Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

1. Ўрта Осиѐ мутафаккирларининг миллий ва умуминсоний қадриятлар 
воситасида бошланғич таълим тизимида инсонпарварлик ҳис-туйғуларини 
ўрганиш. 
2. Бошланғич таълим мазмунида болалар адабиѐтининг ифодаланиши ва 
уларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар воситасида бошланғич синф 
ўқувчиларда инсонпарварлик ҳис-туйғусини шакллантириш. 
3. Ўқитиш жараѐнида миллий ва умуминсоний қадриятлар воситасида 
бошланғич 
синф 
ўқувчиларида 
инсонпарварлик 
ҳис-туйғусини 
шакллантиришнинг педагогик шарт - шароитларини аниқлаш. 
4. Бошланғич таълим мазмунида миллий ва умуминсоний қадриятлар 
воситасида бошланғич синф ўқувчиларига ватан туйғусини сингдириб бориш. 
5. Бошланғич синф ўқувчиларининг ақл - идрокини ўстириш, маърифат 
зиѐсидан бахраманд қилиш, умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш, 
маънавиятимизни тиклаш ва ривожлантиришда миллий тил ва миллий 
маданият, миллий онг, миллий ўз-ўзини англаш, инсонпарварлик ҳис-
туйғулари, миллий ғурур ва ифтихорни ўстириш. 
Жамият тараққиѐтида, инсон ҳаѐтида ва болалар тарбиясида миллий 
қадриятлар алоҳида ўрин тутади. Қадрият дейилганда инсон ва инсоният учун 
аҳамиятли бўлган, миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва 
мақсадларига хизмат қиладиган табиат ва жамият ҳодисалари мажмуи 
тушунилмоғи лозим. 
Қадрият ижтимоий хусусиятга эга бўлиб, кишиларнинг амалий фаолияти 
жараѐнида шаклланади ва ривожланади. Қадриятлар кишиларнинг турли 


120 
соҳадаги, аввало, ишлаб чиқариш, меҳнат соҳасидаги фаолияти учун фойда 
келтирадиган нарса ва ҳодисалар мажмуйи билан боғлиқ равишда юзага келади. 
Миллий қадриятлар мураккаб ижтимоий руҳий ҳодиса бўлиб, у 
миллатнинг тили, маданияти, тарихи, урф-одатлари, анъаналарини жамики 
моддий ва маънавий бойликларини, иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтининг 
барча томонларини қамраб олади. 
Инсон қайси миллатга мансуб эканлиги ҳақидаги тасаввури билангина 
эмас, балки туйғу кишида миллатнинг тарихи, руҳияти, ҳозирги ҳолати ва 
хусусиятини тушуниш, ҳис қилиш шаклида мужассамлашган бўлади. Инсонда 
миллий онг ва ғурур бўлмаса, у ўзининг қайси миллатга мансублигини ҳис 
этмаса, унинг миллий қадриятларни англашини тасаввур қилиши қийин. Токи 
миллатлар, миллий мафкуралар мавжуд экан, миллий муносабатлар ҳам, 
миллий туйғулар ҳам, миллий қадриятлар ҳам сақланиб қолаверади.
Ўтмиш, халқнинг бола тарбияси борасидаги тушунчалари ва қарашлари 
ҳамда бутун кишилик тарихи тараққиѐти давомида тўплаган педагогик 
тажрибаларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганмай туриб, педагогика фани 
ривожланиши тарихини илмий асосида ишлаб чиқиш мумкин эмас. 
Олимларимиз тўғри таъкидлаб ўтганларидек, ҳеч ким ҳеч қачон педагогик 
фаолиятдан четда яшамайди, яшаш ҳам мумкин эмас. Гарчи айрим шахслар 
бевосита педагогик фаолиятда иштирок этмасликлари мумкин, лекин у 
ўзгаларнинг педагогик қуршовида бўлади, чунончи буни хоҳлайдими, йўқми 
кишиларнинг педагогик таъсирида бўлади, улардан ниманидир ўрганади ва шу 
билан бирга уларнинг ўргатувчиси ҳам бўлиб қолади.
Ҳар бир шахс муайян жамиятда яшар экан, ўз табиатига кўра, ўзининг 
шахсий камолот тақозоси билан қонуний ва зарурий тарзда ички талаб ва 
эҳтиѐж билан маълум бир тарбия таъсири доирасида юради. Бу нарса ҳар бир 
шахсда ўзи яшаб турган жамиятда ўзининг ва ўзгаларнинг тарбияси билан 
шуғулланишлари заруратини туғдиради.
Қадимдан авлод-аждодларимизнинг кўпчилиги махсус билимга, муайян 
педагогик тайѐргарликка эга бўлмасдан туриб, ҳалол, ширин ва бахтиѐр ҳаѐт 
кечирганлар, фарзандларини тарбиялаганлар, улардан орзу-хавас кўрганлар. 
Чунки уларга тарихан таркиб топган ҳаѐтий тажрибалари, ота-боболаридан 
олган сабоқлари ѐрдам берган.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish