Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Билимларни оғзаки усул билан текшириш



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

Билимларни оғзаки усул билан текшириш методи асосан икки қисмдан: 
биринчиси, текшириш саволлари ва вазифалари, иккинчиси эса, қўйилган савол ва 
вазифаларга жавоблар ҳамда талаблардан ташкил топади. Бунда савол ва топшириқларнинг 
мазмунини белгилашда, ўрганилаётган ўқув материали мазмуни билан илгари ўтилган 
материаллар мазмуни орасидаги боғланишни таҳлил қилиш, ўтилган мавзуни назорат 
қилишда эса етакчи билимларни ажратиш зарур бўлади. 
Савол ва берилган топшириқларнинг сифати ўқувчиларнинг ақлий фаолиятларининг 
характерига боғлиқ бўлганидан, улар ўқувчиларнинг хотирасини фаоллаштириш, фикрлаш 
(солиштириш, умумлаштириш, яхлитлаш ва ҳоказо) ва нутқини ривожлантиришга 
қаратилмоғи лозим.
Билимларни ёзма – график усулда текшириш, ўқувчиларнинг

назарий билимларини; 

ўқувчиларни масалалар ва бошқа экспериментал топшириқларни бажаришда қўллай 
олиш кўникмаси ва малакасини; 

ўқувчиларда берилган масалалар бўйича шаклланган кўникмаларни текширишни 
назарда тутади. 
Ёзма – график усулда ишларни текшириш методикаси қуйидаги тўрт этапда 
бажарилади: 

назоратни ўтказишга тайёргарлик;

уни ташкил этиш;

ўтказиш; 

натижаларни таҳлил қилиш. 
Назоратни ташкил этишда назорат этапларининг мақсадларини белгилаш, назорат 
объектларининг мазмунини танлаш, текшириш вазифаларини тузиш лозим бўлади. 
Билимларни амалий - лаборатория машғулотларини бажариш орқали 
текшириш. Ушбу усул ёрдамида, ўқувчиларнинг эришган назарий билимлари асосида 
амалий масалаларни ечиш, турли жадваллардан, формулалардан, чизмалар ва ўлчаш 
асбобларидан унумли фойдаланиш кўникмаси ва малакалари текширилади.
Амалда масалалар ечишда ўқувчидан масалаларни ечишнинг алгоритмини тузиш 
талаб этилади, чунки бундай текширишда ўқувчи фаолиятининг мантиқий кетма-кетлиги 
тўғри ёки нотўғри эканлиги маълум бўлади.
Шундай қилиб, ўқитувчи томонидан текширишнинг турли методлари қай даражада 
муваффақиятли эканлиги танланганлиги, ўқувчилар билимларини одилона баҳолашда муҳим 
кўрсатгичлардан саналади.
Замонавий ахборот технологиялари муҳитида педагогик жараёнларни қуйидагича 
самарали ташкил этиш мумкин: 

ўқитувчилар ўртасида меҳнат тақсимотини тўғри ташкил этиш; 

масофавий ўқув курслари ва электрон адабиётларнинг яратувчиси бўлган жамоага 
ўқитувчилар, компьютер дастурчилари ва мутахассисларининг бирлашуви; 

педагогик жараённинг ташкил қилинишини такомиллаштириш ва ўқитувчи 
фаолияти самарадорлигининг мониторингини олиб бориш. 
Янги замонавий ахборот технологиялари асосида ўқитувчиларнинг педагогик 
маҳорати ошириш учун: 

таълимда технологик асосларнинг тез ривожланиши билан боғлиқ бялган янги 
курсларни яратиш; 

ўқув курсларини яратиш асосида ўқитувчиларнинг кўникма ва малакаларини 
шакллантириш; 


191 

масофавий курсларнинг очиқлиги туфайли уларнинг сифатига бўлган талабларнинг 
ва ўқув материаллари сифатини назорат қилишга оид эҳтиёжларнинг қондирилиши; 

ўқув жараёнида ўқувчи фаолиятининг устувор мавқе тутишини, ўқув жараёни 
салмоғининг ўқитувчидан ўқувчига кўчишини таъминлаш; 

янги коммуникацион технологиялардан фойдаланиш асосида, ўқитувчининг ҳар бир 
ўқувчи билан тескари алоқасининг вужудга келишини амалга ошириш. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish