Ma'ruza matni doc



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/99
Sana24.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#200455
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   99
Bog'liq
zoologiya

Нерв системаси. Марказий нерв системани ташкил қилувчи нерв 
найидан бош мия ва орқа мия дифференциаллашади. Бунинг учун дастлаб нерв 
найининг олдинги қисмида бирмунча шиш пайдо бўлади ва ундан учта - 
олдинги, ўрта ва орқа мия пуфаклари пайдо бўлади. Олдинги мия пуфагидан 
олдинги ва оралиқ мия ҳосил бўлади. Ўрта пуфак эса ўрта мияга айланади. Орқа 
мия пуфагининг олдинги қисмидан мияча, қолган қисмидан эса узунчоқ мия 
ҳосил блади. Шундай қилиб нерв найининг олдинги қисмида пайдо бўлган бош 
мия беш қисмга бўлинади. Унинг сўнгги бўлими, яъни узунчоқ мия орқа мия 
билан туташган бўлади. 
Нафас 
олиш 
органлари 
бирламчи 
сув 
ҳайвонларида 
бошскелетсизларникига нисбатан мураккаб тузилган жабра халтачаларига
жабра пластинкаларига, жабра ёйларига, ҳатто жабра қопқоғига эга бўлган нафас 
олиш органи ривожланади. 
Қуруқликда яшовчилари ва иккиламчи сув ҳайвонлари жабра 
халтачаларидан пайдо бўлган ўпкалар орқали нафас олади. Эволюцион жараёнда 
ўпкаларнинг ички юзаси кенгайиб боради. 
Ҳазм органлари оғиз бўшлиғидан бошланиб, клоака ёки анал тешиги 
билан тугалланади. Ҳазм найи қуйидаги қисмларга бўлинади. 
1) оғиз бўшлиғи - cawum oris; 
2) халқуш – pharynx; 
3) қизилўнгач – oesofhagus; 
4) ошқозон – gastra; 
5) ичак – intestinum; 
Эмбрионал ичакдан иккита муҳим ҳазм безлари - жигар (hepar) ва 
ошқозон ости бези (pancras) ҳосил бўлади. Бошскелетсизларда қорин қон 
томиридан пайдо бўлган икки, уч ва тўрт камерали юрак мавжуд. Қон айланиш 
тизими ёпиқ тарзда тузилган. 
Айириш органлари - буйрак, сийдик йўллари, қовуқ, яъни сийдик 
пуфагидан иборат. Айириш органларининг тузилиши, жойлашиши ва ишлаш 
механизми турли систематик гуруҳларида турлича. 
Тубан умуртқалиларнинг эмбрионларида гавда бўшлиғининг олдинги 
қисмида бош буйрак - пронефрос ҳосил бўлади. Ривожланишнинг кейинги 
даврларида бу буйракнинг охирги қисмида гавда буйраги - мезонефрос ҳосил 
бўлади, пронефрос эса редукцияга учрайди. 
Юқори даражада ривожланган умуртқалилар (судралиб юрувчилар
қушлар ва сут эмизувчилар) нинг эмбрионал тараққиётида мезонефрос пайдо 
бўлади. Кейинчалик эса унинг охирги қисмида чаноқ буйрак, яъни метанефрос 
вужудга 
келади, 
мезонефрос 
эса 
редукцияланади. 
Метанефрос 
умуртқалиларнинг тос бўшлиғида жойлашган. 
Умуртқалиларнинг жинсий безлари (кушларнинг урғочилик жинсий 
безларидан ташқари) жуфт бўлиб, улар мезодермадан ҳосил бўлади. Дастлабки 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


вакилларида жинсий безларда чиқариш йўллари бўлмаслигидан жинсий
маҳсулотлар тана бўшлиғига тушади, у ердан эса махсус тешиклар орқали 
ташқарига ажралади (тўгарак оғизлиларда). Кейинги систематик гуруҳларида 
махсус ташқарига очилувчи жинсий йўллар пайдо бўлади. 
Систематикаси. 
Бош скелетлилар умуртқалилар кенжа типи ўз ичига актив ҳолда ҳаёт 
кечирувчи ҳайвонларни олади. Булар ўз навбатида 2 та группага ажратилган: 
I.Жағсизлар гуруҳи - Agnatha 
II. Жағоғизлилар - Gnathostonata 
Жағосизлар гуруҳи 1 та синфга ажратилган. 
I. Тўгарак оғизлилар синфи – Cyclostomata 
II. Жағоғизлилар гуруҳи қўйидаги синфлардан иборат 
1. Тоғайли балиқлар синфи – Chondrichtyes 
2. Суякли балиқлар синфи – Ostichthyes 
3. Амфибиялар синфи – Ampibiya 
4. Судралиб юрувчилар синфи – Reptiliya 
5. Қушлар синфи – Aves 
6. Сут эмизувчилар синфи – Mammalia
Ушбу синфлардан тўгарак оғизлилар, тоғайли, суякли балиқлар, бирламчи 
сув ҳайвонлари бўлиб ҳисобланади. Амфибиялар синфи энг дастлабки 
қуруқликка чиққан ҳайвонлар, аммо уларнинг кўпайиши, личинкалик тараққиёти 
сув муҳитида кечади. 
Судралибюрувчилар, қушлар ва сут эмизувчилар ҳақиқий қуруқликка 
мослашган умуртқалилар бўлиб ҳисобланади. Аммо улар ичида ҳам иккиламчи 
сув ҳайвонлари мавжуд. 
Барча хордалилар эмбрион тараққиётига кўра 2 гуруҳга бўлинади. 
1. Анамниялар. 
2. Амниоталар. 
Барча анамнияларнинг кўпайиши ва ривожланиши сув муҳитида кечади. 
Уларнинг оталанган тухумлари нозик парда билан қопланган. Эмбрионал 
ривожланишда эса уларда вақтинчалик эмбрионал органлар амнион ва аллантоис 
ривожланмайди. Талайгина турларида ривожланиш метаморфоз йўли билан 
кечади. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish