Инновацион фаолиятни венчурли молиялаштиришнинг халқаро



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana23.02.2022
Hajmi2,8 Mb.
#176911
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
innovatsion-faoliyatni-venchurli-moliyalashtirishning-hal-aro-modellarini-zhoriy-etish-samaradorligi

Молиялаштириш моделлари. Жаҳон саҳна­
сидаги ҳар бир давлат учун юқори технологияли 
ихтиро ва инновацион технологияларнинг фақат 
битта аниқ бир молиялаштириш моделини қўллаш 
хосдир.
Алоҳида олинган мамлакат учун энг самарали 
моделни танлаш, давлат учун хос бўлган иннова­
цион тизим, инфратизилмаси, ушбу ҳудуд иқти­
1-расм. 2017 йилда венчур инвестициялари бўйича дунёнинг асосий учта ҳудуди – Шимолий 
Америка, Европа ҳамда Осиё давлатларида шартномалар сони ва қиймати (млрд. долл). Катта 
айланада ҳудудлар бўйича умумий маълумотлар келтирилган
1
.
50
ИНВЕСтИЦИЯЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР / ИНВЕСтИЦИИ И ИННОВАЦИИ


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 1(121)
содиётининг миқёси ва хусусиятлари, шунингдек, 
жаҳон бозоридаги вазиятга асосланиши лозим. 
шунингдек, аниқ бир давлатнинг венчур молия­
лаштириш моделини танлаш ва шакллантиришда 
мамлакатнинг инновация соҳасидаги ресурслари 
ва ушбу ҳудуд учун хос бўлган бизнесни юритиш 
соҳасидаги салоҳияти, бозорнинг ривожланганлик 
даражаси ва инсон омили каби шартлар эъти­
борга олинади. 
1
Ҳудди шу кўрсаткичлар, нанотехнология ва 
янги ихтироларни кўзда тутувчи бошқа соҳалар 
каби энг замонавий ва талаб қилинган техноло­
гияларни молиялаштириш учун зарур механизмни 
танлашда ҳам таъсир қилади. шунингдек, давлат 
иқтисодиётининг тузилиши ҳусусиятлари ҳам 
муҳим ўрин тутади.
2­расмдаги диаграммага эътиборни қаратади­
ган бўлсак, 2017 йилда венчур фондлари орқали 
молиялаштирилган шартномалар сони ва қиймати 
олдинги йилга нисбатан кескин ошганлигини куза­
тамиз.
Юқорида келтирилган расмлардан шундай 
ху лоса қилиш мумкинки, инновацион техноло­
гияларни венчур бизнеси орқали молиялашти­
ришнинг жорий моделлари шимолий Америка, 
Европа ва Осиёнинг бир қанча давлатларида 
самарали жорий қилинмоқда.
1
Манба: PwC | CB Insights MoneyTree™ Report Q4, 
2017.
Экспертлар илғор мамлакатларда инновацион 
технологияларни молиялаштириш учун қўллани­
ладиган моделларнинг бир нечта асосий турла­
рини ажратиб кўрсатишади. Бундай таснифлаш­
нинг асоси бўлиб ташқи иқтисодий омиллар ва 
уларнинг венчур молиялаштириш билан ўзаро 
алоқаси хизмат қилади. 
Энг муваффақиятли моделлар қаторига молия­
лаштиришнинг бозор модели, кластер модели, 
шунингдек, корпоратив­давлат ва мезо­корпо­
ратив моделларини келтириш мумкин. Қуйида 
ушбу моделларнинг аҳамияти ва уларни қўл­
лаётган давлатлар тажрибалари келтирилган [6].
Бозор модели. Молиялаштиришнинг энг 
омадли моделларидан бири бўлиб, кўпгина 
ривожланган иқтисодиётлар – АҚш, Канада, 
Австралия ва Европанинг айрим мамлакатлари 
учун муваффақиятли бўлган модель ҳисоб­
ланади. 
Унинг хусусияти шундаки, у бошқа моделларга 
нисбатан янада кенгроқ доирадаги тармоқларда 
инновацион технологияларни яратишнинг функ­
ционал жараёнини ривожлантиришга йўналти­
рилган. Венчур молиялаштиришнинг бозор моде­
лида дастлабки тадқиқотлар ҳар доим ҳам асосий 
босқич бўлавермайди. Бунинг сабаби шундаки, 
инновацион ғояларни ўйлаб топиш ва амалга 
ошириш учун қулай шароитлар лойиҳани амалга 
ошириш даврининг ҳар бир босқичида яратилиши 
мумкин. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish