Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИНГ МИЛЛИЙ ФАЗИЛАТЛАРИНИ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИНГ МИЛЛИЙ ФАЗИЛАТЛАРИНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ 
А.Ш Мухсиева ТДПУ доценти
Н. А. Бахтиѐрова ТДПУ магистранти  
Барча миллат вакилларига хос хусусият бўлгани каби ҳар бир ўзбек 
оиласида ҳам унинг аъзолари томонидан ташкил этилаѐтган ҳаракат маиший 
жиҳатдан фаровонликка эришишга йўналтирилади. Оилаларнинг моддий 
таъминотини яхшилаш унинг аъзоси саналган субъектларнинг ижтимоий 
фаоллиги, меҳнат самарадорлигигина боғлиқ бўлмай, балки кўпроқ мустақил 


121 
Ўзбекистонда ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларда қўлга киритилаѐтган 
ютуқларига ҳам боғлиқдир. 
Ҳар бир оила аъзоси нафақат оила хўжалиги, шунингдек, республика 
ишлаб чиқаришининг фаол иштирокчиси ҳам саналади. Шу боис бугунги кунда 
оила муҳитида тарбияланаѐтган болаларни оила хўжалиги билан бирга жамият 
иқтисодий ҳаѐтини йўлга қўювчи шахс этиб тарбиялаш долзарб ижтимоий 
вазифалардан бири сифатида кун тартибига қўйилмоқда.
Миллатпарварлик. Оддий қилиб айтганда, миллатпарварлик кишининг 
ўз халқи, жамият билан бирдамлигидир. Миллатпарварликнинг акси худбинлик 
– индивидуализмдир. Баъзи оилаларда ота-оналарнинг бу масалаларга жиддий 
эътибор бермасликлари туфайли болаларда худбинлик иллати шаклланади. 
Агар бола оила эҳтиѐжлари учун зарур маблағнинг яратилиш омилини билмаса, 
фақат ўз эҳтиѐжларини қондиришгагина одатланиб, оиланинг бошқа аъзолари 
ҳам муайян эҳтиѐжларга эга бўлишларини англамаса, қаноатли инсон бўлиб 
вояга етмаса, демак, унинг қиѐфасида кўзга ташланувчи хислат худбинликдир. 
Худбинлик нафақат шахснинг ўзи учун, шу билан бирга жамият учун ҳам зарар 
келтиради. Баъзи ота-оналар ўзлари ҳам сезмаган ҳолда фарзандларида 
худбинликнинг тарбияланишига замин яратиб берадилар. 
Тежамкорлик. Мазкур фазилатга эга бўлиш бозор муносабатлари 
шаклланаѐтган мавжуд шароитда ниҳоятда муҳимдир. Тежамкорлик - моддий 
предмет, хом-ашѐ ѐки тайѐр маҳсулотлар мақсадга мувофиқ, оқилона ҳамда 
тежаб-тергаб фойдаланиш, уларни исроф қилмасликни ифода этувчи ижобий 
фазилат бўлиб, ўсиб келаѐтган авлодда мазкур сифатни тарбиялаш нафақат 
уларнинг шахсий фаровонлигини таъминлаш, шу билан бирга жамият 
тараққиѐтига эришишнинг муҳим шартларидан бири. Оила шароитида 
болаларда тежамкорлик фазилати, энг аввало, ота-оналар томонидан уларга 
кўрсатилаѐтган ибрат асосида шакллантирилади. Уларнинг оила моддий 
фаровонлигини таъминлашда муайян аҳамиятга эга воситалар, уй-рўзғор 
буюмлари, кийим-кечак, асбоб-ускуналар, жиҳозларга бўлган эҳтиѐткорона 
муносабатлари, ўринли вазиятларда алоҳида таъкидларни қайд этишлари 
(«жиҳозларга чизманглар, улар уйимизни файзли бўлишини таъминлайди», 
«рўзғор асбобларини фойдалангандан сўнг ўз жойига қўйинглар, зарур 
бўлганда қидириб юрмаймиз», «ниҳолларни синдирманглар, ҳосилга кирганда, 
уларнинг мевасини ўзимиз еймиз» ва ҳоказолар), тежамкорлик мавзусида оила 
даврасида суҳбатларни ташкил этишга аҳамиятни қаратишлари болаларда 
тежамкорликнинг шаклланишида таъсирчан методлар ҳисобланади.
Ташаббускорлик. Ушбу фазилат ҳам бозор ишлаб чиқаришига 
асосланган жамиятда ўзига хос аҳамиятга эга бўлган фазилат саналади. Ота-
оналарнинг оилавий тадбирларни уюштиришдаги намуналари болаларда 
ташаббускорлик фазилатини шакллантиришга ѐрдам беради. Ташаббускорлик 
оилавий анъаналар асосида унинг аъзоларининг ҳамжиҳатлик, ҳамкорликка 
асосланган фаолиятларини ташкил этишни рағбатлантирувчи ижобий 
фазилатдир. Оила аъзоларининг ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда муайян 


122 
фаолиятни бажаришлари улар ўртасида меҳр-оқибатни қарор топтириш, ўзаро 
ѐрдам туйғуларини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Оила муҳитида 
болаларда шаклланланган ташаббускорлик хислати кейинчалик уларнинг 
ижтимоий жиҳатдан фаол бўлишларида ўзига хос асос бўлиб хизмат қилади.
Болаларда ташаббускорликни шакллантиришда юқорида қайд этилганидек, ота-
оналарнинг шахсий намуналари, болалар томонидан кўрсатилаѐтган 
ташаббусларнинг рағбатлантирилиб бориши, уларнинг ташаббуслари асосида 
уюштирилаѐтган тадбирларнинг мақсадга мувофиқ кечишига эришиш ҳамда 
ҳар бир тадбир (чунончи, оилавий ҳашарни ташкил этиш, ўзига хос йўналишда 
ташкил этилаѐтган турли маросимлар – байрамларда кекса авлод вакилларини 
йўқлаш, беморлар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий жиҳатдан ѐрдамга 
муҳтож кишиларга ѐрдам кўрсатиш ва бошқалар)нинг болалар камолотига 
ҳисса қўша олишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Уддабуронлик. Уддабуронлик – шахс томонидан муайян фаолият ѐки 
хатти-ҳаракатнинг ниҳоятда самарали ташкил этилишини таъминловчи 
фазилат. Ушбу фазилат мавжуд вазиятларни тўғри баҳолаш, энг мақбул шакл ва 
йўлларни танлаш, фаолият натижаларини олдиндан башоратлаш каби 
ҳаракатларнинг амалга оширилишига ѐрдам беради. Уддабуронлик болаларни 
турли вазиятларда муайян топшириқларни бажаришда мустақил ҳаракатланиш, 
эркин, шунингдек, оқилона йўл тутишни тақозо этади.
Шундай 
қилиб, 
оилада 
миллий 
тарбия 
мустақилликни 
мустаҳкамлашнинг жуда муҳим бир соҳасидир. Чунки болада оилада 
миллатпарварлик, яъни шахсда бошқа кишилар манфаатлари билан, бутун 
жамиятнинг манфаатлари билан реал бирлик тарбияланади. Бу – болани ота-
онасининг фаолиятлари шароитига яқинлаштириш методи билан, болани оила 
бюджетига иштирок эттириш воситаси билан, оила ўзига тўқ бўлса, – камтар 
бўлиш йўли билан, оила танқислик сезса, руҳни туширмаслик йўли билан 
тарбияланади. Бунда софдиллик - боланинг одамларга ва нарсаларга ошкора, 
самимий муносабатда; тежамкорлик, нарсаларни яхши тежаб, авайлаб сақлаш 
кўникмалари шакллантирилганлигида; масъулият, бирор нарсани бузишдан 
ѐки ишдан чиқариб қўйишдан, ўз айбини олдиндан ҳис этиш ва хижолат 
тортишда; зийраклик бир йўла бир қанча нарсаларни ва масалаларни назарда 
тута билишида намоѐн бўлади. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish