28
илмий тадқиқотларни бажарувчи ҳамда таълим тизимининг ишлаши ва
ривожланишини таъминловчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар;
барча даражадаги таълимни бошқариш органлари;
таълим тизимининг ишлаши ва ривожланишига кгмаклашадиган жамоат
бирлангмалари (васийлик кенгашлари, ижодий уюшмалар, касаба ташкилотлари,
жамиятлари, илмий—услубиёт кенгашлари ва бошқа бирлашмалар).
Узлуксиз таълим давлат таълим стандартлари ва тегишли таълим дастурлари билан
таъминланади.
Умумтаълим дастурлари мактабгача таълим, бошлангич, умумий! ўрта ва уч йиллик
ўрта махсус ва касб ҳунар таълимни ўз ичига олади.
Касб-ҳунар таълими дастурлари уч йиллик ўрта махсус ва касб нар, олий, олий ўқув
юртидан кейинги таълим, малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлашни ўз ичига олади.
Умумий таълим қуйидагиларни уз таркибига олади: мактабгача таълим;
бошлангич таълим (I—IV синфлар); умумий ўрта таълим (V—IX синфлар);
уч йиллик ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим (академик лицей ва касбҳунар
коллежлари).
Умумий таълим тизимида ўқитиш олти-етти ёшдан бошланади.
Бошланғич таълим ўқувчининг ақлий, руҳий ва жисмоний ривожланишини
таъминлайди, фан асослари, ўқув бўйича бошланғич билимларни, умуммеҳнат кўникмалари
ва қобилиятни шакллантиради, ўқиш ва ижод қилишга қизиқиш уйғотади. Турли даражадаги
тайёргарликка эга бўлган болаларни табақалаштирилган тарзда ўқитиш учун шарт-
шароитлар яратилади.
Умумий ўрта таълим ушбу таълимни олганларга ўқишни уч йиллик ўрта махсус ёки
касб-ҳунар ўқув юртларида давом эттириш ҳуқуқини беради. Бу даврда ўқувчилар фан
асослари бўйича мунтазам билим оладилар, уларда базавий ўқув, илмий ва умуммаданий
билимлар, қобилият, кўникмалар, ижодий фикрлаш, теварак-атрофни ўраб турган дунёга,
ўзлари танлаган ижтимоий касб-ҳунарга бўлган муносабатлар шаклланади.
Ўрта махсус ва касб ҳунар таълими ўқувчиларнинг қизиқишлари, имкониятлари,
маҳаллий шароитлар ва тегишли ихтисосликдаги кадрларга бўлган эҳтиёжларни ҳисобга
олган ҳолда чуқурлаштирилган, ихтисослашгирилган, касб-ҳунарга
йўналтирилган
ўқитишни таъминлайди. Бунда ўқувчиларга махсус таълимнинг йўналишини танлаш ҳуқуқи
берилади.
Умумий таълим мажбурий ҳисобланади.
Олий касб ҳунар таълими умумий таълим (академик лицей ва касб ҳунар
коллежалари) негизида амалга оширилади. Одатда, ўн саккиз ёшдан бошланади ва камида
тўрт йил давом этади. Олий касб-ҳунар таълими бакалавриат ва магистратурага бўлинади.
Бакалавриат — таянч олий таълим бўлиб мутахассислик йўналиши буйича умумий
таълим негизида камида тўрт йил давом этади.
Магистратура — аниқ мутахассислик бўйича тўлиқ олий таълим бўлиб, одатда,
бакалавриат негизида камида икки йил давом этади.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг илмий ва илмий-педагог кадрларга
бўлган эҳтиёжларини таъминлашга, шахсий таълим касб-ҳунар манфаатларини қондиришга
қаратилгандир. Олий уқув юртидан кейинги таълим олий ўқув юртларида ва илмий
муассасаларда (аспирантура, адъюнктура, докторантура, мустақил тадқиқот ва бошқалар)
олиниши мумкин.
Диссертацияларни ҳимоя қилиш ҳамда илмий даража ва унвонлар бериш
принциплари, қоидалари ва шартларини такомиллагнтиришни талаб этади.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб-ҳунар билимлари ҳамда
кўникмаларини чуқурлаштириш ва янгилашга ёки янги мутахассислик олишга
қаратилгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: