ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 1(121)
Бозор модели нафақат инновацион тадқиқот
ларнинг якуний натижалари, яъни наномаҳсулотни
ишлаб чиқишга, балки нанотехнологиялар мансуб
бўлган оралиқ натижаларни ҳам амалга оширишга
имкон беради. шунингдек, инновацион жараён
нинг барча босқичларида юқори малакали мута
хассислар жалб қилиниб, бу барча технологик
муаммоларга жавоб топишнинг гарови бўлиб
хизмат қилади.
Молиялаштиришнинг бозор модели фақат
юқори ривожланган молия бозори ва эркин фой
даланиладиган венчур капитали бўлганда
муваффақиятли амалга ошади. Молиялаштириш
манбалари бўлиб, қоидага кўра, институционал
инвесторлар хизмат қилади – бозор модели учун
институционал инвесторларнинг ривожланган ва
тартибга солинган тизими хосдир.
Мазкур модель шароитида ҳам инновацион
технологияларни ишлаб чиқиш, ҳам маҳсулотнинг
бошқа, кўп ҳолларда турдош фаолият соҳаларига
тарқалишини кўзда тутувчи «тарқалиш самараси»
(effect spillover)
1
ни қўллаш ҳисобига янада янги,
такомиллашган технологияларни яратиш мумкин
бўлади. Ушбу самара давлатнинг иқтисодиётига
ижобий таъсир кўрсатади.
Молиялаштиришнинг бозор модели қўлланил
ганда, давлат инновация жараёнининг барча
босқичларида жуда кам иштирок этади ва ушбу
иштирок юқори технологияли дастурларни бево
сита қисман молиялаштириш билан чекланади.
шунингдек, венчур соҳасининг ривожланиши
учун қулай ҳуқуқий ва иқтисодий шароитларни
яратиш ҳисобига таъминланадиган инновацион
фаолиятни ривожлантиришнинг кафолатли
дастур ларини яратиш ҳам мумкин.
Молиялаштиришнинг бозор модели учун хос
бўлган инновация жараённинг асосий субъект
лари инновацион технологияларни ишлаб
чиқишда банд бўлган венчур ташкилотлар, хусу
сий инвесторлар ва хусусий венчур фондлари,
инновацион технологиялар соҳасида фаолият
юритувчи йирик корхоналар ҳисобланади.
Мазкур молиялаштириш модели мулкчилик
ҳуқуқининг ҳимоя қилиниши (асосан интеллектуал
мулк), шартнома шартларини бажариш устидан
назорат, венчур инвестицияларни ўтказиш учун
зарур бўлган кенг доирадаги молиявий хизматлар,
1
«spillover effect» – маълум бир иқтисодий жараён
ларнинг бошқа соҳага таъсири. Иқтисодий ҳодисалар
«тўлқини» бошқа соҳада ҳам ўзгариш ҳосил бўлишига
олиб келиши ва бирбирига боғлиқ эмасдек туюлиши
мумкин.
шунингдек, юқори ривожланган молиявий бозор
нинг мавжудлиги каби шартларга риоя қилини
шида самарали бўлади. Венчур сармояси ихти
ролар учун масъул бўлган компанияларнинг фой
даланиши учун осон бўлиши лозим, бироқ молия
вий маблағларнинг асосий манбаси институцио
нал инвесторлар ҳисобланади. шунингдек, бозор
моделини муваффақиятли амалга оширишнинг
мажбурий шарти энг истиқболи йўналишларни
ҳисобга олиши ва ихтироларнинг самарали амалга
ошира оладиган ва татбиқ қила оладиган, ушбу
соҳада яхши билимларга эга бўлган менежерлар
нинг мавжудлиги муҳим ҳисобланади.
Мазкур моделнинг асосий камчиликларидан
бири сифатида маълум бир молиявий беқарорлик
ва бозордаги вазиятга боғлиқ бўлган таваккал
чиликларни кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: