангалига кўчдим: — Сиз қандай тушунсангиз, ихтиёр ўзингизда.
— Браво, — деди у.
— Ҳа, маладес, Қувватжон, — деди Таваккал ҳам. — Қизиқ гаплар... Эй, яна бошлашди-ку буги-
вугини! Шошманг, пул тўлаб бўлсаям тинчитаман.
— Ундан кўра, ўзбекча музика заказ қила қолинг, — деди Гулсара бояги табассумида.
Таваккал ўрнидан ирғиб турди.
— Ест! — Кейин бирдан хонимга тепадан ўткир тикилиб сўради: — Ўйнайсизми?
Гулсара елкасини қисди.
— Ў-ў, адин момент! — деб юборди Таваккал. — Ана бу бошқа гап! Кеча ўзим ҳам сезиб эдим...
Кухнага кириб чиқаётганингизда оёқ олишингиз ғалати бўлиб кетиб эди. «Жигарпора»ни эшитаётганда.
Гулсара бошини эгиб кулди. Таваккал қаторлар ора-сидан лўкиллаб юриб, саҳна томонга кетди.
— Кеча танишдик окайиз билан, — деди Гулсара «акам»нинг орқасидан сезиларли фахр билан қараб
олгач. — Мани безорилардан қутқардилар... — Кейин кулиб ҳамда ғижиниб, давом этди: — Шундоқ
кетивоссам, рўпарамдан иккита даванги кевотти. Тротуарда эдим. Тўғри келишаверди. Ман четланиб,
йўл бердим. Ўтишди-ю, вай, сезмий қолдим, қўлим бир силкинди. Қарасам, сумкам йўқ. Биттасининг
қўлида, ҳеч нарса кўрмагандай кетишвотти. «Ҳой, шу кунингдан ўлганинг яхшимасми?» деб бақирдим.
Чопиб боришга қўрқаман. — У яна бошини эгиб кулди. — Вайсовурдим. «Бўйингга қара, иплос! Келиб-
келиб хотин ки-шини тунайсанми?» — Шу пайт Таваккал кафтларини бир-бирига ишқаган ҳолда
қайтиб келди. «Ест, гатоп!» деб ўтираркан. Гулсаранинг охирги сўзларини эшитганда, бирдан тилла
тишларини кўрсатиб ишшайганча, уни рағбатлантириб, бош ирғади. — Ўша пайтда кўриниб қолдилар...
Бу ёғини ўзингиз айта қолинг, — деди Гулсара.
— Ҳа, — дея сезиларли мамнуният билан давом этди Таваккал. — Таксидан тушиб, меҳмонхонага
бораётсам... бир аёл киши пиртаволда қарғанаяпти. Полвонлар менга яқинлашиб қолган. — У мазза
қилиб, аммо ёлтондакам кулди. — Хонимнинг овозлари жуда-а ёқиб кетди-да!
— Раҳмат, — деб қўйди Гулсара.
— Безбет... Кейин, укабой, акангизни биласиз, ёшлик даврлари эсга тушиб кетди. Ўзи, кўпдан бери
қўл қичиб, қаерга ишқашни билмай юрган эдим...
Мен бош ирғадим. Гулсара тағин овозида фахр билан:
— О, ёмон эканлар бу киши, — деди. — Ну, парен... Қайтамга ман қўрқиб қолдим.
— Э, хоним, ёшсиз-да, — деб талтайди Таваккал. — Ундайларнинг учта-тўрттасига бас келолмасак,
мундай қилиб юрмас эдик. Биттаси — ўрисми, татарми, билмайман. Аммо биттаси — ўзбек эди, ана
шундан бошладик.
— Вой, ман ўлдириб қўядилар, деб қўрқдим, — дея яна луқма ташлади Гулсара.
— Йў-ўқ, — деб тағин кулди кончи. — Оч биқинига урамиз-да... Йўғасам, товон тўлаш бор. Ха-ха-
ха... Товон тўлаганмиз ҳам, а, Қувватжон?
— Жуда, — дедим. — Қиммат тўлагансиз... — Гулсара эшитишга иштиёқи борлигини англатадиган
назар билан боқди. — Ўзингиз айтиб берарсиз, — дедим Таваккалга.
— Ҳе, эски гап у, — деди Таваккал. — Келинг, эсламайлик!
— Йўқ, нега энди? — озорланди Гулсара.
— Бўпти, айтиб бераман, — деди Таваккал. — Олдин яна биттадан олайлик. Ҳозир «Тановар»
бўлади... — У узун қўлларини бемалол узатиб, шишалардан қуяркан, мен аста сўрадим:
— Кейин нима бўлди? Ҳалиги давангилар билан... муштлашувингиз ?
— Э, биз муштлашмадик. Уларда куч қайда? Ароқ енгиб ташлаган алкашлар экан. Битта-битта билан
чўзилтириб қўйдим. Кейин ўзбек болага: «Сумкани кўтар», дедим.
— Ҳа, бу кишига қолса, сумкани кўтартириб, уйимга обкирардилар.
— Кечирадилар, хоним.
— «Қўйинг, йўлига кетсин», — дедим.
— Лекин, кейин номардлик қилдингиз-а? — деб чиндан ҳам ачиниш ва хижолатли нигоҳ билан унга
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |