бурун
тешиги
орқали
очилиши,
бош
мия
қопқоғининг
тўлиқ
ривожланмаганлиги, ичакнинг дифференциаллашмаганлиги, ички ўқ скелетини
хордадан ташкил топганлиги уларнинг бошқа умуртқалиларга нисбатан тубан
даражада тузилганлигидан далолат беради. Оғзининг сўрғич воронка шаклида
бўлиши, тилида мугуз тишларнинг ривожланиши эса тўгарак оғизлиларнинг
паразитликка ва йиртқичликка мослашган адаптик белгиларидир.
Шу билан бирга нерв найининг бош мияга ва орқа мияга ажралиши, нафас
олиш органини энтодермадан пайдо бўлган япроқли жабра халтачаларига эга
бўлиши, қонни ҳаракатга келтирувчи юракнинг юзага келиши, эшитиш органини
ички қулоқдан, айириш органини гавда буйрагидан иборат бўлиши, айрим
жинслилиги тўгарак оғизлиларда балиқларга хос прогрессив белгилар
мавжудлигидан далолат беради.
Тўгарак оғизлилар синфи 30 га яқин турларни ўз ичига олувчи миногалар
ва 20 га яқин турларга эга миксиналар кенжа синфидан таркиб топган.
Миксиналар кенжа синфи. Барча миксиналар денгиз ҳайвонлари бўлиб,
уларнинг тана шакли йирик чувалчангларни эслатади. Миксиналарда сузгич
қанотлар бўлмайди, танаси шиллиқ модда билан қопланган. Тананинг иккала ён
томонида 1 тадан 5-15 тагача жабра ёриқчалари мавжуд. Тананинг остки томони
бўйлаб 2 қатор шиллиқ модда ишлаб чиқувчи тери ости безларнинг тешикчалари
жойлашган.
Оғзида лаб бўлмайди ва у 2 жуфт мускулли мўйловлар билан ажралган.
Бурун тешиги атрофида ҳам 2 жуфт мўйлов мавжуд. Оғзи мугузли тишлар билан
жиҳозланган. Тилида 2 қатор айнан шундай тишлар мавжуд, танглайида битта
тиш жойлашган. Мугуз тишлар терининг маҳсулоти. Бурун тешиги томоққа
очилувчи ҳид сезиш халтаси билан туташган. Шу сабабли миксиналар бурун
орқали ҳам сув ютиб нафас олиши мумкин. Кўзлари яхши ривожланмаган ва
улар бош қисмининг тиниқ териси остида жойлашган. Миксиналар деярли кўр
ҳайвонлар. Ҳид билиш ва бошқа айрим сезги органлари орқали йўналиш
оладилар.
Териси тангачалардан ҳоли. Ички ўқ скелети хордадан ташкил топган.
Миксиналарда асосий жабра юрагидан ташқари (2 камерали) бош ва дум
қисмларида ҳамда жигар атрофида мустақил ишловчи 3 та юрак мавжуд.
Ичаги дифференциаллашмаган, ичакда кенгайган қисмлар бўлмайди.
Миксиналарнинг жинсий органларида махсус тешик йўқ, уларнинг жинсий
маҳсулотлари тана бўшлиғига тушгач, ҳазм тешиги орқали сувга ажралади.
Оталаниш ташқи, тараққиёти тўғри йўл билан кечади. Ҳаётида бир неча бор
кўпайиш рўй беради.
Миксиналар - кечаси фаоллашади. Ёруғда балчиққа кўмилиб, фақат
бошини ташқарига чиқариб ётади.
Полихеталар, бошқа денгиз ости умуртқасизлари, ожиз ва кам ҳаракат ёки
нобуд бўлган балиқлар ҳисобига ҳаёт кечиради. Балиқларга ҳужум қилганда,
уларнинг мускулларини ва барча ички органларини еб ташлайди, балиқдан эса
қуруқ скелет ва тери қолади, холос.
Do'stlaringiz bilan baham: