Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари 
Еркин бозор иқтисодиѐтига ўтиш чуқур ислоҳотларни амалга оширишни талаб этади. 
Илмий-техник юксалиш жамоа ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсиши, унинг юқори 
даражасини таъминлашнинг муҳим омили бўлган ва шундай бўлади. Охирги вақтларгача 
илмий-техник юксалиши эволюцион тариқада борар эди. 
Фан техника тараққиѐтининг муҳим йўналишлари қуйидагилардан иборат: 
-илғор технологияни жорий этиш; 
- ишлаб чиқаришни автоматлаштириш; 
- янги турдаги рақобатбардошли маҳсулотлар яратиш асосида ишлаб чиқариш
самарадорлигининг ортирилишига эришилади. 
- прогрессив мембран, лазер, плазма техналогиялар ўта юқори босим ва импулсли 
нагрўзкалардан фойдаланиш техналогияларни кенг миқѐда ўзлаштириш ва хоказо; 
- ишлаб чиқаришни автоматлаштириш – работотехникани, ротор ва ротор-конвеер 
линяларни, юқори меҳнат унумдорлигини таъминловчи автоматлаштирилган энчилик 
ишлаб чиқаришни тез ўсиши; 
- янги кўринишли металл маҳсулотлари, пластмассаларни, композитларни, метал 
кукунларини, сопол ва бошқа погрессив конструктив материалларини яратиш ва 
фойдаланиш; 
Илмий-техникка мансуб тадбирлар бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида, айниқса 
унинг бошланғ ич даврида жуда муҳимдир. 
Корхона жамоаси унинг раҳбарияти меҳнатни моддий рағбатлантиришга асосий 
эътиборни қаратадилар. Солиқларни тўлаб бўлгандан сўнг, фойданинг кўп қисмини истеъм 
ол фондига йўналтирилади. 
Бозор муносабати ривожланган сари корхоналар ишлаб чиқаришнинг келажак 
ривожига салмоғ ли эътибор ажрата бошлайдилар ва янги техникага, ишлаб чиқаришни 
янгилашга, янги маҳсулотни ўзлаштириш ва уни ишлаб чиқаришга зарур воситаларни 
сотиб оладилар. 
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ортиши маълум бир миқдорда асосий ишлаб 
чиқариш фондларидан самарали фойдаланишга боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш 
фондларида самарали фойдаланиш биринчи навбатда ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот 
миқдори ортишига, сифати яхшиланишига таннарх пасайишига олиб келади. 
Иқтисодий тежаш-ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш ва самарадорлигини 
кўтаришнинг муҳим омилларидан биридир ресурсларни авайлаш ѐқилғига, энергияга, 
хомашѐ ва материалларга ўсаѐтган эҳтиѐжни қондиришнинг ҳал қилувчи манбаига 
айланиши керак. Бу масалаларни ечишда саноат асосий рол ўйнайди. 
Миллий хўжаликнинг фойдаланиш юқори самарасини таъминловчи машиналар 
конструктив ва бошқа материаллар, хомашѐ ва ѐқилғ и-енергетик ресурслар билан 
жиҳозлаш, юқори самарали, камчиқиндили ва чиқиндисиз технологик жараѐнларни 
ишлатиш кўзда тўтилади.
Ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш, унинг самарадорлигини кўтариш омиллардан 
бири-иқтисодиѐт тузилмасини такомиллаштиришдир. Илмий-техник юксалиш ва ижтимоий 
масалларни мувофақиятли ҳал этувчи тармоқларни юқори суръатда ривожлантириш зарур, 
тармоқларда ишлаб чиқариш воситаларини ва истеъм ол буюмларини ишлаб чиқариш 
орасидаги мутаносибликни яхшиланишига эришиш керак. 
Инвестицион сиѐсат капитал қўйилманинг самарадорлигини кўтаришни таъминлашга 
хизмат қилиши лозим. Воситаларни ижтимоий эҳтиѐжларни, илмий-техник юксалишни 
таълинловчи тармоқлар фойдасига қайта тақсимлаш кўтилади. 
Маблағ нинг кўп қисми янги курулишга қайта ишлаш ҳаракатдаги корхоналарни 
текин қайта жиҳозлаш ва реконструкциялашга йўналирилиши керак.


98 
Миллий хўжалигининг ҳамма соҳаларида илмий-техник юксалиш асоси бўлган 
машина қурулиш жадал ривожланиши керак. Аввало илмий техник юксалишнинг (ИТЮ) 
катализаторри бўлган машинасозлик цанок қурилиши, электросаноат, микроелектроника 
ҳисоблаш техникаси, ускуна қурулиш, информатика индуцрияси биринчи навбатда 
ривожланиши керак. 
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ташкилий-иқтисодий омиллар, 
бошқарув билан биргаликда, муҳим ўринни эгалайди. Жамоа ишлаб чиқариши кўламининг 
ошиши ва хўжалик алоқаларининг мураккаблашиши сари уларнинг роли алоҳида ўсади. 
Ҳаммадан аввал бу ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг оқилона шакллари ихтисослаш, 
кооперациялаш ва комбинациялашнинг ривожланиши ва такомиллашидир.
Ишлаб чиқаришнинг самарадорлик даражасига сезиларли таъсир этувчи ижтимоий 
инфратузилмасини ривожлантириш ва такомиллаштириш талаб этилади. Бошқарувда бу 
бошқарувнинг ўзини шакллари ва усулларини такомиллаштиришдир. Режалаштиришда 
режаларнинг мувозанатлаштирилганлиги ва реаллиги, режа кўрсаткичлар тизимининг 
қулай, тўғри жойлашганлиги, яъни миллий хўжалигининг бошланғ ич бўғинларига 
(корхона, бирлашма, ташкилотлар) тўсқинлик қилмайдиган, аксинча улар фаолиятига кенг 
имконият берадиган тизимларни барпо этиш лозим. 
Самарали хўжалик юритиш вазифаларини ечишда, ресурс сақлаш техника ва 
технологиясини яратиш ва қўллашда катта рол илмга берилади. Унга долзарб муаммолар 
бўйича улкан ва амалий тадқиқотларни олиб боришни фаоллаштириш вазифаси берилгин.
Иқтисодни интенсивлаштиришда, ресурсларга нисбий ҳаражатларини пасайтиришда 
маҳсулот сифатини ошириш алоҳида ўринни эгалайди. 
Булар ҳаммаси эвазига аҳоли фаровонлигини ошириш учун жамият бойлигини 
кўпайтириш, бутун ишлаб чиқаришини самарадорлигини кўтариш, меҳнат унумдорлигини 
рағбатлантиришнинг таъсирчан воситаси бўлиши маданиятли, созланувчи бозор хўжалиги 
шаклланади. 
Яна бир ишлаб чиқариш самарадорлигини ортишининг омили маҳсулот сифатини 
ортиши ҳисобланади. Бугунги шароитда сифат кўрсаткичи рақобатбардошликни баҳоловчи 
омил ҳисобланади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish