Ер юзида кенг тарқалган ҳайвонлар, мавжуд ҳайвонларнинг 80%ни ташкил қилади. Бошқа ҳақиқий кўп ҳужайрали ҳайвонлардан хилма-хиллиги, сонини кўплиги билан ажралиб туради
Тана гетероном сегментацияга эга
Оёқлари махсус бўғинлардан ташкил топган
Танани устки қисми кутикула қалинлашиб, хитин –қаттиқ ҳимоя қаватини ҳосил қилган. Хитин ташқи скелет вазифасини бажаради. Ривожланиши туллаш билан боради.
Ички томондан бу қаватга мускуллар бирикади, мускуллар тўп-тўп бўлиб жойлашади.
Қуруқлик заҳкашларидан Porsellio, Hemilepistus, Oniscus авлоди вакиллари учрайди. Буларда бошкўкрак қалқони ривожланмаган. Етита кўкрак бўғинларида бир жуфтдан бир шоҳли юриш оёқлари жойлашган. Шунинг учун ҳам бу туркум ҳайвонларни тенг оёқлилар дейилади. (Isopoda) Oддий заҳкаш ва сув заҳкаши кенг тарқалган вакиллари ҳисобланади.
Қуруқлик заҳкашлари
Oддий заҳкаш қуруқликда яшашга мослашган. Айрим вакиллари нам тупроқда тарқалган. Жабралар оралиғида сақланган сувда эриган кислород билан нафас олади. Чўл ва сахро зоналарида учрайдиганларида жабралар ўзгариб найлар ҳосил қилган бўлиб, буларни псевдотрахеялар дейилади ва атмосфера хавосидаги кислородни қабул қилиб нафас олади. Чўл ва сахро зоналарида учрайдиган заҳкашларни рус олими В.Ю.Боруцкий ўрганган. Уларни тупроқ ҳосил бўлиш жараёнидаги фаолиятини ўрганган.