138
У 1975 йилда «Алпомиш» достонида сўзлар орасидаги синтактик
муносабатнинг ифодаланиши»
мавзусида номзодлик, 1989 йилда «Ўзбек
тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг ва-лентлиги» мавзусида докторлик
диссертациясини ҳимоя қилди.
Р.Расулов ўзбек тилшунослигининг лексикология,
семасиология,
лексикография, синтаксис, умумий тилшунос-лик, нутқ маданияти ва ўзбек
тили фанлари бўйича фундаментал тадқиқотлар яратган олимдир.
Унинг асосий асарлари: 1. «Ўзбек тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг
облигатор валентликлари» (1989). 2. «Ўзбек тили феълларининнг семантик
структураси» (1-қисм, 1990). 3. «Глаголы состояния в узбекском языке и их
валентность» (1991). 4. «Лексикологияни ўрганиш» (ҳамкор, 1992). 5. «Ўзбек
тили феълларининг семантик структураси» (2-қисм, 1993). 6. «Ўзбек тили
систем лексикологияси асослари» (ҳамкор, 1995). 7. «Ўзбек тили тасвирий
ифодаларининг изоҳли луғати» (ҳамкор, 1997). 8. «Ўзбек тили феълларининг
маъно тузилиши» (2001, 2005, 2008). 9. «Ўзбек тили» (ҳамкор, 2004). 10.
«Нутқ маданияти» (ҳамкор, 2004). 11. «Ўзбек тили» (ҳамкор, 2005, 2006,
2009). 12. «Умумий тилшунослик. Тилшунослик тарихи. 1-қисм»
(2005). 13. «Умумий тилшунослик. Тилшуносликнинг назарий масалалалари.
2-қисм» (2006). 14. Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати» (ҳамкор, 2006,
2008, 2009). 15. “Умумий тилшунослик” (2007) ва бошқалар.
Проф. Равшанхўжа Расулов туркологияда ҳолат феълларига оид қатор
монографияларида илк бор ушбу феълларни
илмий - назарий ва фалсафий
жиҳатдан мукаммал ўрганиб чиқди. Мазкур феълларнинг маъно
тузилишини компонент таҳлил усули асосида текшириб,
уларнинг ички
ЛСГларини аниқлаб, бу гуруҳга кирувчи феълларнинг ҳар бирини
таърифлади, тавсифлади Шунингдек, айни ҳолат
феълларининг валентлик
имкониятларини ҳам чуқур ёритиб берди. Шунга кўра ўзбек
тилшунослигида систем лексикологиянинг ва систем синтаксиснинг
шаклланиши ва кенг қулоч ёйиши учун мустаҳкам замин яратди.
Олимнинг устози проф. Ҳ.Неъматов ҳамкорлиги ва раҳбарлигида
яратилган «Ўзбек тили систем лексикологияси асослари» асарида туркий
тилшуносликда илк бор жаҳон систем – структур
тилшунослигининг энг
яхши жиҳатлари ўзининг аниқ ифодасини топди. Шунингдек, тадқиқотда шу
кунгача ўзбек лексикологиясида эришилган ютуқлар умумлаштирилди,
чуқурлаштирилди
71
, бир бутун ҳолда китобхонга тақдим этилди.
71
Қар: А.Нурмонов .Ўша асар, 188 - бет.
139
Олим назарий-фалсафий йўналишдагина эмас, балки амалиёт билан
боғлиқ
шу кунги тил сиёсатининг долзарб масалаларидан бири бўлган
давлат тилини ўрганиш борасида ҳам асарларга эътибор бериб келмоқда.
Аниқроғи ҳамкорликда олий ўқув юртлари ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар
таълими муассасаларининг рус гуруҳи талабалари учун лотин ёзувида
«Ўзбек тили» дарслиги ва ўқув қўлланмаси нашр қилинди.
Р. Расуловнинг шогирди билан ҳамкорликда яратган тилимиз бойлигини
намоён этувчи парафразаларнинг изоҳли луғати ҳам бўлиб,
ушбу асар шу
йўналишдаги дастлабки тадқиқот сифатида эътиборга лойиқдир.
Р. Расуловнинг истиқлол даври ўзбек тилшунослигидаги жиддий ва
муҳим ютуқларидан бири унинг “Умумий тилшунослик” асаридир. Олий
ўқув юртларининг ўзбек филологияси факультети талабалари учун ниҳоятда
зарур бўлган, ёш тилшуносларни назарий жиҳатдан тайёрлаш, жаҳон
тилшунослиги тарихидан хабардор қилиш учун хизмат қиладиган мазкур
манбалар жуда зарур вақтда яратилди. Негаки, собиқ иттифоқ
даврида
мураккаб илмий-назарий, фалсафий фан бўлган умумий тилшунослик
бўйича манбалар ўзбек тилшунослигида бармоқ билан саноқли даражада эди.
Аниғи ушбу соҳа ўқув адабиётларига бўлган талаб, эҳтиёж жуда катта эди.
Шак-шубҳасиз, Р.Расулов томонидан назарий тилшунослик бўйича
яратилган, истиқлол даври тилшунослигимизда
дастлабки мукаммал манба
бўлган мазкур иш келгусида шу йўналишда яратиладиган қатор дарслик ва
қўлланмалар учун пойдевор вазифасини ўташи аниқ.
Do'stlaringiz bilan baham: