3. Ўқитувчининг компьютер технологиялари асосида ўқувчилар билимини
назорат қилиши
Ўқувчилар билимини баҳолашнинг компьютер тизими ва ўзлаштириш
мониторингини ташкил этиш учун аввало, замонавий таълим тизимида ўқитишнинг
сифатини ташхис қилишга, яъни унинг ҳолатини аниқламай туриб, ундаги жараёнларни
самарали бошқаришга, таълимда маълум бир мақсадга эришишнинг иложи йўқлиги ҳеч
кимда шубҳа туғдирмайди. Ўқувчиларнинг якунловчи билим ва малакаларини таълим
жараёнида турли мезонлар ва ёндашувларга таяниб аниқлаш, бу жараёнларга замонавий
ахборот технологияларини қўллаш, уларнинг қўйилган дидактик талабларга ҳақиқатан
мослигини назорат қилиш мумкин.
Бунда педагогик ташхис, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини
шакллантириш даражасини аниқлашни, назорат қилишни, баҳолашни, йиғиш ва статистик
маълумотларнинг таҳлили ҳамда келгусида бу жараён ривожини башорат қилишни ўз ичига
олади. Методик адабиётларда ўқувчилар ўзлаштиришларининг ташхиси, улар томонидан
эришилган ютуқларнинг даражаси сифатида қайд этиш эканлигига эътиборни қаратсак, унда
педагогик ташхиснинг мақсади, таълим жараёни боришининг таҳлили ва уни баҳолашни ўз
вақтида аниқланишидан иборат бўлади.
188
Маълумки, таълим жараёнини бундай баҳолаш, фақат ўқувчининг ўзлаштириш
даражасини белгилаш билан чегараланиб қолмай, ўқиш жараёнини рағбатлантиришда муҳим
педагогик восита ва ижобий мотив уйғотиш билан ўқувчи шахсига кучли таъсир этади. Шу
хилда ўқувчини объектив баҳолаш асосида унда адекват равишда ўз-ўзини баҳолаш
имконияти туғилади ва ўз муваффақиятларига танқидий муносабатнинг шаклланиши қайд
этилади. Шу нуқтаи назардан ўқувчи билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш, айниқса,
билимларини назорат қилишнинг компьютерлаштирилган тизими, замонавий ахборот-
педагогик тизимларида, уларда билимни назорат қилишни ташхисий аҳамияти ва
ҳаққонийлигини самарали бажариш мақсадида тинмай изланишлар ва такомиллаштириш
ишларини олиб бориш тақозо қилинади. Мазкур масаланинг ечими ўқитишнинг мақсадга
мувофиқ ва ҳаққоний бўлишида, иложи борича аниқ ва асосланган усул сифатида қайд
қилинган.
Компьютер технологиялари асосидаги ўқувчилар билимини назорат қилиш фақат
мутахассис ўқитувчилар томонидан эмас, балки педагогик жараён иштирокчилари
томонидан ҳам амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Бундай технологияларни
мониторинг тизимида жорий қилишда педагогик жараён иштирокчиларининг ахборотга,
билимга бўлган эҳтиёж ва иштиёқларини фаоллаштиришга эришиш зарур.
Ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларини назорат қилиш компьютер тизимининг
асосий мақсади, улар эришган ютуқлар ва муваффақиятларни аниқлаш, уни
такомиллаштириш йўлларини кўрсатиш, шу асосда ўқувчиларга самарали ижодий фаолият
кўрсатиш учун шароит яратишдан иборат. Бу мақсад, биринчи навбатда, ўқувчилар
томонидан ўқув материалларини ўзлаштириш сифати билан, яъни ўқув дастурида
белгиланган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш даражаси билан боғлиқ. Иккинчи
томондан, компьютер назоратининг асосий мақсадини аниқлаштириш, ўзаро, шунингдек, ўз-
ўзини назорат қилиш бўйича ёндашувларни амалга ошириш ҳамда ўзаро ва ўз-ўзини назорат
қилишга бўлган эҳтиёжнинг шаклланиши билан боғлиқ. Учинчидан эса, бу мақсад
ўқувчиларда бажарилган иш учун жавобгарликнинг намоён бўлиши каби шахснинг ижобий
сифатларини тарбиялашга қаратилган бўлади (6-иловага қаралсин).
Назорат қилишнинг энг муҳими – назорат функцияси бўлиб, ўқувчилар эришган
билим, кўникма ва малакаларнинг даражасини, уларнинг билиш фаолияти бўйича
ёндашувларини, билимларни ўзлаштирганлик кўрсаткичларига кўра уларнинг ақлий
фаолиятлари ривожланиш даражасини аниқлаштириш имкониятини беради.
Унинг иккинчи муҳим вазифаси ўқитиш бўлиб, у ўқувчи эришган билимлар, кўникма
ва малакаларни такомиллаштиради, унинг тизимлилигини назорат қилишни таъминлайди.
Бундай назорат жараёнида ўқувчилар ўрганилаётган материални қайтариш ва мустаҳкамлаш
билан шуғулланадилар. Билимларни компьютер технологиялари асосида текшириш,
ўрганилаётган материалдан асосийсини ажратиб олиш, шунингдек, эришилаётган билим,
кўникма ва малакаларнинг мазмунини аниқлаш имкониятини беради.
Назорат қилишнинг учинчи – ташхис қилиш вазифаси, ўқувчиларнинг
ўзлаштираётган билим, кўникма ва малакаларидаги камчиликлар, етишмовчиликлар, хатолар
ҳақида, хатоларнинг сони ҳамда характери ҳақида маълумот олишга ёрдам беради. Ўқитиш
жараёнида ташхис қилиш орқали назорат маълум даражада таълимнинг самарали
методикасини танлашга ёрдам бериши билан муҳим саналади.
Компьютер технологиялари асосида ўқитувчи ўқувчилар билимини назорат қилишда,
унинг башорат этувчи вазифасидан, яъни, таълим-тарбиявий жараён ҳақида, унинг
келажаги, олдиндан кўра билиш мумкин бўлган ҳолатлари тўғрисида ахборотларни олади.
У ўқув жараёнининг маълум босқичида ўқув материалининг маълум қисми бўйича
мўлжалланган аниқ билим, кўникма ва малакалар етарлича шакллангани, ёхуд
шаклланмаганлигини башорат қилиш асосида назорат олиб бориш имкониятини беради.
Маълум илмий башорат бўйича эришилган натижалар ўқувчиларнинг келажакдаги
фаолиятлари моделини яратиш учун қўлланилади. Бундай башорат ўқитувчининг келажакда
ўқитишни режалаштириш ва амалга ошириш учун аниқ хулосалар олишига ёрдам беради.
Билимларни назорат қилишнинг ривожлантирувчи вазифаси, ўқувчиларнинг
билишга бўлган фаолликларини, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришда
189
намоён бўлади. Компьютер технологиялари асосида амалга оширилувчи назорат жараёнида
ўқувчиларда нутқ, хотира, диққат, тасаввур, ирода ва фикрлаш қобилиятларининг
ривожланиши яққол сезилади. Назорат қилишнинг ривожлантирувчи вазифаси, шахснинг
қобилияти, мойиллиги, қизиқишлари ва эҳтиёжлари каби хусусиятларининг шаклланишига
таъсир қилиши билан муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, ўқувчилар эришаётган билимларни назорат қилишда унинг
Do'stlaringiz bilan baham: |