Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ЎЗГАРТИРИШ МУАММОЛАРИ ВА



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

 
КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ЎЗГАРТИРИШ МУАММОЛАРИ ВА 
ОМИЛЛАРИ 
 
ЭРИШИЛГАН РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИ 


25 
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигига эришуви, ўзга хос ривожланиш 
йўлини танлаб олиши кадрлар тайёрлаш тузилмасини, унинг мазмунини қайта ташкил этиш, 
такомиллаштириш заруратини келтириб чиқарди ҳамда бир қатор тадбирларни амалга 
оширинши: "Таълим тўғрисида"ги Қонунни ва унга алоқадор норматив ҳужжатларни жорий 
этишни, таълимни стандартлаштиришни, янги ўқув режалари, дастурларини жорий этишни, 
тегишли дидактик йўл-йўриқларни ишлаб чиқишни, ўқув юртларини аттестациялаш ва 
лицензияланши, айрим институтларни университетларга айлантиришни, янги типдаги 
таълим ва касб-ҳунар муассасаларини очишни тақозо этди. 
Меҳнат бозорининг ривожланиши фан ва ишлаб чиқаришнинг зарур кадрларни 
тайёрлаш, шу жумладан чет эллик шериклар иштирокида тайёрлаш жараёнида фаол иштирок 
этишини шарт қилиб қўйди. 
Кейинги олти йилда республика таълим тизимида муайян ўзгаришлар юз берди. 
Мактабгача таълим соҳасида уй болалар богчалари ва "болалар боғчаси-мактаб" 
мажмуалари тармоги ривожланмоқда. Тажриба тариқасида кичик ёшдаги болаларни чет 
тиллар, хореография, тасвирий ва мусиқа санъати, компьютер саводхонлиги элементларига 
ўқитиш бошланди. 
Умумий ўрта таълим соҳасида асосий таълим дастурларини ишлаб чиқиш, янги таянч 
уқув режасини, умумий ўрта таълимнинг ўқув режалари ва дастурларини жорий этиш, 
давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва қисман жорий этиш, янги типдаги мактаблар 
ва ўқув юртлари тармоғини ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, 
таълимнинг молиявий, илмий-услубий, кадрлар билан таъминланишини яхшилаш кабилар 
амалга оширилди. 
Таълим тизимида "Иқтисодий таълим", "Қишлоқ мактаби", "Ўсишда нуқсонлари 
бўлган болаларни согломлаштириш" ва бошқа мақсадли дастурлар рўёбга чиқарилмоқда. 
Ҳунар-техника таълимини, айниқса қишлоқ жойларда қайта ташкил этиш бошлаб 
юборилди. Замонавий касб-ҳунар мактаблари ва лицейлар, бизнес-мактаблари ташкил 
этилмоқда. 
Олий таълим соҳасида кадрлар тайёрлашни жойларга кўчириш ва 
минтақавийлаштириш сиёсати ўтказилмоқда, олий.ўқув юртлари тармоғи кенгайтирилди, 
университет таълими ривож топмоқда. Республика эҳтиёжларига жавоб берадиган таълим ва 
ихтисосликларнинг йўналишлари классификатори ишлаб чиқилди. Билимларнинг янги 
тармоқларида кадрлар тайёрлаш бошланди, олий мактабнинг кўп босқичли тизимга ўтиши 
амалга оширилмоқда. 
Абитуриентлар ва талабаларнинг билимлари даражасини тест ва рейтинг тизимлари 
асосида баҳолашнинг холисона усуллари жорий этилди. 
Илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда. Янги 
талабларга мувофиқ кадрларни аспирантура ва докторантурада тайёрлаш кенгайтирилди. 
Олий аттестация комиссияси тузилди. 
Истеъдодли ўқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ мақсадга қаратилган 
давлат сиёсати ўтказилмоқда. Махсус жамғармалар тузилиб, лаёқатли ёшларни етакчи чет эл 
ўқув ва илмий марказларида ўқитиш ташкил этилди. Талабалар ва аспирантлар учун 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли стипендиялар 
жорий этилди. 
Халқаро ўқув ва илмий алоқалар кенгаймоқда. Талай обрўли халқаро ташкилотлар 
билан яқин амалий алоқалар амалга оширилмоқда. Таълим соҳасида ҳукуматлараро 
битимлар тузилди. 
Таълим жараёнининг мазмуни масалалари сифат жиҳатидан янги даражага 
кўтарилмоқда. Ўқув режалари ва дастурларига фуқаролик ҳис-туйғуси, ёш авлодни 
маънавий-ахлоқий тарбиялаш элементлари киритилмоқда. Ижтимоий ўқув фанлари туркуми 
тўлиқ қайта кўриб чиқилмоқда. Таълимнинг барча бўғинларида маънавият, иқтисодиёт ва 
ҳуқуқ асосларини ўрганиш жорий этилди, чет тилларни ўрганишга катта эътибор 
қаратилмоқда. 
Шу билан бирга, амалга оширилган ислоҳотлар ягона концептуал негизга эга эмас эди 
ва кадрлар тайёрлашдаги кучайиб бораётган нуқсонлар ҳамда тафовутларни йўқота олмади. 


26 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish