Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ЎҚУВЧИЛАРИ НУТҚИДАГИ КАМЧИЛИКЛАРНИ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

ЎҚУВЧИЛАРИ НУТҚИДАГИ КАМЧИЛИКЛАРНИ 
КОРРЕКЦИЯЛАШДА ОТА-ОНАНИНГ ЎРНИ 
 
  Д.А. Нуркелдиева ТДПУ доценти,п.ф.н., 
М. Садриддинова ТДПУ талабаси
 
Болаларда кузатиладиган нутқ камчиликларини бартараф этишда нафақат 
мутахассис логопед, балки ота-оналарнинг роли ҳам жуда муҳимдир. Логопед 
нутқий патологияга эга бола билан қай тарзда, суръатда ва шаклда ишлаши 
кўпгина адабиѐтларда тўлиқ кўрсатиб берилган.
Мазкур жараѐн ота-онани фаол иштирокини талаб этиб, логопеднинг иш 
фаолиятининг самарадорлиги дастлабки ва муҳим муаммолардан бири – бола 
нутқий ривожланиши муаммосини логопед ва ота-онани турли нуқтаи назарда 
бўлишига йўл қўймасликдир. Кўп холларда ота-она зарурий педагогик билим 
ва малакаларга эга эмаслиги сабабли нутқни коррекциялаш жараѐнидан 
ихтиѐрий равишда четга чиқишади, бола билан шуғунланишга вақт топа 
олмасликлари сабабли қийналишади. Шу билан бирга кўпчилик логопед-
педагоглар бошланғич синф ўқувчиларини оиладаги ҳаѐт фаолиятининг 
нақадар мухимлигини инобатга олмаган ҳолда коррекцион иш давомида мазкур 
омилни 
зарурий 
тарзда 
қўллай 
олишмайди. 
Оиладан 
логопедга 
тизимлаштирилган тескари алоқанинг мавжуд эмаслиги натижасида логопед 
боланинг кундалик ҳаѐтда нутқий фаолияти хусусиятлари хақида маълумотга 
эга бўла олмайди.
Ота-онани онгли равишда логопед билан биргаликда коррекцион-
педагогик жараѐнда иштирок этиши иш самарадорлигини аҳамиятга молик 
даражада оширади. Ота-она ва логопеднинг иш-ҳаракатлари бир-бирига боғлиқ 
бўлмаган ҳолда мустақил равишда амалга оширилавериши бола нутқий 
ривожланиш мухитини бир бутунлигини сақланишига, бир мақсад сари 
йўналтирилишига тўсқинлик қилади.


131 
Илғор иш тажрибасини ўрганиш асосида ота-онага боланинг нутқий 
ривожланиши билан боғлиқ муаммоларни хал этишда логопед ѐрдами доимий 
равишда керак бўлиши аниқланди. Оилавий тарбия устунлигини тан олиниши 
эса оила ва логопед орасида ҳамкорлик, ўзаро келишув ва ишончли 
муносабатлар мавжуд бўлиши шартлигини намоѐн этади.
Замонавий коррекцион педагогикада оила ва логопед ҳамкорлигини
мухим ва долзарб муаммолардан бирига айланмоқда, бинобарин, 
дефектологлар ота-она билан ишлашнинг янги усулларини излашмоқда, ота-
оналар педагогик маънавиятини ошиши – болани ҳар томонлама 
ривожланишини мукаммаллаштириш асосидир.
Кўпгина ота-оналар болалари билан мулоқотнинг етарли эмаслиги 
оқибатлари ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Ота-она билан мулоқотнинг 
камлиги баркамол бўлиб кўринган оилаларда ҳам кузатилиб, ота-оналар кўп 
вақтини ишга қаратиб, натижада ҳозирда оила билан ишлаш ўткир зарурати 
туғилмоқда. Ўқитувчи, логопед-дефектолог, психолог болани таълим-
тарбиясида ота-оналарга ѐрдам беришлари зарур. Педагог ва психологларнинг 
уринишлари авваламбор, ота-она ва фарзанд муносабатларини тушунишга 
қаратилиши жоиз. Чунки айнан оилада бола шахси ривожлана бошлайди, 
ижтимоийлашувнинг дастлабки босқичларини ўтади. 
Оиланинг аҳамияти нутқида нуқсони бўлган бола шахсини шаклланишида 
янада ошади. Болани ота-она билан муносабатлари болани ижтимоий мухит 
билан муносабатларини белгилаб беради. Турли нутқ нуқсонига эга болалар 
оиласида ўзига хос вазият юзага келиб, оиланинг ички муносабатлари шу 
камчилик тури ва оғирлик даражасига боғлиқ бўлади. Баъзи ҳолларда нутқ 
нуқсонига эга болали ота-оналар ўзини қониқмаган, тушкунликга тушган 
тарзда хис этиб, ўзларига ―нега айнан мени болам шундай?‖ деб савол 
беришади.
Баъзи холларда эса ота-оналар турли сабабларга кўра бола нутқ 
нуқсонларини коррекциялаш ва нутқини ривожлантиришга ѐрдам бера 
олмайдилар. Кўпгина ота-оналар фарзандида мавжуд у ѐки бу нутқ нуқсонини 
келиб чиқишини реал сабабларини тушунмайдилар. Баъзи ота-оналар болани 
дангаса, иш ѐқмас дея ҳисоблаб, ғазабдан уни ―жинни‖, ―дангаса‖ каби сўзлар 
билан унинг психикасини жарохатлашади.
Бола учун энг яқин инсонларни бундай муносабати болада турли 
комплекслар ва негатив хусусиятларни шаклланишига сабаб бўлади. Баъзи ота-
оналар логопед билан масхатлашишни вақт тансиқлигига, бола катта бўлганда 
нуқсон ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетишига асосланган холда қолдираверишади. Бу 
эса ўз навбатида бола нутқини коррекциялаш ҳамда бутун таълим-тарбия 
жараѐнига салбий таъсир кўрсатади. Натижада бола ўрта синфларга ўтганда 
ҳам нутқ нуқсонлари коррекциялаш муаммоси долзарблигича қолаверади.
Бошланғич 
синф 
ўқувчиларининг 
ота-оналари 
ва 
логопеднинг 
ҳамкорликдаги иш фаолияти педагогик жараѐнни мухим қисмларидан бири 
ҳисобланади ва қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

Ота-оналар кунларини ўтказиш; 


132 

Ота-оналар учун ѐрдамчи маълумотларга эга стенд ва бурчаклар 
тайѐрлаш; 

Очиқ логопедик машғулотлар ўтказиш; 

Маслахатлар бериш; 

Суҳбатлар ўтказиш; 

Маърузалар ўқиш; 

Семинарлар ўтказиш; 

Ота-оналарни баъзи логопедик иш усулларига ўргатиш. 
Ўқув йилини бошида умумтаълим мактаби логопеди болалар нутқини 
текширади. Логопедик текширув асосини педагогик текшириш методлари ва 
умумий тамойиллари ташкил этади. Логопедик тешириш тиббий ва педагогик 
хужжатларни, ота-оналар ҳақида маълумотни ўрганишдан бошланади. Логопед 
у билан шуғулланиши керак бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари билан 
танишиши лозим. Логопед коррекцион иш режасини тузишда қуйидагиларни 
инобатга олиги жоиз: 

Бола тарбиясида оиланинг барча аъзоларининг роли; 

Оилавий тарбия тури. 
Биринчи суҳбатдан болани оиладаги тарбия шароитлари, боланинг ўзига 
хос хусусиятлари, қизиқишлари аниқланади. Логопед ота-онани шикоятлари ва 
талаблари, бола ривожланиши борасидаги нуқтаи назарлари ва тавсиялари 
ҳақида сўзлашади. Бу учрашув логопед учун ҳам, ота-она учун ҳам жуда 
мухим. Мазкур учрашувнинг эмоционал мухити ва тўғри тузилиши ота-она ва 
логопед ҳамкорлиги келажагини белгилаб беради.
Ота-онани ҳамкорликда иш кўрсатишга қизиқтириш ва йўналтириш, 
логопед улардан қандай ѐрдам кутаѐтганини тушунтириш жоиз. Ота-онала 
билан консултaция (маслахатлашиш) расмий равишда ҳар хафта ўтказилади.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish