Индивидуал психокоррекцияни ўтказиш шартлари:
1) мижознинг психологик ѐрдам олиш учун ихтиѐрий розилиги;
2) мижозни мутахассисга ишончи;
3) мижозни тадқиқ қилиш жараѐнида, коррекцион дастурни шакллантириш
ва уни амалга оширилишида мижоз фаоллиги.
Индивидуал психокоррекциянинг самарадорлиги қуйидагилар билан
аниқланади:
124
1) психологнинг шахс сифатидаги хусусиятлари (ижтимоий келиб чиқиши,
жозибадорлиги, интеллектуал ривожланиши, ирода, характер хусусиятлари);
2) мижоз ва психолог ўртасида шаклланган муносабат (ишонч,
мутахассиснинг обрў қозонгани, мижозни мутахассисга тобелиги);
3) мижозга нисбатан психолог танлаган вазиятнинг мослиги (психологнинг
тутган йўли, психологни мижозга бўлган муносабатида қабул қилган бошқариш
стратегияси; ушбу танлов психолог томонидан мижознинг шахсий
хусусиятларини ва вазият хусусиятлари инобатга олган холда амалга
оширилади.
4) мутахассис томонидан маълумотларни шакллантириш усуллари
(исботлаш даражаси, мантиқ, ҳис-туйғуларга қайта ѐндашув).
Демак психологик коррекцияда иш услуби танлови мутахассиснинг афзал
кўрган, мижозни шахс сифатидаги ва унинг муаммоси хусусиятларидан келиб
чиққан холда олиб борилади. Психологик коррекция бола психик
таракқиѐтининг умумий конуниятларини, унинг билиш, эмоционал иродавий
соҳаларидаги, хулқ атворидаги ўзгаришларининг сабабларини аниклашдан
иборат. Психологик коррекция боланинг қабул қилинган меъѐрларга мос
келмайдиган психологик
ривожланиш хусусиятларини
«тўғрилашга»,
қаратилган мутахассис фаолиятини акс эттиради.
НОГИРОНЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА
ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Н.С. Мусаева ТДПУ ўқитувчиси,
П.Б. Ахраева ТДПУ талабаси
Республикамиз ҳукумати мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ инсон
ва унинг эркинликлари, бола ҳуқуқларининг таъминланишига қаратилган қатор
халқаро келишувларга қўшилар экан, жамиятнинг имконияти чекланган
шахсларига алоҳида эътибор қаратиб, қатор қонунларда уларнинг ўз
имкониятларига мос тарзда шароитларни яратиш орқали жамиятга
уйғунлашувларини таъминлашга бел боғлади.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши 1992 йил 2 июлда ―Таълим
тўғрисида‖ ги Қонунни тасдиқлади. Бу дастуруламал ҳужжатда таълим
соҳасидаги давлат сиѐсатининг асосий тамойиллари, таълим тизими, унинг
бошқарув таркиби, педагог ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва
масъулиятлари аниқ белгилаб берилди.
Таълим олиш ҳуқуқи ҳар бир болада бор. Хусусан ногирон болаларни
таълим олиши ўта муҳим, чунки бу нафақат унинг шахсий ўсишига
кўмаклашади, балки унга келгусида касб эгаллаш ва мустақил бўлиш, ўзига
ишонувчи инсон бўлишига имкон беради.
Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистонда олиб
бориладиган давлат сиѐсати ногиронликка эга бўлмаган шахслар ўз
ҳуқуқларини қандай амалга оширсалар, ногиронлар ҳам худди шундай ҳуқуққа
эга бўлиб, тўлақонли, муносиб ҳаѐт кечиришларига қаратилган.
125
Ногиронликка эга болаларнинг таълим олишлари учун ҳам бутун
имкониятлар яратилмоқда. Республикамизда бу масаланинг норматив-ҳуқуқий
асослари ҳам яратилган. Бу борада Ўзбекистонда ногиронликка эга
болаларнинг таълим олишига бўлган ҳуқуқига тегишли халқаро ҳужжат-2000
йил 26-28 апрелда Бутун жаҳон форумида қабул қилинган ―Таълим хамма
учун‖ ҳаракати биринчилардан бўлиб ратификaция қилинди. Бу ҳужжатга кўра,
таълим соҳасида жаҳондаги ҳамма болаларга, шу жумладан, кам таъминланган
оилалардан бўлган, ногиронликка эга болаларга ҳам юқори сифатли бошланғич
таълим олиш имкониятини яратиш лозимлиги таъкидланган. Бунинг учун
таълим соҳасида хавфсиз, соғлом, инклюзив ва ресурс билан оқилона
таъминган шарт-шароитларнинг яратилиши бош ўринга қўйилади.
―Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш
тўғрисида‖ги Қонуннинг 21-моддасида ногиронларнинг умумий ўрта, ўрта
махсус ва олий таълимининг амалга оширилиши ҳақида гап боради. Бу борада
ногиронларнинг таълими барча ўқув муассасаларида, зарурат туғилганда эса
махсус таълим муассасаларида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги тизимида ногирон болалар учун
184 та махсус мактабгача таълим муассасалари фаолият юритиб, уларда 20439
нафардан болалар тарбияланмоқда. Шунингдек, Республикада имконияти
чеклаган болалар учун ихтисослаштирилган 85 та мактаб ва мактаб-интернат
мавжуд бўлиб, уларда 18533 нафар болалар таълим-тарбия оладилар, 9727
нафар бола уй таълимида ўқитилади. Шунингдек, имконияти чекланган
ногиронларни касбга ўқитиш мақсадида 4та касб-ҳунар коллежларида 1500 дан
ортиқ руҳий ва жисмоний имконияти чекланган ўқувчилар 16 турдаги
мутахассисликлар бўйича касб-ҳунар эгалламоқдалар
20
.
Болалар ва ўсмирлар бу муассасаларга тиббий-психологик-педагогик
комиссиянинг хулосаси билан ота-оналарнинг ѐки бошқа қонуний
вакилларининг розилигига кўра қабул қилинади ва чиқарилади.
―Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш
тўғрисида‖ги Қонуннинг 22-моддасида ногирон болаларнинг уй шароитида
таълими ва тарбиясига бағишланган. Ногирон болалар таълими ва тарбиясини
умумий ѐки махсус мактабгача ва мактаб муассасаларида амалга оширишнинг
имконияти бўлмаган ҳолларда ҳамда ота-оналарининг розилигини ҳисобга олиб
таълим ва тарбия иши уйда амалга оширилади. Тегишли таълим-тарбия
муассасалари ногирон болаларнинг таълим олиши учун ота-оналарга ѐрдам
кўрсатишга мажбурдирлар.
Чуқур ақли заифликка эга бўлган болаларни умумий таълимга жалб қилиш
иши айниқса кўп қийинчиликларга учрайди. Ҳозирда 4 ѐшдан 18 ѐшгача бўлган
чуқур ақли заиф болалар оилада ота-оналари томонидан ѐки ижтимоий
таъминот органларига қарашли ―Мурувват‖ уйларида тарбияланади.
20
У.Иноятов. Основные аспекты и перспективы социальной инклюзии в системе народного
образования Республики Узбекистан. Международная конференция на тему: Социальная
инклюзия: новые ориентиры социализации детей. Т., 2017
126
Республикамизда 2 та ақли заиф болалар учун мўлжалланган ―Мурувват‖
уйларида ногирон етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбия
олади.
―Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида‖ги Қонун (2008 йил) ҳамда
Халқ таълими вазирлиги томонидан 2015 йилнинг 17 июнида қабул қилинган
(Адлия вазирлигидан 2685-сон билан рўйхатдан ўтган) ―Ақлий ва жисмоний
нуқсони бўлган ўқувчиларни махсус таълим муассасасидан бошқасига ѐки
инклюзив шароитларида таълим олиши учун умумтаълим муассасасига
ўтказиш тўғрисида‖ги Низом Ўзбекистон Республикасида ҳар бир боланинг
яшаш, ривожланиш, иштирок этиш, ҳимояланишида тенг ҳуқуқлигини
кафолатлайди.
Шундай қилиб, ногирон болаларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқлари
қонун ҳужжатларида акс эттирилиши борасида давлатимиз томонидан анча
ишлар амалга оширилган хамда бу йўлдаги ишлар узлуксиз давом
эттирилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |