Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ ЎҚУВЧИЛАРДА КРЕАТИВЛИКНИ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ ЎҚУВЧИЛАРДА КРЕАТИВЛИКНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Н.Г. Одилова ТДПУ доценти в/б. 
Креативлик деганда, турли вазиятларга инсоннинг ўзига хос, оператив 
равишда, ностандарт, оргинал ва ижодий жавоб қайтариши тушунилади. 
Креативлик тузилишида А. Маслоу бир неча даражаларни ажратиб кўрсатади: 
биринчи 
даражали 
креативлик, иккинчи даражали 
креативлик 
ва 
интегрaциялашган креативлик. Биринчи даражали креативликда биринчи 
мотивлар хатти-ҳаракатлар натижасини акс эттиради. Бу эса З. Фрейднинг 
психоаналитик концепциясида ижодкорликни тушунишга ѐрдам беради. 
Иккинчи даражали креативлик мураккаб фикрлаш оперaцияларининг ўзаро 
таъсирининг фаоллигида акс этади. Аввал идрок қилинган нарсалар ҳақида 
мазкур босқичда анализ жараѐни юз бериб, тизимлаштириш ва фикрлаш 
оперaциясига 
мурожаат 
қилинади. 
Сўнгги 
такомиллашган 
даража 
интегрaциялашган креативлик бўлиб, унда аввалги иккита креативлик бир 
бутунликка интегрaцияланади. А. Маслоу таъкидлашича, ижодкорликнинг 
айнан шу типи буюк ишлар, асарлар ва янгиликлар яратилишига сабаб бўлади. 
Мазкур қобилиятни мақсадли ривожлантириш асосини шахс салоҳиятининг 
ижодий ва коммуникатив хусусиятлари ташкил қилади. Ижодий салоҳият 
деганда, шахсга яратиш, янгиликни қидириш, қарор қабул қилиш, ностандарт 
ҳаракатда бўлишга имкон яратувчи хусусиятлари (мотвaцион, интеллектуал, 
эмоционал, иродавий) тизими тушунилади. Коммуникатив салоҳият шахснинг 
мулоқотда ва бошқа инсонлар билан ўзаро таъсирда бўлишини таъминловчи 
хусусият ва қобилиятларидир. Креативликни тадқиқ қилиш узоқ тарихга эга. Ўз 
илмий ишларини креативликка бағишлаган чет эл психологларидан 
қуйидагиларни санаб ўтиш лозим: Дж.Гилфорд, П.Торранс, Т.Тардиф, 


140 
Р.Стернберг, Г.Доман, Д.Доман, Г.Фостер, Д.Айан, Л.Харт, М.Уаллах, 
Т.Вуджек, Р.Поу, В.Венгер, Ч.Ломброзо, D.Feldman, C.Taylor, R.Weisberg, 
F.Barron, D.Harrington, D.Percins, P.Simonton, R.Jons, P.Jackson, R.Sternberg, 
S.Davidson. Бу муаммо билан шуғулланган Россиялик олимлар: Б.Г.Ананьев, 
В.Н.Дружинин, 
М.А.Холодная, 
Д.Б.Богоявленская, 
Р.И. 
Кругликов, 
Д.Б.Эльконин, 
Я.А.Пономарев, 
С.Л.Рубинштейн, 
Н.Б.Шумакова, 
А.В.Петровский, М.Г.Ярошевский, В.Я.Титаренко, В.П.Ягункова, A.M. 
Матюшкин, Е.А.Григоренко. Маҳаллий психологлардан Э.Ғ. Ғозиев ўз 
тадқиқотларида тафаккурнинг мустақиллигига эътибор қаратади. Муаллиф 
тафаккурнинг бу муҳим сифатини қуйидагича белгилайди: ―Тафаккурнинг 
мустақиллиги деганда, кишининг шахсий ташаббуси билан ўз олдига аниқ 
мақсад, яъни вазифалар қўя билиши, улар юзасидан амалий ва илмий 
характердаги фаразлар қилиш, натижани кўз олдига келтира олиши, қўйилган 
вазифани ҳеч кимнинг кўмагисиз, кўрсатмасисиз, ўзининг ақлий изланиши 
туфайли турли йўл, усул ва воситалар топиб мутақил равишда ҳал қилишдан 
иборат ақлий қобилиятни тушуниш керак‖ [3]. 
Кичик мактаб ѐши ҳулқ-атвор ва креативлик шаклланиши учун сензитив 
давр бўлиб ҳисобланади. Чунки, айнан шу даврда боланинг реаллик билан 
муносабатлар тизими қайта ўзгаради, ўқув фаолияти ва ўқув мотивлари 
шаклланади, янги билимлар ва кўникмалар эгалланади, бола шахси 
шаклланишига таъсир қилувчи интенсив интеллектуал ривожланиш ва барча 
психик жараѐнларнинг интеллектуализaцияси юзага келади [1]. 
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда креативлик ижодий ва коммуникатив 
салоҳиятдан 
иборат. 
Коммуникатив 
салоҳият 
таркибий 
қисмлари: 
мустақиллилик, мулоқотчанлик, курашни қабул қилиш, гуруҳ томонидан 
шахсни қабул қилмаслик даражаси юқори кўрсаткичларининг мавжуд 
эмаслиги. Ижодий салоҳиятнинг аҳамиятли таркиби бўлиб, образли креативлик 
ҳисобланади. 
У 
тафаккурнинг 
оригиналлигида, 
эгилувчанлигида, 
мослашувчанлигида, 
тезкорлигида 
намоѐн 
бўлади. 
Тафаккурнинг 
мустақиллиги, унинг ижодийлиги мактаб таълимининг норасмий муҳитига, 
унинг бой материалларини беришга, тарбияда дастурсиз усулга кўмак беради. 
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда креатив тафаккурни шакллантиришда 
қуйидаги психологик усул – миқдорий эслатиб туриш муҳим аҳамиятга эга. 
Қуйидаги вазиятни кўриб чиқамиз: ўқувчи қийин вазифанинг жавобини 
қидиряпти, маълумки, у масаланинг жавобини хали билмайди, у жавобни 
фикрий жараѐннинг якунидагина топиши мумкин. Жавобни билган ўқитувчи 
ўқувчига ѐрдам бера бошлайди. Тажрибали ўқитувчи жавобни дарҳол айтиб 
бермайди, балки ўқувчига аста-секинлик билан, заруриятга қараб, кичик-кичик 
маълумотларни айтиб турадики, бунда асосий ишни ўқувчининг ўзи бажаради. 
Агарда ўқувчига дарҳол жавоб ҳақида маълумот берилса, бу ўқувчи 
тафаккурининг ривожланиши учун фақат тўсқинлик қилади. Юқорида 
таъкидлаб ўтганимиздек, креатив тафаккур – бу янгиликни излаш ва очиш учун 
амалга ошадиган техник жараѐн (субъектив янгилик бўлса ҳам).
Шунинг учун ҳам ўқитувчилар буни доимо ѐдда тутган ҳолда ўқувчиларга 
янгиликни очиш учун қулай шароит яратишлари лозим. Вазифани ҳал 


141 
этишнинг бошланғич босқичидаѐқ, ўқувчига вазифанинг ечими ҳақида 
маълумот берилса, уларнинг тафаккури ѐки умуман ишламайди, ѐки паст 
даражада ишлайди. Ўқувчилар доимо ўқитувчининг малакали ѐрдамига 
муҳтож, лекин бу ѐрдам олдиндан берилган тайѐр натижа жараѐни билан 
алмашиб, уларнинг тафаккурини чегаралаб қўймаслиги лозим. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish