24-мавзу. ҚУрилишда илмий-техника тарақҚиёти ва унинг иқтисодий самарадорлиги



Download 37,76 Kb.
bet1/5
Sana04.06.2022
Hajmi37,76 Kb.
#634094
  1   2   3   4   5
Bog'liq
24-mavzu


24-МАВЗУ. ҚУРИЛИШДА ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ
Режа:
1 Иқтисодиёт ва жамиятда илмий-техника тараққиёти ривожланиш дастаги сифатида. Қурилишда илмий-техника тараққиёти ва унинг жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига таъсири.
2 Илмий-техника тараққиётининг қурилишдаги моҳияти, аҳамияти ва асосий йўналишлари.
3. Қурилишда илмий техник-тараққиётини башоратлаш ва режалаштириш.
4 Илмий техник-тараққиётининг қурилишдаги самарадорлигини иқтисодий баҳолаш ва унинг кўрсаткичлари.


1 Иқтисодиёт ва жамиятда илмий-техника тараққиёти ривожланиш дастаги сифатида. Қурилишда илмий-техника тараққиёти ва унинг жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига таъсири
Иқтисодий ривожланиш масалаларини ҳал қилиш кўп жиҳатдан илмий техника тараққиёти (И.Т.Т.) соҳасида бутун бир тизимни шакллантириш ва унинг аҳамиятини кучайтириб, ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида илмий ютуқлардан фойдаланишга боғлиқ. Тарихан исботланганки, фан ва техника ютуқларидан фойдаланмайдиган эски технология ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш усулларини қўллайдиган жамият, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланишига ва инсонларнинг моддий фаровон ҳаётини юксалтиришга эришишга даъво қилолмайди. Шунинг учун ҳам илмий техник тараққиёт иқтисодий ривожланишнинг ва аҳоли турмуш даражаси сифатини оширишнинг ўзига хос бир “дастак”ги бўлиб ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки илгариги марказлаштирилган маъмурий буйруқбозлик бошқаруви тизими қайсидир маънода ишлаб чиқариш кучлари ривожланишини секинлаштиради ва илмий техника тараққиёти аҳамиятини камайтиради, лекин бу илмий техник ташаббуснинг мавжуд бўлмаганидан эмас, балки хўжалик механизмининг ҳар қандай янгиликларга нисбатан мойиллигининг жуда пастлигидандир.
Бугунги кунда иқтисодиёт бозор муносабатларига ўтаётган бир пайтда ушбу тенденция аста секинлик билан ривожланиш босқичига ўтмоқда, Ташаббус эркинлиги ва ижодкорлик давлатнинг мақсадга йўналтирилган илмий-техник ва инвестицион сиёсатлари билан бир қаторда ишлаб чиқариш ва илмий муассасаларнинг кенг миқёсдаги мустақиллиги халқ хўжалигининг барча тармоқларидаги илмий техник тараққиётнинг ўсиш суръатлари тезлашишига асос бўлади.
Унинг умумий иқтисодиётдаги асосий йўналишлари қуйидагилар:

  • ижтимоий шунингдек илмий техника тараққиёти ривожланишининг самарали қонуниятларига асосланган ягона илмий техник сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;

  • давлатнинг илмий техник потенциалини иқтисодиёт, вақт ва турмуш талабларига мос равишда тубдан ислоҳ қилиш;

  • ишлаб чиқаришнинг техник салоҳияти, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, мутлоқ ва нисбатан арзонлаштирилган янги техника билан таъминлаш;

  • янги ғоя, фикр ва илмий техник боғланишлар шаклланиши асосида ётувчи инсон омилини ҳар томонлама фаоллаштиришга қаратилган таълим дастурларини чуқур ислоҳ қилиш;

  • илмий техник тараққиётнинг давлат томонидан бошқарилишини ташкилотлар ва илмий муассасалар ҳамкорлигида олиб бориш.

Илмий техник тараққиётнинг бошланғич ишлаб чиқариш босқичи бўлиб, турли илмий тадқиқот муассасаларида юзага келадиган ишлаб чиқариладиган ғоя, фикр ва лойиҳалар ҳисобланади. Яратиладиган техника-технология ва бошқа янгиликларни эксперимент ва синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш тармоқлари зиммасига тушади.
Бироқ ўз маҳсулотини илмий техника ютуқлар асосида яратаётган ва ишлаб чиқараётган ҳар қандай ташкилот юқори ишлаб чиқариш техникасига эга бўлиши, яъни замонавий ташкилот бўлиши керак. Айнан шу маънода қурилиш тармоғи илмий техник тараққиётнинг суръат ва миқёсларига техник жиҳатдан янги асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватини ишга тушириш йўли билан катта таъсир ўтказади. Бошқача қилиб айтганда илмий техника тараққиёти халқ хўжалигида бевосита капитал қурилиш натижалари билан боғлиқ. Фан ва техниканинг замонавий ютуқлари асосида ташкилот ва бошқа объектларни лойиҳалаштиришнинг асосий омилларидан бири ва капитал қурилиш самарадорлигини оширишнинг негизи бўлиб ҳисобланади.



Download 37,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish