Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

 
КАМЧИЛИКЛАР ВА МУАММОЛАР 
Амалдаги кадрлар тайёрлаш тизимининг демократик ва бозор ислоҳотларига 
номувофиқлигини, ўқув жараёнининг моддий-техникавий ва ахборот базаси етарли 
эмаслигини, юқори малакали илмий-педагог кадрлар, сифатли ўқув-услубий ва дидактик 
материаллар тақчиллигини, таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ҳамжиҳатлик ва 
ўзаро фойдали уйғунлашувнинг йўқлигини унинг энг жиддий камчиликлари жумласига 
киритиш лозим. 
Фан, ишлаб чиқариш муассасалари ва ижтимоий институтлар кадрлар тайёрлаш 
жараёнига лозим даражада қгшилгани йўқ. 
Давлат таълим стандартлари сиёсати, уларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш 
механизмлари етарлича аниқ белгиланмаган. 
Ҳунар таълимининг обрўси тушиб кетди, ўқитувчилар, тарбиячилар ва мураббийлар, 
илмий ҳамда илмий-педагог кадрларнинг нуфузи ва ижтимоий мақоми юқори эмас. Олий ва 
ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш миқдори ва даражасининг ўзаро нисбати 
оқилона эмас. Олий малакали кадрлардан самарасиз фойдаланилмоқда. 
Ўқув жараёни ҳануз билим даражаси ўртача ўқувчиларга мўлжалланган, истеъдодли 
ёшлар билан якка тартибдаги ўқув дастурлари бўйича ишлаш механизмларидан суст 
фойдаланилмоқда. 
Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва маъмурий-молиявий масалаларни ҳал 
қилишда ўқув юртлари зарур бўлган мустақилликка эга эмас. 
Кадрлар тайёрлашнинг турли бўғинлари ўртасидаги ворисийлик ва узлуксизликни 
таъминлашга эришилгани йўқ. Мактабгача таълим ва тарбиянинг аҳволи қониқарсизлигича 
қолмоқда, мактабгача болалар муассасалари ва оиладан келган болаларнинг тайёргарлик 
даражаси ўртасида муайян номувофиқлик кўзга ташланмоқда. 
Тўққиз йиллик мажбурий таълимни ўз ичига олган умумий ўрта таълим касб 
танлашни, ўқитишнинг амалиётга йўналганлигини етарлича таъминламаяпти. Таянч мактаб 
битирувчиларининг муайян қисми академик, меҳнат ва айниқса касб тайёргарлигига эга 
бўлмагани ҳолда ишлаб чиқариш соҳасидан ва келгусида касб таълимини давом эттиришдан 
четда қолмоқда. 
Ҳунар-техника билим юртларидан янги типдаги таълим муассасаларига ўтиш қуруқ 
гапдан иборат бўлиб қолмоқда. Амалда уларда ўқув эскирган моддий-техника базасида, 
тегишли қайта тайёргарликдан ўтмаган ўқитувчи кадрлар томонидан, аввалги ўқув-услубий 
воситалар асосида амалга оширилмоқда. 
Бир босқичли олий касб таълими меҳнат бозорини, ишлаб чиқаришдаги таркибий 
ўзгаришларни, халқаро тажрибани тўла ҳажмда ҳисобга олмайди. Давлат таълим 
стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш механизмлари етарлича равшан аниқланмаган. 
Республикада кадрлар тайёрлашнинг аҳволи шундан далолат берадики, шахс, жамият, 
давлат, фан, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва кадрлар тайёрлашнинг мавжуд тизими 
ўртасидаги тафовутларни бартараф этишга эришилгани йўқ. Бу тафовутларни бартараф этиш 
қуйидаги муаммоларни ечиш заруратини келтириб чиқаради: 
энг 
муҳим 
тамойиллар 
— 
демократлаштириш, 
гуманитарлаштириш, 
инсонийлаштириш, тараққиёт қонунларини тўғри англаш, фикрлар хилма-хиллиги, 
ошкоралик, халқчиллик ва миллийлик, минтақавий ўзига хослик ва бошқаларни амалга 
оширишш; 
ёш авлодни, мутахассисларни миллий тикланиш мафкураси, юксак фуқаровийлик, ўз 
халқига хизмат қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш руҳида тарбиялаш; 
таянч мактаб битирувчилари бир қисмининг ўқув ёки меҳнат фаолиятига жалб 
қилинишини ташкил этиш; 
кадрлар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тизимида манфаатдор субъектлар: маориф, 
фан, ишлаб чиқариш, давлат, жамиятнинг вазифаларини аниқлаш; 
ихтисосликлар ва таълим структурасининг меҳнат бозорига, ўзгариб бораётган 
иқтисодий муносабатларга ва битирувчиларга нисбатан кадрлар истеъмолчилари томонидан 
қгйилаётган талабларга мувофиқлигини таъминлаш; 


27 
мутахассисларни тайёрлаш ва улардан фойдаланишда рақобатли шарт-шароитлар 
яратиш; 
давлат таълим стандартларини илмий асослаш ва жорий этиш; 
ўқув юртлари ва таълим дастурларини аттестациялаш, аккредитациялаш ва 
лицензиялашнинг илмий-асосланган тизимини ишлаб чиқиш; 
таълим тизимини мутахассислар тайёрлашдаги умумдавлат, минтақавий эҳтиёжларга 
мувофиқ бошқариш; 
малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрлар, педагогларнинг бошқа 
тузилмаларга "ўгиб кетииш; 
интеллектуал меҳнат ходимларининг ижтимоий мақоми ва обргсининг тикланиши; 
кадрлар тайёрлаш тизими ўқув-услубиёт мажмуалари, истиқболли педагогик ва 
ахборот технологиялари билан таъминлаш; 
ишлаб чиқариш мутахассислари ва педагог кадрлар малакасини ошириш тизимини 
такомиллаштириш; 
таълим муассасаларини зарур воситалар билан таъминлаш. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish