Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

Кулинар маҳсулотлар - кулинар тайёргарлик даражасига 
етказилган, яна озгина иситилса ёки ишлов, шакл берилиб сузилса 
бўлаверадиган босқичда. 
Тайёр 
кулинар 
маҳсулотлар 
- 
Умумий 
овқатланиш 
ташкилотларида бу кулинар ёки қандолат маҳсулотларини истеъмолга 
тайёр, реализация қилиш мумкин деб ҳисобланади. Тайёр таом ва 
кулинар маҳсулотларини ишлаб чиқариш
технологик жараёни икки 


31 
босқичдан ўтади; 
1. Хом-ашёни механик кулинар ишлови (ярим тайёр 
маҳсулотларни тайёрлаш) - тайёрлов цехида амалга оширилади (гўшт, 
балиқ, сабзавот); 
2. Иссиқлик таъсирида ярим тайёр маҳсулотлар ва озиқа 
маҳсулотларига кулинар ишлов берилади (тайёр ҳолга келтирилади). 
Ошхона, қаҳвахона, ресторанларда реализация олдидан механик, 
иссиқлик 
бериш 
билан 
тайёрланадиган 
маҳсулотларни 
шу 
ташкилотларнинг ўзлари ишлаб чиқарган бўлади. кулинар ишловисиз 
сотиладиган маҳсулот ва товарлар харид қилинган товарлар дейилади. 
Умумий овқатланиш корхоналари тайёр кулинар маҳсулотлари етказиб 
бериш билан бирга турли ярим тайёр маҳсулотлар ҳам сотади. 
Хомашё ишлатадиган умумий овқатланиш ташкилотларида 
технологик жараённинг қуйидаги схемаси мавжуд: 
- хомашё омборхоналарга жўнатилади, у ерда узоқ вақт 
сақланмайди; омборхонанинг бир қисмида тез бузилувчи маҳсулотлар 
(гўшт, балиқ, сабзавот ва бошқалар) учун совутгич камераси бўлади,
бошқа қисмида - қуруқ маҳсулотлар (ун, ёрма, шакар ва бошқалар) учун 
одатдаги жой бўлади, учинчисида - картошка ва шунга ўхшаш 
маҳсулотлар сақланади. Булардан ташқари идишлар (тара), анжомлар ва 
бошқалар сақланадиган хоналар ажратилади. 
- хомашёга механик ишлов берилади, иссиқ цехларда улардан ярим 
тайёр маҳсулотлар тайёрланади. 
- ярим тайёр маҳсулотларни тайёрлов цехига юборилади, у ерда 
таом ва кулинар маҳсулотлари ва олий даражадаги ярим тайёр 
маҳсулотлар тайёрланади; 
- тайёр таомлар тарқатиш бўлимига юборилади; 
- тайёр маҳсулотлар ва ярим тайёр маҳсулотларни залда, буфетда, 
кулинар дўконида сотилади. 
-чиқинди, озиқа-чиқиндилар ҳамма цехлардан чиқиндилар 
камерасига жўнатилади. 
Умумий овқатланиш ташкилотларида мехнат тақсимотида сифат 
ҳолати юз беради; битта ташкилотда ярим тайёр маҳсулотлар 
тайёрланади, бошқаларида булардан тайёр маҳсулотлар ишлаб 
чиқарилади. Бундай ёндашиш таом тайёрлашнинг саноат усулини 
жорий қилиш, айрим меҳнат жараёнларини механизациялаш имконини 


32 
беради. Чиқиндилардан фойдаланиш ишлаб чиқариш харажатларини 
камайтиришга йўл очади. 
Тайёрлов ташкилотларида гўшт маҳсулотларини ишлашга 
сарфланган харажат хомашёлардан ярим тайёр маҳсулот тайёрлаган 
ошхоналарга қараганда 2,5 баробар камдир. 
Кулинар маҳсулотларини марказлашган музлатиш ва совутиш 
жойларидан олинса фойдалидир. Умумий овқатланиш ташкилотларида 
таом ва кулинар маҳсулотлар махcуc рецептура асосида тайёрланади, 
таркибига кирадиган маҳсулотлар номи ва миқдори кўрсатилади. 
Сарфланадиган хом ашё нормаси ва олинадиган ярим тайёр маҳсулот, 
тайёр 
маҳсулот 
қайд 
қилинган 
дафтар 
ҳамма 
овқатланиш 
ташкилотларида расмий хужжат бўлиб хизмат қилади. 
Кулинар маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни шартли равишда 
икки босқичга булинади: маҳсулотга механик ишлов бериш ва иссиқлик 
орқали пишириш. 
Хомашёга механик ишлов бериш натижасида ярим тайёр маҳсулот 
олинади, ўз навбатида бундан тайёр ва кулинар маҳсулотлари 
тайёрланади. Механик ишлов қуйидагилардан иборат: хомашёни
муздан тушириш; ифлосланган ва истеъмолга тўғри келмайдиган 
жойларини тозалаш; қисмларга бўлиб чиқиш; тегишли шаклга, ўлчамга 
келтириш; маҳсулотларни тартиблаш. 
Иссиқлик билан кулинар ишлови бериш — бу таомни пишириш, 
ярим тайёр маҳсулотларни иссиқлик воситаси билан тайёр холга 
келтиришдан иборат. Таом тегишли хароратда қизитилгач, мазаси, ҳиди
жалб қилувчи кўриниш олади, ёқимли ҳид таратади. Буларнинг 
ҳаммаси таом яхши хазм бўлиши учун заминдир. Бундан ташқари 
пиширилган таомда зарарли элементлар куйиб кетади, юқори ҳарорат 
микроорганизмларни ўлдириб ташлайди. Механик ва иссиқлик ишлови 
қуйидаги жараёнлардан иборат: механик, гидромеханик, иссиқлик, 
биокимёвий, кимёвий. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish