91
тез мослашишни таъминлайди.
АҚШ, Германия, Япония, Франция, Англия ва бошқа ривожланган
мамлакатларда мутахассис тайѐрлаш тажрибаси таълимнинг энг муҳим
вазифаси интеллектни ва мантиқий фикрлашни машқ қилдиришдан
иборатлигини кўрсатмоқда. Бу масалани ҳал этишда ўқувчиларнинг
мустақил ишлашининг роли муҳим бўлиб, у мутахассис ўзининг касбий,
маънавий ва маданий савиясини бутун умри давомида такомиллаштириб
бориши учун жуда зарур бўлган мустақил билим олиш кўникмасини
ривожлантиради.
Ўзбекистон Республикасида касб-ҳунар таълими, Кадрлар тайѐрлаш
миллий дастурига мувофиқ, рақобатбардош
кадрларни мамлакатимизда ва
чет элларда фан, техника, технология ҳамда иқтисодиѐтнинг ривожланишини
ҳисобга олган ҳолда мутаносиблик тарзида кадрларни тайѐрлашни амалга
оширади. Рақобатбардош мутахассисларнинг янги авлоди истиқбол
масалаларни қўйиш ва ҳал қилиш қобилиятига, юқори фикрлаш маданияти
ҳамда илмий-техникавий ва ижтимоий-сиѐсий ахборот бобида мустақил
йўналиш олиш маҳоратига эга бўлиши даркор.
Замонавий мутахассис табиий-илмий ва касб-ҳунар билимигагина эмас,
балки ўзининг маънавияти ва маданиятини белгиловчи гуманитар
билимларга ҳам эга бўлиши даркор. Ахлоқийликдан маҳрум
мутахассис
қабул қилинаѐтган қарорларнинг ҳақиқий оқибатлари учун ўзига ҳам,
жамиятга ҳам жавоб бера олмайди. Мамлакатимиз таълим тизимининг
мақсади, вазифалари, жараѐни ва натижасининг туб фарқи шунда.
Юқорида таъкидланганидек, касб-ҳунар таълимидан кўзланган асосий
мақсад
рақобатбардош
кадрлар
тайѐрлашни
таъминлаш
ҳамда
рақобатбардош таълим хизмати кўрсатишдан иборат.
Ислоҳотларгача бўлган даврда, барча даражадаги кадрларни тайѐрлаш
сифати паст бўлганлиги оқибатида, бу мақсад тўлиқ бажарилмасди.
Республикадаги ҳунар-техника билим
юртлари асосан иккинчи
разрядли, малакаси паст ишчи кадрларни тайѐрлар эди. Уларни ишлаб
чиқаришда юқори малакали қилиб ―етиштириш‖учун кўп вақт ва маблағ
талаб этиларди.
Паст сифатли мутахассисларни тайѐрлаш, айрим истиснолар билан
олий таълимга ҳам хос эди. Бунинг сабаби кўп даражада:
мутахассисларни оммавий чиқариш, республика иқтисодий ва
ижтимоий ҳаѐтининг асоссиз эҳтиѐжлари, бу ҳол сохта лавозимлар
номенклатураси ортишига олиб келди. Бу омил
олий маълумотнинг нуфузи
ва унинг сифат кўрсаткичларига қўйиладиган талаб пасайишини келтириб
чиқарди;
олий маълумотли мутахассислар меҳнати натижалари ҳам миқдор, ҳам
сифат жиҳатдан қадрсизланиши. Янги техника ва технологияни яратадиган
мутахассис ўзининг ижоди натижаларини рўѐбга чиқарадиганлардан кам
маош оларди. Айни маҳалда юқори малакали мутахассисларнинг кўпчилиги
ўрта бўғин мутахассисларига хос касбий вазифаларни бажаришарди;
мутахассислар тайѐрлаш ва улардан фойдаланишда рақобатчилик
92
шароити йўқлиги, бу ҳол уларнинг Таълими сифатига қўйиладиган талаблар
жиддий пасайишига олиб келди.
Мазкур сабаблардан ташқари, тайѐрлаш жараѐнида
сифатни яхшилаш
кўзда тутилмаган, бир хил даражадаги қатъий чекланган олий Таълим тизими
ҳам мутахассислар тайѐрлаш сифатининг пасайишига олиб келди. Одатда,
қанча қабул қилинган бўлса, шунча мутахассис чиқариларди (озгина
сараланиш бундан мустасно), тўғрироғи, шунча олий маълумот тўғрисидаги
диплом бериларди. Бунда, одатда, рақобатбардош потенциал мутахассислар
барча битирувчиларнинг 7—12 %дан ошмасди.
Касб-ҳунар таълимининг барча даражаларида шундай кадрлар
тайѐрлашнинг натижаси кўпчилик битирувчиларнинг сифати пастлиги ҳамда
рақобатга
дош
беролмаслигидан
иборат
бўлдики,
бу
мустақил
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтишида жиддий иқтисодий зиѐн
етказди.
Do'stlaringiz bilan baham: