Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Фирма ички бошқарувининг усуллари тамоиллари



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

 
2.2. Фирма ички бошқарувининг усуллари тамоиллари, 
вазифалари. 
Мехнат жамоасининг бир қисмини ташкил бажарадиган директор, 
бошлиқ, мансабдор шахслардир. Маъмуриятуз хуқуқ ва мажбурияти 
доирасида жамоа фаолияти устидан рахбарликни амалга оширади, 
мехнат жамоаси номидан иш қилади, уларнинг манфаатини химоя 
қилади, бурчларини бажариши учун жавоб беради. 
Мехнат жамоаси маъмурият билан бир қаторда ресторан
бошқарувида қатнашади. Умумий овқатланиш мехнат жамоасининг 
бутун мақсад ва вазифалари битта биргаликда мехнат қилиб маҳсулот 
тайёрлайди ва уни истеъмолчиларга, харидорларга, хўрандаларга 
етказиб беради. Мехнат жамоаси хўжалик масалаларини мухокама 
қилиш, қарорлар қабул қилиш, меҳнат жараёнини, режалаштириш ва 
тартибга солиш хуқуқига эга. Ресторан меҳнат жамоаси таркибига 
бригадалар, бўғинлар киради. 
Ресторанларда ташкил этиладиган ошпазлар бригадалари, 
официантлар - мехнат жамоасининг асосий қисми ҳисобланади. 
Бригадалар комплекс ва махсус бўлиши мумкин. 
Комплекс бригадалар ошпазларни, ошхона ёрдамчи ишчиларини, 
идиш-товоқлар ювувчиларни бирлаштиради. Бундай ишчилар сонини 
жуда купайтирмай, оз сонли кишиларни режали ишлатилса, унумли 
натижаларга эришиш мумкин. Махсус бригадалар бир соҳада 
ишловчиларнигина бирлаштириши мумкин: ошпазлар, қандолатчилар, 
юк ортувчилар, официантларни алоҳида-алоҳида иш муддатига қараб 
бригадалар сменали ёки сменасиз, ҳамма ишларни ўзлари 
бажарадиганга бўлинади. Сменасиз ишда моддий қимматга эга бўлган 
буюмлар қўлдан-қўлга ўтиб юрмайди вақт тежалади. Бригадалар 
ресторан директори буйруғига биноан унга кирувчиларнинг ҳоҳишига 


48 
қараб тузилади. Агар бригада таркиби 10 кишидан ошса, жамоа умумий 
мажлиси қарори билан бригада кенгаши тузилади, йирик умумий 
овқатланиш ташкилотларида бригадирлар кенгаши ташкил топади, 
бригадирларни, одатда бригада аъзолари сайлайди. 
Мехнатни бригада шаклида ташкил қилиш жамоа ва шахснинг 
моддий масъулиятини, моддий манфаатдорлик туйғусини қучайтиради. 
Меҳнатга хақ, тўлаш бригадада иш натижасига қараб белгиланади. 
Умумий овқатланиш ташкилотлари ихтиёридаги бинолар, анжом, 
ускуна ва бошқа ишлаб чиқариш фондлари ижарага берилган
бўлади. 
Ресторан фаолияти қуйидаги тамойил асосида ташкил топади; 
ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятидан ҳосил бўлган даромад ҳисобига 
ҳамма харажатларни қоплайди. Бунда ишлаб чиқаришни янада 
ривожланшитириш, ходимларни моддий рағбатлантиришни ҳам ҳисобга 
олиш керак. 
Ресторан бошқарув аппарати тузилиши характери унинг 
бўлимлари таркибий қисми билан, уларнинг ўзаро муносабатлари, 
ўзлари ишлаб чиқарган ва сотиб олган маҳсулотлар миқдори билан 
белгиланади. Бошқача қилиб айтганда, рестораннинг тури, залларнинг 
сиғими ва ишнинг ўзига хос хусусиятига ҳам боғлиқ. Ресторан 
ходимларининг хуқуқ ва бурчлари махсус йуриқнома ва ички тартиб-
қоида хужжати билан амалга оширилади. Ресторан директори ҳамма 
ташкилий ишлар, савдо-ишлаб чиқариш харакатининг натижалари, 
рестораннинг тижорат-хужалик-молиявий фаолияти учун жавоб беради. 
Директор хўрандаларга маданий хизмат кўрсатиш, таомларнинг яхши 
сифатда 
бўлиши, 
ҳисоб-китоб 
ва 
назорат 
ҳолати, 
моддий 
бойликларнинг сақланиши учун масъул хисобланади. У меҳнат 
қонунчилигига риоя қилиши керак. Ресторан директори ходимларни 
танлаш, жой-жойига қўйиш ишларини мустақил ҳал қилади. 
Ресторан директори қуйидагиларни бажариши шарт: 
-ташкилотни хомашё, маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар, 
моддий-техника анжомлари билан ўз вақтида изчил, режали таъминлаб 
туриш; 
- ташкилотнинг ҳамма тармоқ ишларини назорат қилиш, савдо 
қоидаларига риоя қилиш, санитария, гигиена, техника хавфсизлиги 
талабларига амал қилиш; 


49 
- меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш;
-ҳамма 
ходимларнинг ички тартибни аниқ ва тўла 
бажаришларини таъминлаш; 
-жамоада тарбиявий ишларни олиб боришни ташкил этиш. 
Юқоридагилар билан бир қаторда ресторан директорининг 
ихтиёри ва моддий-пул маблағлари бўлади, ресторан пул мулк ва 
анжомлар сотиб олади, шартномалар, буйруқлар тузади, меҳнат 
қонунчилигига асосан ходимларни бир ишдан иккинчисига ўтқазади, 
бўшатади, ходимларини рағбатлантиради, интизомий жазо беради. 
Ресторанга тушадиган даромадга қараб, ресторан директори 
мустақил равишда ходимлар маошини ошириш хуқуқига эга. Бу, 
албатта ташкилот хисобидан бўлади. Меҳнатга хақ тулаш фонди 
миқдори ташкилотнинг савдодан тушган даромадига боғлиқ. Меҳнатга 
хақ тўлаш фондини белгилашда товар айланиш даражасини хисобга 
олиш керак. Рестopан директорининг яна бир вазифаси - меҳнатни 
ташкил қилишнинг бригада шаклини жорий қилишдир агар ишнинг 
яхши бориши учун фойдали бўлса, бригада тизимига рахбар, инженер-
техник ходимларни, мутахасисларни, хизматчиларни ҳам жалб қилиши 
лозим. Бунда моддий манфаатдорлик ҳам ошади. 
Жамоа бошида мутахассис, ишбилармон раҳбар туриши, кишилар 
билан ишлай биладиган, илмий-техника ютуқлардан унумли фойдалана 
биладиган, масалани ўзи мустақил бажарадиган, жамоа ишлаб топган 
маблағлардан мақсадли фойдалана оладиган киши бўлиши лозим. 
Юқоридагига ўхшаш талаблар директор муовинига ҳам кўчади, 
чунки унинг хуқуқли ҳам белгиланган соҳа бўйича директорникига 
ўхшайди. У директор топширган соҳа учун маъсулдир. Рестораннинг 
ишлаб чиқариш бўйича мудири вазифаси: 
- мижозлар эхтиёжини ўрганиш; 
- хомашёдан унумли фойдаланишни таъминлаш ва олий сифатли 
таом тайёрлашда пазандалик қоидаларига технологик қўрсатмаларига 
амал қилиш; 
- мавжуд маҳсулотлар ассортименти минимумини ҳисобга олган 
ҳолда таомнома тузиш, таомлар навини белгилаш; 
- ходимларнинг ишга чиқиш жадвалини тузиш, уларни жой-жойига 
қўйиш; 
- ишлаб чиқаришда санитария ва гигиена қоидаларига қараб 


50 
меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникасига риоя қилиш; 
- маҳсулот, моддий бойликларни сарфлаш бўйича ўз вақтида 
бухгалтерияга ҳисобот бериш.
Ишлаб чиқариш бўйича мудир ишлаб чиқариш цехлари ишига 
раҳбарлик қилади, цехлар йўқ жойларда бригадирлар орқали иш олиб 
боради. 
Ишлаб чиқариш бўйича мудир технология қоидаларига биноан 
таом тайёрлаш, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, 
ходимларни мутахассисликлари бўйича иш ўрнига қўйиш, цех 
бошлиқлари ва бригадирларнинг нотўғри буйруқларини бекор қилиш 
хуқуқига эга. 
Цех бошлиқлари ўз бўлимларида ишлаб чиқариш мудирлари эга
бўлган хуқуқлар ва масъулиятга эга. 
Хизмат кўрсатувчи тоифага қуйидаги ходимлар киради: зал 
маъмури, бош официант, официантлар, ошпазлар, таом тарқатувчилар, 
буфетчи, кассир, кийим қилувчи, швейцар, озиқ-овқат дўкони 
сотувчиси. Умумий талаб бўйича ҳамма соха хизмат қилувчилари 
махсус маълумотга ёки касб-хунар тайёргарлигига эга булишлари шарт. 
Хизмат қилувчилар бир хил шаклдаги санитария қоидаларига риоя 
қилган кийим кийишлари керак. Шу савдо маскани учун белгиланган 
бир хил пойафзалда хизмат кўрсатишлари шарт. Швейцарлар, кийим 
илувчилар, бош официант, официантлар учун бир хилдаги кийимлар 
бўлиши лозим. Бир хил кийимларда юрувчи ходимлар кийимининг 
кўкрагида эмблемали нишонлар бўлиши лозим. Люкс ва олий 
тоифадаги 
ресторан, 
барларда 
ишловчи 
ходимлар 
хорижий 
мамлакатларда таом тайёрланиши ва хизмат қўрсатилиши билан таниш 
булишлари керак; 
Швейцар — ресторан директори томонидан қўйилади, у
меҳмонларни кутиб олиши керак, эшикларни очиб-ёпиб туради, 
залларнинг жойланиши ҳақида ресторанга қелувчиларга ахборот 
беради. Ресторан ёпилиши олдидан қирувчиларни тўхтатади. 
Меҳмонлар илтимосига кўра такси чақириб бериш ҳам унинг 
вазифасига киради. Ресторанга кириш қисми тозалигига қараб, ойна, 
эшикларни, полни артиб тозалаб туради. Ресторан эшиги атрофидаги 
қорларни курайди, ташқари озодалигини ҳам назорат қилади. 
Сигнализация тизимини, рекламалар тўғри осилганини кузатади. 


51 
Швейцар ўз ишининг мутахассиси бўлиши керак. Умумий 
овқатланиш 
ташкилотларига 
хўрандаларига 
хизмат 
кўрсатиш 
қоидаларини, ресторан залларининг жойлашишини яхши билиши, 
ёнгинга қарши воситаларнинг қаерда ўрнатилганини, энг яқин 
жойлашган Умумий овқатланиш тармоқларининг, милиция, тез ёрдам, 
такси телефонларини ёддан билиши шарт. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish