Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


Ишлаб чиқариш ҳаражатларининг умумий (абсолют) ва қиѐсий, иқтисодий



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

 Ишлаб чиқариш ҳаражатларининг умумий (абсолют) ва қиѐсий, иқтисодий 
самарадорлиги 
Маҳсулот (иш, хизмат) бирлиги учун сарфланган маблағ ишлаб чиқариш ҳаражатлари 
дейилади. Ҳаражатсиз ҳеч қандай иқтисодий фаолият юз бермайди, уни қилмасдан туриб 
фойда топиш мумкин эмас. 
Иқтисодиѐтда ҳаражатларнинг умумий миқдори эмас, уларнинг самараси муҳим. 
Ҳаражатлар самарадорлигини тўлиқроқ ифодалаш учун қиймат ва натурал кўрсаткичларга 
умумлашган тавсиф бериш керак бўлади. Бу мақсадга эришишда ҳаражатларнинг умумий 
(абсолют) ва қиѐсий, иқтисодий самарадорлиги хизмат қилади. 
Режалаштиришда ва лойиҳалаштиришда умумий иқтисодий самарадорлик олинадиган 
натижа (самара)ни капитал ҳаражатларга нисбати, қиѐсий иқтисодий самарадорлик эса 
турли вариантлар ўртасидаги жорий ҳаражатлар фарқининг капитал ҳаражатлар фарқига 
нисбати кўринишида аниқланади. 
Умумий ва қиѐсий иқтисодий самарадорлик бир-бирини тўлдиради, уларнинг асосида 
ҳаражат ва натижани солиштириш ѐтади. Улардан қуйидагиларни ҳал этишда 
фойдаланилади: 
- капитал ҳаражатларни талаб этувчи масаларни ҳал этишда энг яхши вариантни 
танлашда; 
- кўриб чиқилаѐтган вариантлардан энг яхшисини амалга ошириш шароитида 
солиштирилиб кўрилаѐтган вариантнинг мавжуд бўлган бошқа вариантлардан ҳақиқатда 
энг яхшиси эканлигига ишонч ҳосил қилишда, капитал ҳаражатнинг самарадорлигини 
баҳолашда. 
Капитал ҳаражатлар самарадорлиги халқ хўжалиги миқиѐсида миллий даромаднинг, 
тармоқлар ва корхона миқиѐсида эса фойданинг ўсишини, бу ўсишга имконият яратувчи 
капитал ҳаражатларга муносабатини кўрсатувчи умумий (абсолют) самарадорлик 
коэффициенти билан тавсифланади. 
Умумий самарадорлик коэффициенти режалаштириш даражасига боғлиқ турли 
формулалар билан ифодаланади. 
Бутун бир халқ хўжалиги ҳаражатларининг умумий иқтисодий самарадорлиги 
аниқланганда миллий даромаднинг (унинг ўсишига сабаб бўлган) капитал ҳаражатларга 
бўлган нисбати орқали аниқланади. Яъни: 
(МД 
Схх = ————; 
(К 
Бу ерда: Схх - халқ хўжалиги бўйича умумий иқтисодий
самарадорлик; 
(МД - миллий даромаднинг йиллик ўсиши; 
(К - ишлаб чиқаришга сарфланган капитал
ҳаражатларнинг ўсган қисми. 


95 
Алоҳида тармоқлар, ҳамда корхоналарда асосий фондларни такрор ишлаб 
чиқаришнинг шакллари (техникавий қуроллаш ва қайта қуроллаш, реконструкциялаш, 
корхона ва ташкилотларни кенгайтириш) бўйича умумий иқтисодий самарадорлик 
кўпайган фойданинг (ишлаб чиқариш ҳаражатларининг камайиши) ((Ф), капитал 
ҳаражатларнинг (К) ўсган қисми нисбати кўринишида бўлади; яъни, 
(Ф 
Си.г= ———; бу ерда: 
(К 
(Ф - фойданинг ўсган қисми; 
Янгитдан қўрилаѐтган цехлар, корхоналар ва шу каби объектлар ва айрим чора-
тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳаражатларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги 
кўрсаткичи (Сич) аниқланганда фойдани капитал ҳаражатлар (смета қиймати)га бўлган 
нисбати олинади, яъни; 
Ф М - Хич 
Си.ч= —— ѐки —————;
К К 
Бу ерда: Ф - фойда
М - лойиҳа бўйича йил давомида ишлаб чиқилган
маҳсулот корхона улгуржи нархи бўйича; 
Хи.ч - лойиҳа бўйича йиллик маҳсулотни ишлаб
чиқишга кетган ишлаб чиқариш ҳаражатлар
(таннарх). 
Шуни қайд этиш лозимки, алоҳида айрим ҳолатларда ҳаражатларнинг иқтисодий 
самарадорлик кўрсаткичларини нормативлар (меъѐрлар) ўтган даврдаги кўрсаткичлар 
ҳамда бошқа шу каби корхоналар ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари билан 
Таққослаш мақсадга мувофиқдир. 
Эркин бозор иқтисодиѐти шароитида аҳоли талабини тўлароқ қондириш, 
рақобатбардош маҳсулотларни кўпроқ ишлаб чиқариш ҳар бир корхонанинг кундалик 
вазифасига айланган. Бу эса ишлаб чиқариш корхоналарини тўғри жойлаштириш, цехларни 
техник жиҳатидан янгитдан жиҳозлаштириш, амалдаги корхоналарни реконструкция 
қилиш, экспортга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, бир-
бирининг ўрнини боса оладиган маҳсулотларни яратиш, янги технологияларни жорий этиш 
билан боғлиқ хўжалик ѐки техник масалаларни ҳал этишда уларнинг турли вариантларидан 
фойдаланишни талаб қилади. Бундай шароитда ҳаражатларнинг қиѐсий иқтисодий 
самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблаш тавсия этилади. 
Корхоналарда капитал ҳаражатларни амалга оширишдан олдин инвестицион 
лойиҳларнинг бир нечта варианти тузилади ва улар бир-бири билан қиѐсланади. Шу 
асосида оптимал кўрсаткич - энг кам (минимум) келтирилган ҳаражатлар аниқланади. 
Ҳар бир вариантлар бўйича келтирилган ҳаражатлар дейилганда жорий ҳаражатлар 
(таннарх) ва капитал ҳаражатларнинг бир хил ўлчамга келтирилган кўрсаткичлар 
(Нск(К1)ни назарда тутилади. У қуйидаги формула ѐрдамида ҳисобланади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish