45
II боб. Умумий овқатланиш ташкилотлари бошқарувининг
иқтисодий механизми.
2.1 Ишлаб чиқариш фаолияти давомида юзага келадиган
ижтимоий –психологик масалаларни хал этишда бошқарувчининг
ўрни.
2.2. Фирма ички бошқарувининг усуллари тамоиллари,
вазифалари.
2.3. Меҳмондустлик индустриясида ташкилий тузилмаларни
бошқариш.
2.4. Чизиқли тузилма, чизиқли – функционал тузилма.
2.5. Ўзбекистоннинг туризм бошқариш тузилмаси.
2.1. Ишлаб чиқариш фаолияти давомида юзага келадиган
ижтимоий -психологик масалаларни хал этишда бошқарувчининг
ўрни.
Умумий овқатланиш ташкилот тармоқларини тўғри жойлаштириш
-аҳолини иш жойида, манзилида, дам олишида овқатланишини тўғри
таъминлашдан иборат. Умумий овқатланиш тармоқларини очишда
қуйидаги ҳолатлар хисобга олинади: аҳолининг миқдори, унинг таркиби
ва эхтиёж қобилияти, географик шароит, ишлаб чиқариш ташкилоти ва
ахоли яшайдиган жойларнинг узоқ-яқинлиги. Шундагина умумий
овқатланиш ташкилотидан аҳоли яхши фойдаланиши мумкин.
Ахоли зич жойлашган йирик шахарларда халқнинг қайси томонга
қараб қўпроқ харакат қилиши ҳам ҳисобга олиниб овқатланиш маскани
очилади. Шунинг билан бирга фақат шу атрофда яшайдиган ахоли,
яқин-ўртадаги ташкилот, муассаса ходимларигина эмас, балки
келадиган меҳмонлар ҳам назардан четда қолмаслиги керак.
Кишилар эҳтиёжини, уларнинг харакат йўналишлари ва гавжум
бўладиган жойларини ўрганиш натижасида умумий овқатланиш
ташкилотлари жойлаштирилади. Йирик ошхоналар, тамаддихоналар,
қаҳвахона, барлар, ресторанлар ахолининг мехнат, маданий-маиший
муассаса ходимлари, қучадаги кишилар харакатлари хисобга олинган
холда жойлаштирилади. Эътиборга олинадиган энг муҳим нарса
қишиларнинг кундалик ва даврий истеъмол эхтиёжидир. Кундалик
46
эхтиёж, харидорлар сотиб оладиган маҳсулотлар кетишини, айниқса,
озиқ-овқат дўкони ходимлари билишлари керак.
Бундай дўконлар шу худудда яшовчи аҳолига жуда қўл келади.
айниқса, яқин ўртада мехнат бажарадиган кишилар тез овқатланиши ва
керакли маҳсулотларни уйлари учун сотиб олиб кетишлари мумкин.
Шунинг учун бундай дўконлар 5-10 дақиқалиқ масофада, 500 м
радиусда бўлиши мақсадга мувофиқдир. Аҳоли зич жойлашмаган
шаҳарларда дўконларгача масофа 800м гача бўлиши, харидорлар 15
дақиқадан ортиқ юрмаслиги керак.
Даврий истеъмол эҳтиёжлари қаҳвахона ва тамаддихоналарда,
шунингдек, кичикроқ ресторанларда қўпроқ учрайди. Бунда хизмат
кўрсатиш радиуси 800 м дан ошмаслиги керак. Йирик ресторанлар учун
бу масофа 1,5—2 км ни ташкил этади. Ошхона, қаҳвахона, ресторанлар
шундай ўрнашган бўлиши лозимки, тайёрлов ташкилотларини ярим
тайёр ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш ягона тизим ихтиёрида
бўлсин. Йирик шахарларда тайёр маҳсулотлар совутилиб тез
музлатилган ҳолда, шунингдек олий даражада тайёрланган ярим тайёр
маҳсулотлар тайёрловчи ташкилотлар томонидан тайёрлаб берилади.
Умумий
овқатланиш
ташкилотлари
томонидан
ресторанларни
бошқариш жараёни ишчи кучи, моддий ва молиявий маблагларни
мувофиқ
равишда
мослаштиришни
таъминлашга
қаратилган.
Ресторанда бир маромда маҳсулотлар тайёрлаш, хизматнинг олий
даражада бўлиши фақат рестораннинг техник ҳолатига, бинонинг
шинамлигига ва залларнинг технологик жихозига боғлиқ бўлибгина
қолмай, балки рахбарларнинг ишчанлик сифатига ҳам боғлиқдир.
Қуйидагиларни бажариш ресторанларни бошқаришга киради:
-Умумий овқатланиш ташкилотси ва унинг филиаллари устидан
умумий раҳбарлик;
-ишлаб чиқариш ва хизмат ходимларини технологик ва техник
жиҳатдан тайёрлаш;
-техник-иқтисод бўйича режалаштириш;
-хисоб ва молия фаолияти;
- техник ва ишлаб чиқариш таъминоти.
бошқаришнинг энг муҳим қисми -мехнатни ташкил қилиш, бунга
ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш киради.
Ресторанлар бошқарувининг тузилмаси тегишли вазифаларни
47
бажарувчи, бир-бирига итоат этувчи томонлар бирлашмасидир.
Бир қанча ходимлардан иборат бошқарув органи тизими
қисмларининг
бажарадиган
вазифалари
битта
истетьмолчилар
эхтиёжини қондириш.
Бу гуруҳга алоҳида ходим раҳбарлик қилади. У ишониб
топширилган соҳани (ресторан, унинг филиаллари, цехлар ва ҳоказо)
бошқаради. Ресторан жамоасини маъмурият бошқариб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |