20
методик изланишда бўлишлари лозим. Педагог илмий тадқиқот олиб бориш усуллари билан
таниш бўлиши ва талабаларни илмий тадқиқот ишига тортиши келажакда фаол позицияга
эга бўлган шахсларни вужудга келишига ёрдам беради.
Ўқувчи ҳар доим ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятларини ўрганиб, кузатиб,
ҳисобга олиб, уларнинг мустақил ишини ташкиллаштиришда педагогик маҳоратга эга
бўлади.
Педагогнинг вазифаси айнан шундан иборатки-у мавжуд стандартлардан келиб
чиққан ҳолда ва ўқитаётган талабаларнинг индивидуал хусусият ва билимлари,
қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнини шундай ташкил этиши керакки, бу
жараёнда талаба фаол иштирок этсин, чарчамасин, қизиқсин, янги билимга эга бўлсин ва
дарс охирига бориб ўз билимини қўллай олиш даражасига етсин. Демак, хулоса қилиб
айтганда педагогдан ахборотни тез, осон етказиш ўқув жараёнини ҳамма элементларини
юксак маҳорат билан мувофиқлаштириши талаб этилади.
Ўқитувчининг касбга оид маҳоратини шакллантиришда педагогик-психологик
назарияларнинг аҳамияти каттадир, чунки маънавиятимизнинг шаклланишида ўз ўрнига эга
бўлган улуғ инсонлар фаолияти, замонавий педагогик технологиялар тўғрисидаги назариялар
педагогик маҳоратни шакллантиришнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади.
Педагогик тажрибаларни такомиллаштиришда илмий педагогик маълумотлардан
фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Педагогик маҳоратни такомиллаштиришда шахсий
педагогик изланишнинг аҳамияти каттадир. Ўқитувчи кундалик фаолиятида талабалар,
айрим гуруҳ ва якка шахслар билан алоқага киришади.
Алоқалар фаолиятда дуч келадиган турли хил воқеаларга педагогик коидалар нуқтаи
назаридан эмас, балки шароитни ҳисобга олган ҳолда ижобий ҳал этиш талаб этилади.
Кенг илмий савияга эга бўлиш, интеллектуал қизиқиш, янгиликни ҳис қила билиш,
педагогик маҳоратни оширишга интилиш ўқитувчига хос хусусиятлардан ҳисобланади.
Ўқитувчининг касбий фаолияти фавқулодда
умумий ва хусусий қобилиятларни
талаб қилади.
Касбий-педагогик фаолиятнинг муваффақияти хусусий педагогик қобилиятларга
боғлиқ бўлади.
Педагогик қобилиятларнинг қуйидаги гуруҳлари фарқланади:
объектга (талабага) нисбатан сезгирлик;
коммуникативлик-инсонларга юз тутиш, хайриҳоҳлик, хушмуомалалик;
перцептив қобилиятлар-касбий етуклик, симпатия, педагогик туйғу;
шахс динамикаси-иродага таъсир эта олиш ва мантиқий ишонтира олиш қобилияти;
ҳиссий барқарорлик-ўзини бошқара олиш;
креативлик-ижодий иш қобилияти.
Педагогнинг
хусусий қобилиятларига билим, малака ва кўникмаларни эгаллаш
фаолияти ва шахсни тарбиялаш қобилияти ҳам тегишлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: