Педагогик маҳорат нима?
Халқимизнинг келажаги, мустақил Ўзбекистоннинг истиқболи кўп жиҳатдан
ўқитувчига, унинг савиясига тайёргарлиги, фидоийлигига, ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш
ишида бўлган муносабатига боғлиқ. Келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол
наслни тарбиялаб етказишга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир. Шу боис,
мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ буюк маданиятимизни
тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим тизимини такомиллаштириш, унинг миллий
заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият бериб
келинмоқда.
«Педагогик маҳорат» бир категория сифатида ўзининг илмий асосларига эга. 1987-
1997 йиллардаги илмий ёндашувлар бу фавқулодда ҳодисага нисбатан қуйидагича хулоса
қилишга имкон берди:
Педагогик маҳорат касбий фаолиятдаги индивидуалликнинг ёрқин кўриниши
сифатида тушунилади.
Педагогик маҳорат категорияси касбий фаолият нуқтаи назардан кишининг
индивидуаллигини характерлайди.
Кейинги йилларда педагогик маҳорат категориясига нисбатан янгича қарашлар пайдо
бўлди. Педагогик маҳоратнинг анъанавий изоҳларидан бир қадар чекиниш ҳам юз берди
(И.А. Зязюн, Н.В. Кузьмина, В.А. Сластенин).
Педагог тадқиқотчиларнинг Санкт-Петербург мактаби педагогик маҳоратни
кишининг алоҳида ҳолати, яъни, унинг касбий машғулоти кенг маънода кишилар билан
ишлашнинг ўзига хос соҳаси бўлган педагогика ҳисобланади, деб тавсифлайди.
Турли тадқиқотчилар ишларида айни бир ҳодисани тасвирлаш учун турлича
тушунчалардан фойдаланиш бошқача маъно ва мазмун томонларига эга. Турли муаллифлар
асарларида педагогик маҳоратнинг ягона, тан олинган таърифнинг йўқлиги уни
тадқиқотнинг жонли жараёни деб хулоса чиқаришга асос бўлади.
Тушунчалар, фикрларнинг турли туманлиги бу ҳодисанинг мураккаблиги ва кўп
қирралилигидан далолат беради.
Педагогик маҳорат компонентлари Н.В. Кузьмина, И.А. Зязюн, В.А. Сластенин,
В.И. Загвязинский, Г.И. Хозяинов, Т.Ф. Кузина, А.И. Мяшенко, Н.П. Лебедник, Т. Нойнер,
Ю.К. Бабанский, Н.В. Кухарековларнинг тадқиқотларида ўрганилган. Улар педагогик
маҳоратнинг асосий йўналишларини муайян мантиқий изчилликда белгилаб бердилар.
Ҳозирги тадқиқотларда педагогик маҳоратнинг таркибий қисмлари қуйидаги
категорияларда жамланади:
а) педагогик маҳорат;
б) педагогик ижод;
в) новаторлик;
г) касбий билимдонлик;
д) фаолият услуби;
е) инновацион фаолият;
ж) педагогик технологиялар;
з) маҳорат.
Маҳорат талабалар томонидан уларнинг ижтимоий етукликка эришиш даражасига
қараб босқичма-босқич эгалланади. Ижтимоий етуклик компонентлари педагогик маҳорат
компоненти билан ўзаро муносабатда бўлади.
Бўлғуси педагогнинг ижтимоий етуклик компонентларига ушбулар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |