Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

Озиқ-овқат дўконлари — аҳолига хар хил таом ва қандолат 
маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, Қўшимча бошқа нарсалар 
сотади. Бу дўконларда хар хил таомлар, қандолат маҳсулотлари, ярим 
тайёр маҳсулотлар, хомашёнинг янги турларини тайёрлаш, столларга 
дастурхон безатиш бўйича маслаҳатлар берилади. Таом ва қандолат 
маҳсулотлари кўргазмасида савдо ташкил этилади. Сотиладиган 
маҳсулотларга олдиндан буюртма қабул қилинади. Йирик таом 
дўконларида иссиқ ичимликлар ва қандолат маҳсулотлари сотадиган 
қаҳвахонатерийлар ташкил этилади. Сотиб олинган моллар хисоб-
китоби назорат касса машинаси орқали амалга оширилади 
Озиқ-овқат дўконлари аҳоли яшовчи биноларда ва кишилар гавжум
бўладиган кўчалардаги алоҳида уйларда жойлашиши мумкин. Улар 
ресторан, ошхона ва бошқа ташкилот филиаллари ҳисобланади. 
Чойхоналарда чой ва ундан тайерланган пишириқлар, қандолат 
маҳсулотлари, гўштли таомлар, балиқ, тухум, мол- гўшти, қовурилган 
тухум, колбаса ва бошқалар сотилади. Бу ерда асосан ўз- ўзига хизмат 
кўрсатиш амалга оширилади. Бу чойхоналар Европа ва бошқа 
мамлакатларга хос. 
Мустақиллик 
туфайли 
Ўзбекистонда 
чойхоналарга 
кенг 
имкониятлар берилди. ўтган 10 йил ичида шундай чойхоналар бунёд 
этилдики, улар фақат чой ичиш жойигина эмас, ажойиб хордиқ 
чиқариш, кўнгил очиш, дўстларнинг суҳбатлашиш маконига айланди. 
Бу ерда мижозларнинг ўзлари ҳохлаган таомларини тайёрлашлари,
айниқса, чойхона палови жуда машҳур. Чойхоналар маданий дам олиш 
масканига айланди. Минглаб кишилар тўпланган чойхонада етук 
санъаткорлар чиқишлари, чойхона жойлашган худуд аҳлининг қўлга 
киритган ютуқларини кўриш, эшитиш қандай қувонч бахш этади. 
Қаҳвахона - истеъмолчиларга кенг ассортиментли қаҳва 


29 
ичимлигини тавсия бажарадиган махсус ташкилот. Бутун дунёга 
машҳур бўлган энг машҳур ичимликлар уларнинг таомномасида
бўлади: 
- табиий қаҳва (filter coffee); 
- капуччино қаҳваси (coffee cappuccino): қайнаган сут кўпигига 
ўхшаш кўпикка эга бўлган кучли қора қаҳва, баъзан долчин ва 
майдаланган шоколад қўшилади; 
- люц қаҳваси (coffee luz): кучли мева ликери билан; 
- корретто қаҳваси (coffee corretto): узум ароғи билан; 
- варшава қаҳваси (coffee Warsaw style): пиширилган сут ва сут 
кўпиги билан; 
- турк қаҳваси (Turkish coffee): қанд билан қўшиб қайнатилган; 
- эспрессо қаҳваси (espresso): кучли қора қаҳва, махсус аппаратда 
майдаланиб, қатламлари орқали қайноқ сув ўтказиб тайёрланади.
Қаҳвахонада мижозлар қаҳвага ўхшаш бошқа ичимликлар — 
шарбатлардан тортиб то кучли алкогол ичимлигигача ичишлари ҳам 
мумкин. Муқобил ичимлик сифатида таомномага қора, кўк ва ўт чой 
киритилиши мумкин: 
- кўк чой (green tea); 
- наъматак чой (rose-hip tea); 
- ялпиз чой (bait tea, ёки pepptrmint tea); 
- кўкат ўт чой (herb tea); 
-ромашка чойи (comomile tea); 
-муз билан чой (iced tea); 
-қора чой (black tea). 
қаҳвахоналарда газаклар худди ресторан ёки қаҳвахоналардагидек
бўлади, таомлар тўлалигича таомномага киритилади. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish