Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

Муаммоли маъруза материални баѐн этиш давомида ҳал этиш лозим 
бўлган саволлардан, муаммони белгилашдан бошланади. Бироқ бунда, 
талабаларнинг аввалги тажрибасида муаммони ҳал этишнинг схемаси мавжуд 
бўлмай, яъни саволга жавоб топиш учун фикрлаш, фаразни илгари суриш ва 
текшириш талаб этилади. 
Муаммоли маърузада маълумотли маъруза мазмунидан фарқли равишда, 
янги билимлар талаба учун шахсий ихтиро сифатида берилади. Талабалар 
тафаккурини бошқариш мақсадида муаммоли маърузада педагог томонидан 
олдиндан тузилган муаммоли саволлар қўлланилади. Муаммоли саволлар – бу 
шундай саволларки, уларнинг жавоби на талабаларнинг аввалги билимларида, 
на тақдим этилаѐтган (дискдаги ѐзув, деворий жадвал ва б.) маълумотларда 
мавжуд бўлмай, талабалар учун интеллектуал қийинчиликлар туғдиради. 
Муаммоли саволлар соҳадаги номаълум, янги билимларни ўз ичига олиб этиб, 
уларни излаб топиш учун бирон-бир интеллектуал ҳаракат, маълум бир 
мақсадга йўналтирилган тафаккур жараѐни лозим. Ахборот саволлари 
муаммони англаб етиш ва уни ҳал этиш, ақлий фаолиятни амалга ошириш учун 
талабаларда эндиликда мавжуд билимларни долзарблаштириш мақсадида 
қўлланилади.Шундай қилиб, ўқув материали таълим муаммоси сифатида 
ҳавола этилади. Таълим муаммоси – билиш вазифасининг мантиқий шаклига 
эга. Муаммоли баѐн учун ўқув фанининг асосий концептуал мазмунини ташкил 
этувчи, бўлажак профессионал фаолият учун муҳим бўлган, шу билан бирга 
талабалар томонидан ўзлаштирилиши мураккаб бўлган ўқув курснинг энг 
муҳим бўлимлари танланади. 
Таълим муаммолари ўзинингмураккаблигига кўра талабалар учун 
тушунарли бўлиши, таълим олувчиларнинг билиш имкониятларини инобатга 
олиши, ўрганилаѐтган фандан келиб чиқиши ва янги материални ўзлаштириш 
ва шахснинг – умумий ва профессионал жиҳатдан ривожланиши учун 
аҳамиятли бўлиши керак. 
Визуаллашган-маъруза кўргазмалилик тамойилини қўллашнинг янги 
намунаси, шунингдек унинг мазмунига ўқитишнинг фаол шакллари ва 
методлари ҳақидаги психология ва педагогика фанининг маълумотлари таъсири 
натижаси ҳисобланади. 
Визуаллашган-маъруза талабаларни оғзаки ва ѐзма маълумотларни визуал 
шаклга ўзгартиришга ўргатиш, таълим мазмунининг аҳамиятли, муҳим 
элементларини тизимлаш ва ажратиш ҳисобига уларда професионал 
тафаккурни шакллантиради. Педагог томонидан мазкур маърузани тайѐрлаш 
маъруза машғулоти мавзуси бўйича ўқув маълумотини, ўқитишнинг техник ѐки 
қўл воситалари (схемалар, расмлар, чизмалар ва ш.ў.) орқали талабаларга 
ҳавола этиш учун визуал шаклга ўзгартириш, қайта қуришдан иборат. 
Маърузаларни ўқиш давомида педагог мазкур маъруза мавзусини тўлиқ ѐритиб 
беришга хизмат қилувчи кўргазмали материалларни шарҳлайди. Бундай тарзда 
берилган маълумот талабалардаги мавжуд билимларни тизимлаш, муаммоли 
вазиятларни яратиш ва уларни ҳал этиш, кўргазмалиликнинг турли усулларини 
намойиш этишни таъминлаши керак.


161 
Маърузанинг мазкур турини талабаларни янги бўлим, мавзу, фан билан 
таништириш босқичида қўллаш мақсадга мувофиқ. Бунда вужудга келган 
муаммоли вазият материални ўрганиш, ўқитишнинг бошқа шаклларида 
кўргазмали маълумот малакаларини ривожланиши учун психологик 
установкани яратади. Биргаликдаги маъруза муаммо мазмунидаги ўқув 
материалини икки педагогнинг ўзаро жонли диалогик мулоқотининг 
воситасида ифодаланишидир. Бунда назарий масалалар икки мутахассис 
томонидан турли жиҳатдан муҳокама этилади, масалан, назариячи ва 
амалиѐтчи, у ѐки бу нуқтаи назар тарафдори ѐки рақиби томонидан. 
Бунда педагоглар ўзаро диалог давомида ҳал этилаѐтган муаммоли 
вазиятнинг биргаликдаги ечимини топиш маданиятини намоѐн этишга ҳаракат 
қилишлари керак.Бундай мулоқот жараѐнига талабалар жалб этилиб, улар 
ўзларининг саволлари билан мурожат этадилар, ўзларинингқарашларини баѐн 
қиладилар, муҳокама этилаѐтган маъруза материалига ўз муносабатларини 
шакллантирадилар, бўлаѐтган вазиятга ўзларининг ҳиссий муносабатларини 
билдирадилар. 
Биргаликдаги маъруза давомидаги педагогларнинг юқори фаоллигифаол 
ўқитишнинг характерли белгиларидан бири ҳисобланган талабаларни 
фикрлашга ундайди. Бундан ташқари талабалар баҳс-мунозара маданияти, 
диалогни олиб бориш усуллари, масаланинг ечимларини топиш ва хулоса 
чиқаришга доир кўргазмали тасаввурларга эга бўладилар. Олдиндан 
режалаштирилган хатолардан иборат маъруза талабаларда профессионал 
вазиятларни тезкор таҳлил этиш, эксперт, оппонент, тақризчи ролини бажариш, 
нотўғри ва ноаниқ маълумотни аниқлай олиш кўникмасини ривожлантириш 
учун ишлаб чиқилган. Педагогнинг маърузага тайѐрлиги унинг мазмунига 
семантик, услубий ва ҳатти-ҳаракат кўринишидаги хатоларнинг маълум 
миқдорини қўшишдан иборат. Бундай хатоларнинг рўйхатини педагог маъруза 
дарсига олиб келади ва талабаларни мазкур рўйҳат билан маъруза сўнгида 
таништиради. Бунда талабалар сингари, педагог томонидан маърузани ўқиш 
давомида энг кўп йўл қўйилган хатолар танланади. Педагог маърузани шундай 
баѐн этиши керакки, хатолар синчковлик билан яширинган бўлиши ва 
талабалар уларни осонлик билан топа олмасликлари керак.
Талабаларнинг вазифаси маъруза давомида режа-матнда аниқланган 
камчиликларни белгилаш ва маъруза сўнгида уларни айтишдан иборат бўлади. 
Хатоларни таҳлил этиш учун 10-15 дақиқа вақт ажратилади. Мазкур таҳлил 
давомида педагог, талабалар ѐки педагог ва талаба биргаликда саволларга тўғри 
жавоблар берадилар. Режалаштирилган хатолар миқдори ўқув материалининг 
ўзига хослигига, маърузанинг дидактик ва тарбиявий мақсадига, талабаларнинг 
тайѐргарлик даражасига боғлиқ бўладиТалабалар ѐки ўқитувчи томонидан 
аниқланган хатолар муаммоли вазиятларни яратиш учун хизмат қилиб, кейинги 
машғулотларда ҳал этилиши мумкин. Маърузанинг мазкур турини талабаларда 
асосий тушунча ва тасаввурлар шаклланиб бўлгач, ўқув фанидаги маълум 
бўлим ѐки мавзу якунида қўллаш мумкин. Маъруза – анжуманлар қуйидаги 
шаклда ўтказилади.Ўқитувчи маъруза мавзусини эълон қилади ва талабаларга 
мазкур мавзуга доир саволларни ѐзма равишда беришни сўрайди. Ҳар бир 


162 
талаба 2-3 дақиқа давомида уни қизиқтирган саволни ѐзиши ва ўқитувчига 
узатиши лозим. Шундан сўнг ўқитувчи саволларни уларнинг маъно мазмунига 
кўра саралайди ва маърузани ўқишни бошлайди. Ўқув материалини баѐн этиш 
ҳар бир берилган саволга жавоб тарзида эмас, балки мавзуни саволларни 
ѐритган ҳолда боғланган тарзда очиб бериш асосида қурилади. Маъруза 
сўнгида ўқитувчи тингловчиларнинг билимлари ва қизиқишлари ифодаси 
сифатида берилган саволларни якуний баҳолайди. Маъруза – анжуман 
давомида талабалар фаолиятини фаоллаштириш ҳар бир талабани шахсан 
хабардор қилиш ҳисобига амалга ошади. Саволни шакллантириш ва уни 
саводли бериш тафаккур фаолиятини фаоллаштиради, саволга бериладиган 
жавобни кутиш эса талаба диққатини жамлайди. Кўп ҳолатларда талабалар 
саволлари муаммоли характерга эга бўлиб, тафаккурнинг ижод жараѐнларининг 
бошланиши ҳисобланади. Педагогнинг берилган саволларга ва уларнинг 
жавобларига шахсий, профессионал ва ижтимоий муносабати талабаларга 
тарбиявий таъсир кўрсатади.Маъруза – анжуманни мавзу ѐки бўлимни 
ўрганишнинг аввалида, ўртасида ва сўнгида амалга ошириш мумкин. Мавзуни 
ўрганишнинг аввалида мазкур маърузадан асосий мақсад – талабалар 
қизиқишлари ва эҳтиѐжлари доирасини, уларнинг ишга бўлган тайѐргарликлари 
даражасини, фанга нисбатан муносабатларини аниқлашдан иборат. Мавзу ѐки 
курс ўртасида маъруза ўқув фани мазмунининг асосий жиҳатларига диққатни 
қаратишга, талабалар билимини тизимлашга йўналтирилган. Мавзу ѐки бўлим 
сўнгидаги маъруза – анжуманнинг асосий мақсади – маъруза ишларининг 
якунларини хулосалаш, кейинги бўлимларда ўзлаштирилган билимларни 
ривожланиш даражасини аниқлашдан иборат. Ўқитишнинг фаол усулларини 
қўллаш орқали ўқитувчи талабаларга – уларнинг чиқишларини шарҳлаш, 
бажарилган ишларга доир фикрни баѐн этиш, уларнинг нуқтаи назарларига 
қўшилган ѐки қўшилмаган ҳолда тескари алоқа шаклида доимо таъсир 
кўрсатади. Шу билан бир вақтда талабаларнинг ўзлари ҳам ўқитувчи ва 
ўртоқларининг фаолиятини фаол таҳлил этадилар. Фикрлар алмашинуви фойда 
келтириши учун, берилаѐтган танқидлар пухта ўйлаб кўрилган ва шундай 
тарзда баѐн этилиши лозимки, гуруҳ ѐки унинг алоҳида аъзолари билдирилган 
баҳоларни танқид сифатида эмас, балки келажакдаги фаолиятни яхшилашга 
кўмак сифатида қабул қилишлари керак. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish