Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


АҚЛИЙ ТАРБИЯ - МАХСУС ПЕДАГОГИКАДА КОРРЕКЦИОН



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
АҚЛИЙ ТАРБИЯ - МАХСУС ПЕДАГОГИКАДА КОРРЕКЦИОН 
ТАРБИЯНИНГ АСОСИЙ ТАРКИБИЙ ҚИСМИ СИФАТИДА
П. Пўлатова ТДПУ доценти, 
З. Олимова ТДПУ талабаси  
Мустақил ривожланиш йўлига кирган Республикамизда янги иқтисодий 
шароитлар рўѐбга келдики, бу халқ хўжалигининг барча соҳаларида, хусусан, 
махсус таълим тизимида ҳам қатор ислоҳотларни амалга оширилишини тақозо 
этди. Фан ва техника тараққиѐтининг жадал кечаѐтгани, ахборот 
технологияларининг кенг қўлланилаѐтганлиги, ўқувчиларга берилиши лозим 
бўлган билимлар кўламини тобора ошиб бораѐтганлиги, таълимни тубдан 
яхшиланиши, фанлар бўйича миллий ва маҳаллий шароитларга мос келадиган 
ҳамда малакали мутахассисларни тайѐрлаш имконини берадиган дастур ва 
дарсликлар, таълимнинг замонавий методларини ишлаб чиқишни талаб 


148 
қилади.Ақлий тарбия махсус педагогикада коррекцион тарбиянинг асосий 
таркибий қисми бўлиб, кишилик жамиятида тарбия соҳасида етакчи роль 
ўйнайди.Ақлий тарбиянинг мазмуни табиат ва жамият, киши тафаккури 
ҳақидаги системасининг билиб олишни таъминлаш ва шу асосда интеллектуал 
камчилиги бўлган болаларда фан асослари ѐрдамида тўғри дунѐқарашни 
таркиб топтириш, миллий истиқлол ғоясида тарбиялаш ва мустаҳкамлаш, фан 
асосларидан хабардор қилиш, ижтимоий ҳаѐтга мослаштириш, тафаккур ва 
нутқ қобилиятларини ўстиришдан иборатдир. Махсус мактабда ақлий 
фаолиятни ривожлантришда ақли заиф ўқувчиларга мактаб дастурлари асосида 
билим берилади, уларда фикрлаш, тасаввур қилиш, диққат ва кузатувчанлик 
каби ҳислатлар тараққий эттирилади. Билиш жараѐнидаги сингари таълим 
жараѐнида ҳам ўқувчи билмасликдан билишга, нотўғри ва ноаниқ билишдан 
тоборо тўлиқроқ ва аниқроқ, чуқурроқ билишга бошловчи йўлни босиб ўтади. 
Бу жараѐнда ҳиссий идрок этиш ҳам, абстракт тафаккур ҳам, амалда синаб 
кўриш ҳам бўлади. Махсус мактаб ўқувчиларига ақлий тарбия бериш, таълим-
тарбия муштараклигида, барча фанлардан умумий маълумот бериш орқали 
амалга оширилади. Махсус мактабда ўқувчиларга барча фанлардан - она тили, 
ўқиш, математика, нутқ ўстириш, табиатшуносли, одобнома, меҳнат каби 
фанлар асосида элементар билимлар берилади. Ихтисослаштирилган ѐрдамчи
мактабларда ақли заиф ўқувчиларда ақлий фаолиятни ривожлантиришда ақлий 
тарбия мактабни ижтимоий ҳаѐт билан боғлаш, халқ хўжалигининг турли 
соҳаларига оид мутахассисликларни эгаллашларига тайѐрлаб беришнинг муҳим 
шарти бўлиб келмоқда. Ҳозирги замон ишлаб чиқариш жараѐнининг асосий 
тамойиллари билан назарий ва амалий жиҳатдан таништирадиган билим, 
кўникма ва малака ҳосил қиладиган ва айни вақтда ақли заиф ўқувчиларга 
ишлаб чиқаришнинг энг оддий иш қуроллари билан муомала қилиш маданияти, 
малакалар берадиган таълимдир. Фан ва техника гуркираб ўсаѐтган ҳозирги 
шароитда политехника таълимий ўқувчиларни саноат ва қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқариши муҳим тармоқларининг элементар илмий асослари билан 
таништирилади, таълимнинг турмуш билан унумли меҳнат билан боғланишини 
таъминлайди, 
махсус 
мактаб 
ўқувчиларининг 
ақлий 
фаолиятини 
ривожлантиришда ўқувчиларни ҳозирги замон ишлаб чиқариш технологияси ва 
бошқаришнинг илмий асослари ҳақидаги элементар билимлар билан 
қуроллантиради. Махсус мактаб ўқувчиларининг ақлий қобилиятларини 
тараққий эттириш билан бир вақтда ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнат 
ўртасидаги муҳим тафовутларни аста-секин мумкин қадар юмшатиш учун 
ҳизмат қилади. Махсус мактабда ақли заиф ўқувчиларни ақлий жиҳатдан 
ривожлантириш учун фанлар асосида олган билимларини ҳаѐт билан боғлаб 
олиб бориш орқали амалга ошириб борилади. Маҳсус таълим жараѐнида 
босқичма-босқич ақли заиф ўқувчиларнинг фаросати, зеҳни, идрокининг 
ўсишига сабаб бўлади. Таққослаш, солиштириш, фарқлаш, умумлаштириш 
каби тафаккур ҳусусиятлари ривожланади. Бу мактабдаги асосий фаолият –
ўқиш, таълим олиш учун ғоят муҳим. Мактаб йиллари ўқув фаолиятининг 
мазмуни ғоят хилма-хилликни касб этади: ўқиш, меҳнат, ижтимоий фаолият, 
ўйин, спорт, бадиий ҳаваскорлик, техник ижод ва бошқалар. Ўқиш фаолияти 


149 
ѐки ақли заиф ўқувчининг билиш фаолияти унинг камол топиши учун ҳал 
қилувчи аҳамиятга эгадир. Ўқиш ѐки ақли заиф ўқувчининг билиш фаолияти 
мақсадга қаратилган, режали ва тизимли характерга эга бўлиб, ўқитувчининг 
мунтазам раҳбарлиги остида ўтади. Махсус мактабдаги таълим йиллари ичида 
ўқувчиларнинг ақлий фаолияти синфдан-синфга ўсиб боради, чуқурлашади, 
тушунчалар конкрет мазмун билан бойиб боради. Ҳис-туйғулари доираси 
кенгая боради. Бутун мактаб йиллари ичида ўқувчи ривожланишда ўзига яраша 
ўзгаришлар рўй беради.Махсус таълим-тарбия замирида йилдан–йилга 
ўқувчилар ақлий фаолиятининг ривожланиб, уларнинг ақлий фолиятига хос 
кўникма ва малакалари ҳам такомиллашади, мустақил ўрганиш усулини 
эгаллаб борадилар. Ҳар бир ўқувчи мустақил ўқишни ўзига маъқул ва оригинал 
усулини эгаллайди. Ўқиш фаолияти мазмуннинг ўзгариши билан алоқалари ҳам 
ўзгариб боради. Мактаб йиллари мобайнида ўқувчи турли хил жамоатчилик 
алоқалари доирасига киради. Булар ѐрдамида у ижтимоий хулқ малакаларини 
эгаллайди ва мактабни тугатгач ижтимоий ҳаѐтда ҳамда меҳнат фаолиятда 
иштирок этиш учун керак бўладиган тайѐргарликка, касб-ҳунарга эҳтиѐжманд
бўлади. Махсус мактаб ўқувчиларида ақлий фаолиятни ривожлантиришнинг 
асосий мазмунини фан асосларидан билим ўзлаштириши ва улар билан боғлиқ 
бўлган малака ва кўникмаларни эгаллаши ҳамда шулар билишни ва тўғри 
дунѐқарашни шакллантириш, уни маънавий-ахлоқий камолга етказишга хизмат 
қилади (3). Бу хил фаолият жараѐнида ақли заиф ўқувчилар ақлий фаолият 
билан боғлиқ анализ ва синтез қилиш, умумлаштириш, солиштириш, хулосалар 
чиқариш каби малакаларни ўз хотираси, тафаккури, диққати, тасаввури ва 
ҳаѐлини 
идора 
қилиш 
малакаси 
ўз 
ишларини 
режалаштириш, 
ташкиллаштириш, уюштириш натижасини ҳисобга ола билиш уқуви кабиларни 
эгаллайди. Махус мактаб ўқувчиларининг ўқиш, билиш фаолияти, ўқитиш 
жараѐни билан боғлиқ бўлиб, ақлий ривожланишга кучли таъсир этади. Махсус 
мактаб ўқувчиларининг ақлий фаолиятини ривожлантириш фақат ўқишдангина 
иборат эмас, балки унинг ўйин, меҳнат каби турлари ҳам мавжуд. Хулоса қилиб 
шуни айтиш мумкинки, махсус коррекцион педагогик таълим-тарбия 
жараѐнида ақлий тарбия ақли заиф ўқучиларнинг меҳнат қилиш 
қобилиятларини ўстиради ва уларни ижтимоий ҳаѐтга тайѐрлайди. Умуман, 
коррексион педагогик жиҳатдан тўғри уюштирилган ҳар қандай фаолият ақли 
заиф ўқувчилар ақлий қобилиятларини ривожлантиришда, ўқувчи шахсининг 
ақлий, ахлоқий, эстетик, жисмоний, иродавий ривожланишига ижобий таъсир 
этади. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish