Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


  Ўқитувчиларнинг замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

4. 
Ўқитувчиларнинг замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан 
фойдаланиш малакаларини шакллантириш 
Ўзбекистонда таълим-тарбия соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий омилларидан бири, 
бу таълим жараёнларига замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этиш 
бўлиб, республикамиз Президенти И.А. Каримов бу масалада “…бугун ҳаётимизга чуқур 
кириб бораётган интернет тизимини кенг жорий этиш, ёшларимизни Ўзбекистоннинг 
қадимий ва бой тарихи, эзгу қадриятларимиз, юксак ахлоқий фазилатлар руҳида 
тарбиялашга хизмат қиладиган миллий ахборот ресурсларини шакллантириш ва 
ривожлантириш, бу борада ўзбек тилининг имкониятларидан самарали фойдаланиш 
масаласи доимо эътиборимиз марказида туриши лозим”лигини таъкидлайди. 
Бундай вазифаларни бажариш «Кадрлар тайёрлаш миллий модели»ни амалга 
оширишнинг босқичларида белгилаб берилган, унинг келажакдаги истиқболи 
Президентимиз томонидан илмий асослаб берилди. Моделни амалиётга татбиқ этиш ўқув 
жараёнини технологиялаштириш билан узвий боғлиқдир. Илмий техникавий тараққиёт 
ишлаб чиқаришнинг кўп сонли тармоқлари билан бир қаторда таълим соҳасига ҳам 
замонавий ахборот технологияларини жорий этишни тақозо этмоқда. Шу боис, “Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури”да “ўқув-тарбиявий жараённи илғор педагогик ва ахборот 
технологиялари билан таъминлаш“ зарурияти эътироф этилди, унинг иккинчи ва учинчи 
босқичларида бажариладиган жиддий вазифалардан бири сифатида белгиланди. 
Нима учун бугунги кунда таълимда ахборот технологияларини жорий этишнинг 
назарий асосини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш зарурияти пайдо бўлди? Биринчидан, 
ўқитувчини ўқув жараёнининг ташкилотчиси сифатида эмас, балки билимларни эгаллаш 
манбаларидан бирига айланиб қолаётганлигини таъкидлаш мумкин.
Иккинчидан, 
илмий-техник 
тараққиётнинг 
ривожланаётган 
босқичида 
ахборотларнинг кескин ортиб бораётганлиги ва улардан ўқитиш жараёнида фойдаланиш 
учун вақтнинг чегараланганлиги, шунингдек, ўқувчиларни касбий фаолиятга мукаммал 
тайёрлаш талаблари таълим тизимига замонавий технологияларни жорий этишни тақозо 
этмоқда. 
Таълим тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири –ахборот ва 
телекоммуникация технологиялари билан таълим жараёнини тизимли интеграциялаш ва уни 
бошқариш ҳисобланади. Ислоҳотлар жараёнида бош вазифа қилиб, ўқув жараёнини ташкил 
этиш, унинг мазмунини тубдан янгилаш, компьютерлашган муҳитда ўқитувчиларнинг 
педагогик фаолияти ва ўқувчиларнинг билим олиш жараёнини ташкил этиш билан 
белгиланади.
«Кадрлар 
тайёрлаш 
миллий 
дастури»да 
кадрлар 
тайёрлаш 
тизимини 
мукаммаллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида таълим тизимининг яхлит 
ахборот маконини яратиш алоҳида таъкидлаб ўтилган. Унда таълимнинг замонавий ахборот 
технологиялари, компьютерлаштириш ва компьютер тармоқлари негизида ривожланиб 
бориши белгиланган. 
Замонавий ахборот технологияларининг таълимни интенсивлаштириш ва 
оптималлаштириш имкониятлари масофавий малака оширишни ташкил этишда муҳим 
аҳамият касб этади. Шунинг учун умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар 
таълими муассасалари ўқитувчи кадрлари малакасини оширишдан асосий мақсад 
ўқитувчиларда замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланиб билим, 
кўникма ва малакаларини ҳамда педагогик маҳоратларини шакллантиришдир.
Бугунги кунда педагогик таълим самарадорлигини ошириш билан бевосита алоқадор 
бўлган бир қатор, ҳозиргача ечими топилмаган муаммолар мавжуд. Бу муаммолар таълим 
соҳасини ахборотлаштириш, замонавий ахборот технологиялари соҳасида ўқитувчи кадрлар 


192 
тайёрлаш, ўқитувчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан 
фойдаланиш малакасининг етарли эмаслиги билан боғлиқ. Бу муаммоларнинг муҳим 
қирраларидан бири сифатида ўқитувчиларнинг ўзларида таълимни замонавий ахборот 
технологиялари билан жиҳозлашга бўлган муносабатларини кўрсатиш мумкин. Шу нарсани 
таъкидлаш жоизки, ахборотлаштириш шароитида ўқитувчининг педагогик маҳорати ҳозирги 
замон талаблари даражасида янада ошади. Ҳозирги кунда барча таълим муассасалари 
замонавий компьютер ва телекоммуникация технологиялари асосида жиҳозланмоқда. Бу ўз 
навбатида ўқитувчиларнинг ўз меҳнат фаолиятларига янгича ёндашувларини талаб этади. 
Ўқув жараёнида янги технологияларни жорий этилиши, ўқитувчини техник воситалар 
томонидан сиқиб чиқишга эмас, балки унинг вазифалари, ролини ўзгартиради, ўқитувчилик 
фаолиятини янада серқирра касбга айлантиради.
Компьютер ва замонавий ахборот технологияларининг жадал суръатда ривожланиши 
эндиликда ҳозирги замон ўқитувчисининг педагогик маҳорати нақадар серқирра эканлигини 
намоён этмоқда. Ҳозирги кунда замонавий ўқитувчидан: 

ўқув курслари дизайнери – ўқув курсларининг яратувчиси; 

фасилитейтор – ўқитиш методлари бўйича маслаҳатчи; 

тьютор – ўқув курсларини интерфаол тақдим этиш бўйича мутахассис; 

инвигилатор таълим натижаларини назорат қилиш усуллари бўйича мутахассис 
бўлишни талаб этмоқда. 
Замонавий технологиялар, масофавий олий педагогик таълимни янгича ташкил 
қилинишига замин яратади. Бундай таълимда ўқитувчилар, компьютер дастурчилари ва 
мутахассислари ёрдамида ўқитувчиларнинг янгича малака ошириш курсларини ташкил этиш 
талаб қилинади. Масофавий ўқитиш курсларини яратишда дастлаб: 

курсларнинг мақсади; 

мақсадга эришиш йўллари; 

ўқув материалларини тақдим этиш усуллари; 

ўқитиш методлари; 

ўқув топшириқларининг турлари; 

муҳокамалар учун саволлар; 

мунозара ва баҳсларни ташкил этиш йўллари; 

ўзаро алоқа усуллари ва коммуникация сингари омилларни аниқлаш лозим. 
Ўқитувчи кадрлар педагогик маҳоратларини ошириш мақсадида масофавий малака 
оширишлари нуқтаи назаридан келиб чиқиб, тингловчиларда замонавий ахборот 
технологиялари имкониятларидан фойдалана олиш билим, кўникма ва малакаларини 
шакллантиришга қаратилган. «Таълимда ахборот технологиялари» курси У.Ш.Бегимқулов 
томонидан таклиф этилган ҳамда мазмун ва меъёр жиҳатидан мукаммал ишлаб чиқилган 
бўлиб, ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратларини ҳозирги замон талаблари асосида 
такомиллаштиради. 
Шунингдек, курснинг мақсади – ўқитувчиларда замонавий ахборот технологиялари, 
касбий фаолият ва ахборот жамияти учун зарур бўлган техник воситалар ва дастурий 
таъминот борасидаги билим, кўникма ва малакалар шакллантирилади, замонавий ахборот 
технологияларини таълим жараёнида, шунингдек, касбий фаолиятларида ҳар қандай 
муаммоларни ечишда қўллашни ўрганадилар. Дастлаб ўқитувчилар бошланғич тайёргарлик 
даражасида қуйидаги талабларни ўзлаштирадилар: 
− 
матн муҳаррирининг асосий объектлари ва улар устида бажарилиши мумкин бўлган 
амалларни билиши; 
− 
матнни таҳрирлаш ва форматлаш учун матн муҳарририни қўллай олиши; 
− 
график ахборотларни тақдим этишнинг растр ва вектор усулларини ўринли қўллай 
олиши; 
− 
график муҳаррирнинг асосий объектлари ва улар устида бажарилиши мумкин бўлган 
амалларни билиши;
− 
тасвирни яратиш ва таҳрирлаш учун график муҳаррирни қўллай олиши; 
− 
электрон жадвалларнинг имконият ва вазифаларини тушунган ҳолда ишлата олиши; 


193 
− 
диаграммалар яратишни билиши; 
− 
электрон жадвалларни масалалар ечишда қўллаши; 
− 
маълумотлар базасининг имконияти ва вазифаларини тавсифлаши; 
− 
маълумотлар базасининг турларини тавсифлаши; 
− 
маълумотлар базасининг асосий объектлари ва улар устида бажарилиши мумкин 
бўлган амалларни билиши; 
− 
оддий маълумотлар базасини ярата олиши; 
− 
ёзувларни саралаш ва қидиришни амалга ошириши. 
Курснинг модул тузилишини қуйидагилардан иборат этиб белгилаш мумкин: 
1-
модул. Таълимда ахборот ва коммуникация технологиялари. 
2-
модул. Педагогик дастурий воситалар. 
3-
модул. Электрон ўқув материалларини яратиш технологиялари. 
4-
модул. Ўқитишнинг замонавий техник воситалари. 
Бунда ўқитувчилар ўз педагогик маҳоратларини қуйидаги модуллар мазмунини 
ўзлаштирган ҳолда бойитиб борадилар: 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish