VI боб. Гигиена меҳнатни мухофаза қилиниши ташкил этиш
6.1 Умумий овқатланиш ташкилотларида мижозларга хизмат
кўрсатиш гигиенаси
6.2. Меёрий хужжатлар, уларнинг санитар – гигиеник
талаблари
6.3. Меҳнатни мухофаза қилиш – техник хавфсизлик
тадбирлари
6.4. Хизмат кўрсатувчи шахслар ишида техник хавфсизлик
масалалари
6.1. УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА
МИЖОЗЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ГИГИЕНАСИ
Официантнинг касби артист фаолиятига ухшаб кетади. Артистлар
томошабинлар билан богланганидек, официант ҳам залдаги мижозлар
билан Узлуксиз алоқада бўлади. Официант залда психологиқ муҳит
яратади, уларнинг харакатини, муомаласини кузатаётган хўрандаларда
бу ташкилот ҳақида ижобий фикр туғилади.
Официантнинг ташқи қуринишига, юриш-туришига, ўзини тута
билишига жуда кўп нарса боғлиқ. Хушмуомалалик официантнинг
юзидан, чехрасидан қуриниб туриши керак, бўйи-басти уртача, сочи
яхши таралган, чиройли қад-қомат ресторан залининг хуснига хусн
қушади. Бу табиат инъом этган г Ўзаллиқ, яхши эшитиш қобилияти,
158
дона-дона сўз ифодаси — буларнинг ҳаммаси ресторанга ташриф
буюрувчиларда официантга нисбатан ижобий муносабат уйготади.
Официант хизматининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у
мижозларга таом ташийди, керак бўлса стол атрофида айланиб
хўрандаларга иарвона бўлади. Бу ерда ҳам албатта у санитария-гигиена
қоидаларига риоя қилиши лозим;
1. Официантнинг сочи ажиб, гайриодатий бўлмаслиги, сочлар куз
устига тушмаслиги, иш жараёнида сочларни тартибга солиш, тараш
тавсия этилмайди. чунки соч таомга тушиши мумкин.
2. Огиздан нохуш хид тарқалмаслиги учун махсус паста билан
огизни ювиш, чайиш лозим. Хар куни КЕЧКИ таомдан сўнг ва эрталаб
иш бошлашдан аввал тишни ювиб тозалаш керак.
3. Ишга тушишдан аввал душ қабул қилиш, эркаклар, хар куни
соқолларини олишлари зарур.
4. Аёл официантларга ишга чиқиш олдидан қосметиқ;
воситалардан хаддан ортиқ фойдаланиш, кучли хидли атир сепиш,
йирик тақинчоқлар тақиш тавсия этилмайди.
5. Ишга тоза кийимда келиш керак, хизматга киришиш олдидан
душга тушиш, қулларни совун билан тозалаб ювиш зарур.
6. Иш жараёнида ора-орада қулини ювиб туриш, электр сочиқ
билан қуритиш, агар у бўлмаса бир марта фойдаланиладиган сочиққа
артиш лозим.
7. Ресторан кийимида официант ташқарига чиқиши, бошқа бирон
иш билан банд бўлиши мумкин эмас.
8. Официант кўп харакатларни мижозлар олдида, улар кўз-ўнгида
бажаради, шунинг учун қулларида ҳам хеч қандай нуқсон бўлмаслиги
лозим, масалан тирноқлар олинган бўлиши, қулда яра аломатлари
бўлмаслиги, бирор бармоқ бинт билан богланмаган бўлиши керак.
Умумий овқатланиш ходимларининг ҳаммаси тиббий қуриқдан
ўтган бўлиши шарт. Бундан мақсад қасаллиқ таом орқали бошқаларга
юқмасин, ҳам ресторан ходимлари, ҳам ресторанга келувчилар соглом
булсин.
Кишилар меҳмондорчиликка борганларида мезбон яхши қийинган
холда, хушчақчақлиқ билан кутиб олса, қандай яхши, меҳмонлар бехад
хурсанд бўлади. Официант ресторан залининг мезбони, унинг яхши
қийиниши ресторанда кайфиятни қўтаради.
159
Ҳамма ҳам яхши қийинишни яхши қуради. Уйда, қучада ва ишда
ҳамма вақт тоза, ярашадиган кийим кийиш керак.
Официант ресторан залининг сохиби, унга ҳам чиройли ҳам қулай
шаклдаги кийим керак. У куни билан ишлайди, унинг харакати
кийимига мос тушиши керак. Фақат бугина эмас, официантнинг бутун
борлиги ресторанни безаб туриши даркор.
Хар бир рестораннинг ўзига хос кийими бўлиши лозим. Улар
ҳамма учун бир тусда, бир хил бичимда бўлади. Аммо бош официант
кийими бошқа официантларниқидан нимаси биландир ажралиб туриши
керак. Баъзи бош официант қуқрагида визит карточкаси бўлади.
Официант кийимлари мавсумга қараб янгиланиб турилиши мумкин.
Ресторан ходимлари кийимлари ташкилотнинг тоифасига боғлиқ.
Люкс ва олий тоифадаги ресторан ходимлари учун кийим сифати юқрри
матолардан тиқилади. бошқа ресторанлар учун арзон материаллардан
тайёрланади.
Люкс ва олий тоифадаги ресторанлар ходимлари учун
тасдиқланган меъёрий хужжатлар асосида қуйидагилар берилади;
— эркак бош официантларга: жун костюм, кўйлак, галстуқ;
аёлларга—жун костюм, блузка , галстук.
— эркак официантга—жун костюм, кўйлак, галстуқ;
— аёлларга—яримжун куйлак, ёзги кўйлак.
Ресторанларнинг бошқа тоифадаги ходимларига:
— бош официант, эркак—ярим жун костюм, кўйлақ, галстук;
аёлларга—ярим жун костюм, оқ, блузка, галстук.
— эркак официантга— ярим жун костюм, оқ кўйлак, галстук;
аёлларга—ярим жун кўйлак, ёзги кўйлак.
Булардан ташқари ёз пайтлари эркак бош официантга битта ёзлиқ
костюм, официантларга иккитадан. Бош официант аёлга ва официант
аёлларга Қўшимча биттадан ёзги кўйлак берилади.
Олий тоифа ва хорижий туристларга хизмат бажарадиган
ресторанлар бош официантлари ва официантларига бир шаклдаги
пойафзал берилади.
Бир хил шаклдаги кийимларни бош официантларга официантларга,
залда ишлайдиган буфетчиларга, швейцар, гардеробчи, фаррош, зал
навбатчиси, ресторан ва қаҳвахона хожатхоналарида хизмат
қилаётганларга берилади.
160
Ресторан ходимлари кийимларини хар хил модаларда, рангларда
тиқилишига Карамай улчами ходимга тўғри келиши, замонавий,
чиройли, ишда кийишда ихчам, яхши тозаланадиган, ювиладиган
бўлиши шарт. Пойафзал ҳам худди шундай бўлиши керак.
Ресторан ходимлари кийим ва пойафзалларни доимо озода тутиши
лозим. Костюм ва кўйлакларда доғ бўлмаслиги, дазмолланган бўлиши
лозим. Пойафзал ҳам буришиб-тиришиб қолмаган, тозаланган бўлиши
талаб қилинади.
Официантга бериладиган кийим ва пойафзаллар фақат хизмат
давридагина қийилади. Ресторандан ташқарида кийишга рухсат
берилмайди.
Агар кийимлар сақланаётган жойида йуқолиб қолса, бунда
официантнинг айби бўлмаса, маъмурият масъулиятни ўз зиммасига
олади. Официантга янги кийим ва пойафзал берилади.
Кийим йуқолиши ёки ишдан чиқишида официант айбдор бўлса,
фойдаланганлиги хисобга олинган холда, официантдан кийим баҳоси
ундириб олинади ва янгиси берилади.
Агар кийим муддатига қадар яроқсиз холга келиб қолса, вақтида
ишдан чиққанлиқ сабаби қўрсатилиб, далолатнома тузилади. Официант
сабабчи бўлса, кийим унинг хисобидан бўлади. Иккинчи марта
берилган кийим муддати шу берилган қундан хисобланади.
Агар официантлар пенсияга чиқиш муносабати билан ишдан
бушаса, ногиронлиқ, беморлиқ сабаб бўлса ёки армияга чақирилса,
қисқартиришга тушса, шу ташкилотда бошқа ишга утса, маъмурият
қарорига биноан кийим, пойафзаллар қайтариб олинмайди. Официант
меҳнат интизомини бузганлиги учун ёки ўз хоҳиши билан ишдан
бушаса, бошқа сохага ишга утиб кетадиган бўлса, кийимлар ва
пойафзаллар қийилган муддати чиқариб ташланиб, қолган баҳоси
ундириб олинади. Кийимлар муддати тугагач, официантнинг мулқига
айланади.
Кўпгина ресторанларда миллий аньаналар эътиборга олиниб,
официантлар миллий кийимларда хизмат қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |