170
беришдан иборатдир. У болани изчил ва батафсил ўрганишни, унинг йўлида
учрайдиган қийинчиликларни йўқотиш йўллари ва воситаларини излашни
талаб этади.
Болаларни умумий ўрганиш тамойили. Болага ташҳис қўйишда
зарур мутахассисликлар (тиббий, дефектологик, психологик ва педагогик)
бўйича олинган маълумотларга таянишни назарда тутади. Агар шифокор,
дефектолог, психолог ва педагогларнинг фикрлари турлича бўлса, бола қайта
текширувдан ўтказилади.
Болани ҳар томонлама ва яхлит ўрганиш тамойили. Боланинг идрок
этиш, эмоционал-иродавий сифатлари ва хулқини текширишни кўзда тутади.
Унга кўра, боланинг ривожланишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган
жисмоний ҳолати ҳам ҳисобга олинади. Болани ҳар
томонлама ва яхлит
ўрганиш унинг ўқув, меҳнат ва ўйин каби фаолияти жараѐнидаги
ҳаракатларини кузатишга асосланади.
Болани динамик ўрганиш тамойилга биноан текшириш давомида
улар биладиган ва бажара оладиган ишларни эмас, балки уларнинг ўқитишдаги
имкониятларини ҳам ҳисобга олиш муҳим эканлигини назарда тутади.
Сифатий-миқдорий ѐндашув тамойили. Бола бажарган топшириқни
баҳолашда якуний натижанигина эмас, балки усули,
масалани ечиш учун
танланган йўлнинг рaционаллиги, ҳаракатларнинг мантиқий кетма-кетлиги,
мақсадга эришишдаги қаътийлик ва тиришқоқликни ҳам ҳисобга олиш
зарурлигини асослайди.
Маълум турдаги патологияли болаларни бошқа болалар
гуруҳларидан ажратиш тамойили ҳар бир махсус таълим муассасаси ўзи
қоидаларига эгалигини тавсифлайди.
Ривожланишида мавжуд бўлган четланишлар даражасига кўра
дифференцaциялаштирилган таълимни ташкил этиш тамойили ривожланишида
бир хил, лекин даражасига кўра турли четланишга
эга болаларни ажратган
ҳолда ўқишларини назарда тутади, бинобарин, уларни ўқитиш методикасида
сезиларли фарқлар мавжуд.
Боланинг ѐш ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш тамойили.
Ҳар бир гуруҳ ѐки синфга маълум ѐшдаги болаларнинг қабул қилинишини
ифодалайди. Турли ѐшдаги ривожланишида нуқсонлар бўлган болаларни
текшириш ва уларга коррекцион ѐрдам кўрсатиш малакали мутахассислар
томонидан амалга оширилади.
Юқоридаги тамойиллар асосида ташкил этилган таълим жараѐни сифатини
янада такомиллаштириш мақсадида ҳозирги кунда тарбиячилар замонавий
таълим бериш учун зарур бўлган: оғзаки, кўргазмали ва амалий методлардан
ҳам кенг фойдаланиб келинмоқда. Машғулотни ўтиш
давомида мазкур
методлар уйғунлаштирилган ҳолда фойдаланиш тарбиячидан улкан маҳорат
талаб этсада, бунинг натижаси сифатли бўлиши таъминланади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Мактабгача таълим боланинг
ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди, ўқишга
интилиш
ҳиссини уйғотади, болани мунтазам таълим олишга тайѐрлайди. Мана шу
жараѐнни сифатли ташкил этишда, бўлғуси юрт эгаларини аждодларига
171
муносиб этиб тарбиялашда замонавий таълим тизими талаб қилаѐтган
педагогик тамойиллар ва методлардан фойдаланиш кутилган натижани беради.
Do'stlaringiz bilan baham: