тузилиши мураккаблашган, бир-бири билан боғлиқлиги кучайган. Тоғайли
балиқларда сузгич пуфак ривожланмаган.
Деярли барча тоғайли балиқлар денгиз ҳайвонлари, фақат жуда озгина
турлари чучук сувларда учраши мумкин. Булар эса энг қадимги балиқлардир. Ўз
вақтида тоғайли балиқлар сувларда ҳукмдор синф ҳисобланган,
кейинчалик
тоғайли балиқларнинг кўпчилик гуруҳлари қирилиб кетган. Ҳозирги даврда
уларнинг 700 атрофида турлари сақланиб қолган. Улар 2 та кенжа синфни
ташкил қилади:
1. Пластинкажабралилар - Elasmobrachia
2. Яхлитбошлилар - Holocephali
Пластинкажабралиларга акулалар ва скатлар киради.
Уларда жабра
япроқчалари 5-7 тадан (ҳар томонида), жабра япроқчалари пластинка шаклига
эга ва улар ёйларга бутун бўйи билан бириккан. Шундан эса кенжа синф номи
келиб чиққан.
Акулалар узунчоқ гавдага эга бўлиб, уларнинг узунлиги 15-40 см. дан 15-
20м. гача бўлади. Ўқ скелети тоғайдан ташкил топган умуртқа поғонасидан
иборат. Бош мия қутиси тўлиқ ривожланган. Умуртқа поғонаси
гавда ва дум
қисмларга бўлинган. Акулалар сувнинг турли қатламларида актив сузиб ҳаёт
кечиради. Барчаси гўштхур, кўпчилиги йиртқич ва йирик ўлжалар ҳисобига
яшайди. Кишиларга ҳужум қилувчи акулаларнинг (тигр акуласи, оқ акула -
каркародон, қум акулалари, акуламолот ва ҳоказолар) барчаси 50 турга яқин.
Ҳозирда акулаларнинг 350 га яқин
тури мавжуд, улар барча денгиз ва
океанларда, ҳатто айримлари чучук сувларда ҳам яшайди. Ўзбекистон фаунасида
улар учрамайди. Акулалар маълум мақсадларда овланади.
Скатлар асосан денгиз остида ҳаёт кечиради, шу
сабабли босим остида
уларнинг гавдаси яссилашган, кўкрак сузгич қанотлари, тана ёйлари бош билан
туташган бўлади, жабра ёриқчалари тананинг қорин қисмида жойлашган. Дум
қисми яхши ифодаланмаган ва анал сузгич қанотга эга эмас. Ўткир, лезвиясимон
тишлари бўлмайди. Тишлари ялпоқ ёки думалоқ. Скатларнинг узунлиги бир неча
см. дан 6-7 м. гача, массаси 2,5 т. гача бўлади. Улар барча денгиз ва океанларда
тарқалган. 300 дан ортиқ турга эга. Ўзбекистон ҳудудида учрамайди. Барча
скатлар тирик туғиб ёки шохсимон капсула билан қопланган оталанган тухум
қўйиб кўпаяди. Бундай тухумлардан 4-14 ойда ёш скатлар пайдо бўлади. Скатлар
умуртқасизлар ва умуртқалилар билан озиқланади.
Яхлитбошлилар кенжа синфининг ҳозирги даврда 30 га яқин тури
сақланиб қолган. Уларнинг боши умуртқа поғонаси билан энса буртмаси орқали
туташган, клоакаси йўқ, тананинг иккала ён томонида 1
тадан жабра тешиги
мавжуд. Тиш аппарати икки ёқлама нафас олувчи балиқларники сингари
чайновчи пластинкалардан ташкил топган, юқори жағи калла суяги билан яхлит
(бутун) тузилган, шу сабабли кенжа синфнинг
номи яхлитбошлилар деб
юритилади. Умуртқалари танага эга эмас, хорда бутун умр мобайнида сақланиб
қолади. Яхлитбошлиларга химералар киради. Улар Тинч, Ҳинд, Атлантик,
Шимолий муз океанларида ва Антарктика сувларида учрайди. Оталаниши ички.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com