ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 1(121)
лаштириш вазифасини бажаради,
хусусан у
илмийтадқиқот ва тажрибавийконструкторлик
фаолиятига ҳомийлик қилади. Давлатнинг бундай
ёрдами ёш компанияларга юқори технологик
соҳаларда тўлақонли фаолият учун зарур бўлган
салоҳиятга эришишга имкон беради. Уларга ажра
тилаётган молия, шунингдек, компанияларга янада
рақобатбардош бўлиш ва бозорда бемалол
ишлашга ёрдам беради.
Молиялаштиришнинг кластер модели, венчур
фондларини молиялаштирувчи
институционал
инвесторларнинг иштироки билан белгиланган
венчур капиталининг юқори даражадаги очиқлиги
ҳисобига ҳам энг муваффақиятли
молиялаштириш
моделларидан бири деб ҳисобланади. шунингдек,
ушбу модель учун банкларнинг иштироки хос
бўлган белги бўлиб ҳисобланади.
Молиялаштиришнинг кластер модели қўлла
нилганда молиявий қийинчиликлар хавфи анча
камаяди (айниқса бозор моделидагига қараганда).
Молиявий таваккалчиликнинг камайиши шу билан
изоҳланадики, ушбу ҳолатда молиялаштириш
биринчи навбатда чизиқли равишда инновацион
жараённи таъминлашга қаратилган бўлади. чунки
ушбу ҳолатда инновациялар фаолиятнинг турдош
соҳаларига камроқ тегишли бўлади, ривожланиш
илмий тадқиқотлардан бошлаб, то инновацион
жараёнларнинг натижаларининг татбиқ қилиниши,
уларнинг ўзлаштирилишигача бўлган барча
босқичларда фокусли амалга ошади.
Кластер моделининг муҳим афзаллиги, ушбу
модель қамраган кластер ичидаги «синергия
самараси»
1
бўлиб ҳисобланади. Мазкур модель
инновацион фаолият иштирокчиларининг ўзаро
биргаликдаги ҳаракатини кўзда тутгани учун клас
тернинг ичидаги инноваторлар, хусусий компа
ниялар ва тадбиркорлар, инвестицион фаолият
субъектлари, венчур сармоядорлари ва давлат
бошқарув органлари ўртасида рақобат
пайдо
бўлади, бу эса оқилона ишлаб чиқаришга ижобий
таъсир кўрсатади, кластер ичидаги оқилона сиё
сатни таъминлайди ва ҳаттоки энг ноқулай шаро
итларда ҳам таваккалларни анча камайтиради.
Кластер ичида рақобатдаги устунлик давлат
нинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишдаги
муҳим ҳаракатлантирувчи куч бўлиб, бу ҳам клас
1
Синергия (грек. συνεργία — ҳамкорлик, ўзаро фао
лият, ёрдам, қўллабқувватлаш) икки ёки удан ортиқ
омилларнинг ўзаро мужассалашуви натижасига улар
нинг алоҳида ҳаракатларидаги умумий натижага нис
батан самаранинг ошиши. – https://ru.wikipedia.org/
wiki
тердаги «синергия самараси»нинг натижаси
ҳисобланади.
Кластер модели ташқи ва ички молиялашти
риш манбаларини кўзда тутади. Ички молиялаш
тириш ресурси манбаларига венчур фондлари,
хусусий ҳомийлар ва компаниянинг шахсий
маблағларини киритиш мумкин. ташқи манбалар
сифатида эса хорижий инвесторлар ва қўшни
ҳудудлардан келувчи молиялаштиришни кўрсатиш
мумкин. шу билан бирга, инновацион жараёни
ларни назорат қилиш, комплекс институционал
инфратузилмани яратиш ва кластерларни қўллаб
қувватлаш дастурларини ишга туширишдаги катта
ролига қарамасдан, давлат ўз ҳолича молиялаш
тиришнинг ушбу моделида молиявий ресурслар
нинг манбаси бўла олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: