Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

IV разрядли официант 
Иш бўйича харақтеристиқа: 
— стол безатишнинг хиллари; 
— столларни безатиш учун гуллардан қомпозиция; 
— нонушта, тушлик, кечки таом, банкет учун таомнома тузиш, 
зарур идиш-товоқлар, анжом, ошхона буюмлари хисобини олиш; 
— турли усуллар билан таом ва ичимликлар бериш; 
— турли хил банкетларга хизмат кўрсатиш; 
— хорижий туристларга хизмат кўрсатиш; 
— мижозлар билан зарурий муомалада булиш; 
— фойдаланилган идиш ва анжомларни йириштириб олиш. 
Билиши керак: 
— идиш-товоқлар, анжомлар, ошхона буюмларининг ҳамма 
хилларини хисобга олиш ва сақлаш тартиби; 
— стол безатишнинг қоида ва турлари; 
— гулдасталар қўйиш тартиби; 
— таомнома тузиш турлари ва тамойиллари; 
— озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида қисқа маълумот; 
— таом ва ичимликларни бериш қоидалари, хусусияти, таом 
харақтеристиқаси; 
— физиология ва санитария асослари; 
— профессионал этика; 
— официант иш жойини ташкил қилиш; 
— ичимликлар беришнинг қисқача харақтеристиқаси ва хусусияти; 
— тантаналарда хизмат кўрсатиш тартиби ва банкетлар тури; 
— хизмат кўрсатишнинг илғор шакли. 
III разрядли официант 
Иш бўйича харақтеристиқа: 
— стол безатишнинг хиллари; 
— стол безатиш учун гуллардан қомпозиция; 


154 
— нонушта, тушлик, кечки таом, банкетлар учун тузиладиган 
таомномада идишлар, анжомлар, сочиқ ва бошқалар миқдорини хисобга 
олиш; 
— турли усуллар билан таом ва ичимликлар бериш; 
— турли хил норасмий банкетларда хизмат кўрсатиш; 
— хорижий туристларга хизмат кўрсатиш; 
— мижозлар билан зарурий муносабатда булиш; 
— фойдаланилган идиш-товоқ, анжомларни йиғиштириб олиш; 
— назорат-касса машинасида ишлаш. 
Билиши керак: 
— идиш-товоқлар, анжомлар, ошхона буюмларининг ҳамма 
хилларини хисобга олиш ва сақлаш тартиби; 
— стол безатишнинг қоида ва тартиблари, гуллар қўйиш 
— таомнома тузиш тартиби, таом ва ичимликларнинг ёзилиши; 
— официант иш жойининг ташкил қилинишига талаблар; 
— озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар ҳақида қисқа 
маълумот; 
— таом харақтеристиқаси ва таом, ичимликлар бериш тартиби; 
— профессионал этика қоидалари; 
— банкет турлари, хизмат кўрсатишнинг илғор шакли; 
— официантнинг ташқи қиёфасига талаблар; 
— мижозларнинг ресторанда утириш одоби. 
Официант қобюшятли қасб эгаси, юқори даражали мутахассис 
бўлиши керак. 
Мутахассис шахс, қобилиятли официант қуйидаги психологиқ 
сифатларга эга бўлиши лозим: 
— хушмуомалалик; 
— қишилар билан тил топишиб кетадиган; 
— чидамли, тоқатли, рухан бардам, сипо, ўзини қулга оладиган; 
— зийрак, яхши хотира эгаси; 
— бошқа кишилар кайфиятини сезадиган; 
— дидли, аниқ нутқли, сўзларни тушунарли айтадиган; 
— шакл, ранг, хажмни сезадиган; 
— диққатни ўзига ва бошқаларга жалб қила оладиган; 
— хисоб-китобни тез ва аниқ бажарадиган; 
— кишилар хусусияти фарқига борадиган. 


155 
Официант яхши психолог бўлиши керак, чунки ресторанга 
келувчиларнинг кайфиятини тез тушуниши, уларга муносиб муомалада 
бўлиши, тегишли хизматни бошлаши керак ўзини тўғри англаши, ўз 
хиссиётини онгли бошқариши лозим, иш бўйича ўз ҳамқасбларини 
яхши билиб бир-бирини тушунган холда уртоқларча муносабатда 
бўлиши керак. 
Хар бир мижозга нисбатан официант меҳмондўстлик, зийраклиқ, 
сипо, боодаблиқни ўзида мужассам қилган бўлиши шарт. Агар 
мижозлар бирор масала бўйича нариги столдаги официантга мурожаат 
қилиб қолсалар, официант сўзсиз қулоқ солиши, имконияти бўлса 
бажариши, агар имконияти бўлмаса, уша мижозга хизмат қилаётган 
официантни чақириб масалани хал қилиши зарур. 
Бордию, мижоз бирон-бир нарсадан норози бўлиб, шовқин-сурон 
қўтарса, официант мулойимлиқ билан, гунохқор бўлмаса ҳам, қечирим 
сураб тинчитсин. Официант шундай ишлаши керакки, залдагиларнинг 
диққатини ўзига жалб қилмасин, мижозлар сухбатига халақит 
бермасин, идиш-товоқдарни тақир-туқур қилмасин, ҳамқасбларини 
бақириб чаирмасин, мижозларга сеқин, ёқимли овозда жавоб қилсин. 
Официантнинг шериги керак бўлган идишни ишлатиб қуйган 
бўлса, официант нима қилиши керак, залда идишимни топиб бер, деб 
жанжаллашиши керакми? Йўқ, бошқа идиш олиб келиб хизматни 
давом эттиравериш зарур. 
Официант мижозлар билан муносабатда жуда хушмуомалали 
бўлиши талаб қилинади бирон нарса олиб келиб қуйганда «марҳамат» 
дейиши, «қечирасиз, таом берсам бўладими» каби муомала қилиши. 
Агар мижоз қошиқ, вилка, салфетка ва бошқалардан биронтасини 
тушириб юборса, официант аввал ўрнига тозасини олиб келиб қуяди ва 
сўнгра пастга тушган буюмни олади. Полга тушган нарсани зинхор 
мижоз олмасин. Тоза нарсаларни официант патнис ёки тарелкада олиб 
келиб бериши лозим. Официант нарсаларни мижозга яқин турган қули 
билан узатади. Ўзбек одати бўйича ҳамма вақт ўнг қўл билан узатиш 
лозим ва бу миллий анъанамиз талабларига мосдир. 
ХУЛОСА 
Бу мавзу УОК ларида хизматчи ходимларнинг мижоз билан
бўладиган мулоқоти ҳақида батафсил баен этилган. Хизматчиларнинг
хизмат маданияти, санитария- гигиена қоидаларига қаттиқ риоя


156 
қилишлари, хар қандай қийин ҳолатда ҳам, шароитдан чиқиб, 
мижозга юқори даражадаги сервис хизматини тақдим этишдир. Бу
мавзу бош официант ва официантларга иш фаолияти давомида
тўғридан – тўғри қўлланма сифатида ишлатилиши мумкин. Хизмат 
кўрсатишнинг бир неча усуллари, дастурхон тузашнинг бир қанча
усуллари, озиқ –овқат маҳсулотларига қуйиладиган талаблар 
фирманинг ижобий имиджини яратишда қўрсатмалар мавжуд.

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish