Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

коммуникатив (мулоқот); 

билиш ва англаш (рефлективлик). 
Ўқитувчининг талабалар билан давомий ва самарали алоқаларини ташкил этишни 
коммуникатив қобилият билан боғлайдилар. 
Коммуникатив қобилият-бу педагогик ўзаро алоқалар доирасидаги ўзига хос тарзда 
намоён бўладиган мулоқот қобилиятидир. 
Психологияга оид адабиётларда коммуникатив қобилиятларнинг бир неча гуруҳлари 
фарқланади: 
1. Кишининг бошқа инсонни билиши. Бу қобилиятлар гуруҳида кишига шахс 
сифатида, шахснинг алоҳида қиёфаси, мотиви ва хатти-ҳаракатларига баҳо беришни, 
кишининг ташқи кўриниши, хулқи ва ички дунёси нисбатида баҳо беришни; савлати, имо-
ишора, мимика, пантомимимкасини «ўқий» олишни қамраб олади. 
2. Кишининг ўз-ўзини билиши, у ўз билимларини, қобилиятларини, ҳарактери, ўз 
шахсининг бошқа қирраларини ҳамда ташқаридан ва унинг атрофидаги кишилар унга 
нисбатан қандай баҳо бериши лозим бўлса, шундай баҳо беришни кўзда тутади. 
3. Мулоқот вазиятини тўғри баҳолай олиш. Бу вазиятни кузатиш, унинг кўпроқ, 
ахборот берадиган белгиларини танлаш ва унга диққатни жалб қилиш; юзага келган 
вазиятнинг ижтимоий ва психологик мундарижасини тўғри идрок этиш ва баҳолаш 
қобилиятидир. 
Педагогик қобилиятлар структурасида ақл, идрок, ҳозиржавоблик, танқидий 
муносабатда бўлиш, собитқадамлик, нотиқлик сўз бойлиги ва ҳоказолар муҳим ўрин тутади. 
Педагогик қобилиятлар фақат педагогик фаолият самарали бўлиши шартигина эмас, 
балки кўп жиҳатдан ўқитувчининг муваффақиятли ишлаши натижасидир. Шу муносабат 
билан ўқитувчининг ўзида педагогик қобилиятларининг аниқ мақсадни кўзлаб таркиб 
топиши ва ривожланиши катта роль ўйнайди. Тажриба ва махсус тадқиқотлар бунинг 
батамом ҳақиқий нарса эканлигини кўрсатмоқда. Масалан, шахс хусусиятларини кузатиш 
ўқитувчининг педагогик тажриба ҳосил қилишида ҳамда унинг махсус маълумотлар 
тўплашида муҳим ўрин тутади. Ўқитувчи ўзининг ижтимоий психологик кузатувчанлиги 
билан ўқувчиларнинг турли ҳарактер хусусиятлари ва майлларини пайқаб қолиш 
қобилиятинигина эмас, шу билан бирга уларнинг пайдо бўлиш сабабларини билиб олиш, 
уларга бу сабабларнинг пайдо бўлиш вазиятига мувофиқ баҳо маҳоратини ва ҳоказоларини 
ривожлантиришга қодирдир. Агар ўқитувчида ўқувчилар билан муносабатларининг ишонч 
асосида, қурилишига йўл-йўриқ бўлсагина, бунда мулоқот рўй беради. Тарбия жараёнида 
бундай йўл-йўриқни амалга ошириш қийин ишдир, лекин бунга бутунлай эришиш мумкин. 
Албатта, катта ёшдаги кишиларнинг болалар ҳаётига қўшилиб кетиши ниҳоятда қийин 
нарса. Лекин бу муҳитга у яқинлаша олади, анча яқинлашиб боради. Педагогда болалар 
билан ўзаро ишонч ва дўстлик муносабатлари вужудга келгандагина бунга эришиш мумкин. 
Ўқувчилар жамоаси билан муомала кўпинча суҳбат, маъруза, ахборот ва ҳоказолар шаклида 
бўлади. Биринчи навбатда суҳбатни қандай қилиб ташкил этиш, ўқитувчининг гапларига 


22 
болаларнинг диққатини тортиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун бир неча усуллар бор. 
Гапни масаланинг кўйилишидан бошлаш мумкин. Бу масалада бўлажак суҳбатнинг маъноси 
мужассамлашган бўлади. Мавзуга диққатни тортишга уриниб ҳам кўриш мумкин. Бунда 
гапнинг эркин қизиқарли фактни маълум қилишдан бошласа бўлади. Кейин уни тушунтириш 
ва таҳлил қилиш эса муомаланинг мазмунини ташкил этади. Мақола ёки бирон бир асардан 
парча келтириш ҳам муваффақиятли бўлиши мумкин. Бундан ташқари дарҳол болаларга 
бўлажак суҳбат уларнинг қизиқишлари билан боғлиқ эканлигини айтиб ўтса ҳам бўлади. 
Мана, суҳбатга болаларнинг диққатини жалб қилинди ҳам дейлик. Энди унинг мавзусини 
анча қисқа, лекин етарли даражада аниқ қилиб очиб бериш даражаси туради, буни қандай 
амалга ошириш мумкин? Масалан, суҳбатни тузишнинг яна бундай варианти бўлиши 
мумкин: дастлаб педагог ўқувчилар онги ва ҳиссиётига етказмоқчи бўлган асосий фикр 
қисқача баён этилади. Сўнгра у очиб берилади. Бунинг учун фактлар, мисолар ва 
иллюстрациялар тизими баён қилинади. Бунда эркин таққослашлар, кутилмаган 
ўхшатишлардан фойдаланиш жуда фойдали бўлади. Шундан кейин хулоса чиқариш, яъни 
суҳбатнинг асосий фикрини бошқача сўзлар билан такрорлаш мумкин. Суҳбат болаларда 
доимий қизиқиш уйғотиш учун бир қатор мураккаб бўлмаган усуллардан фойдаланиш зарур, 
энг муҳим сўзлар ва ибораларнинг интонация билан ажратиб кўрсатиш ва аксинча 
интонацияни (урғу) ўзгартириш унчалик муҳим бўлмаган матнни баён қилиш керак. Овоз ва 
нутқ оҳангини ўзгартириш фойдалидир. Суҳбатни қандай тугаллаш ҳам муҳим аҳамият касб 
этади. У турлича бўлиши мумкин. Асосий ғояларни яна бир марта қисқача баён қилиб бериш 
мумкин. Уни шеърий сатрлар билан тугалласа ҳам бўлади. Агар болаларнинг ўзлари эшитган 
нарсалари ҳақида фикр юритишларини ҳоҳласа жавобсиз савол билан тугаллаш мумкин. 
Суҳбатнинг якуни барча кўрсатиб ўтилган таркибий қисмларини ўз ичига оладиган вариант 
ҳам бўлади. Бу қоидаларга риоя этиш педагогнинг сўзлари ўқувчиларга зарур таъсир 
кўрсатиши учун шарт-шароит яратади. Бундан ташқари педагог эски фикр учун янги сўзлар 
излаши ва топиши даркор, яъни айни бир фикрни турлича баён қилишни билиши зарур. 
Педагогик маҳорат компонентлари касбий фаолиятга касбий вазифаларини бажариш 
учун зарур бўлган малака нуқтаи назардаги қарашларни акс эттиради. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish