Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

йўналтирувчи вазифаси ҳам мавжуд бўлиб, ўқитувчи унинг моҳиятини, алоҳида ўқувчи 
ёки бутун гуруҳ томонидан ўқитишнинг мақсадига қай даражада эришилганлиги, яъни ўқув 
материали қандай миқдорда ва қанчалик чуқур ўзлаштирилганлиги билан белгиланади. 
Бундай назорат туфайли ўқитувчи йўл қўйилган хатоликларни ва камчиликларни ўрганиб, 
ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиришда қандай ёндашувларга 
урғу бериш лозимлигини англаб олади. Назоратнинг йўналтирувчи вазифаси ўқувчининг 
турли хусусиятлари бўйича ўз–ўзини яхши билишга, ўзи эришган билимлари, қобилияти ва 
имкониятларини англаш ва одилона баҳолашига катта ёрдам беради. 
Ўқувчиларни назорат қилишнинг яна бир муҳим вазифаси уларни тарбия қилиш 
билан боғлиқ бўлиб, ўқитувчи ўқувчиларда ўқишга жавобгарликни, интизомни, 
саранжомлик ва саришталикни, ахлоқий ҳис-туйғуларни тарбиялайди. Уларда меҳнатга 
лаёқатлиликни, ғурур ва иродани ҳамда меҳнатга нисбатан мунтазам кўникмаларни 
шакллантиради. 
Бундай жиҳат ҳаққоний бўлиши учун интернетнинг таълим ресурслари 
талабгорларнинг сўровлари ва талабларига тўла жавоб бера оладиган даражада бўлиши 
шарт. Шунинг учун ҳам экспертлар томонидан таълим веб – сайтларининг сифатларини 
баҳолаш компьютер ташхисининг ҳаққонийлигида муҳим ўрин тутади.
Таълимда веб-сайтларнинг сифати таълим жараёнининг ахборот фазосининг 
ривожланишига таъсир этувчи энг муҳим жиҳатлардан саналади. У мазкур фазода таълим 
олишнинг сифатига ва мазкур тизимнинг маданиятли ташкил этилганлиги даражасига 
бевосита таъсир этади. 
Ташхис ва мониторингни таълимда жорий этишда мавжуд методологияни қўллаш 
орқали ахборотли ўқитиш муҳитининг ташхисий вазифасини аниқлаш имконияти туғилади.
Айни пайтда ўқувчилар эришган билимлар, кўникма ва малакаларни назорат 
қилишнинг кенг тарқалган йўли – тестлар ёрдамида текшириш бўлиб, у компьютернинг 
ундан фойдаланувчи билан ўтказадиган мулоқотига асосланган. Мазкур тизим 
“ўқитувчининг техник қайта қуролланиши, унинг механизациялаштирилган меҳнати” ёки 
“ўқитувчи машина” деган шиорлар остида ўқитувчининг ўқувчи билан индивидуал ишлаш 
жараёнини мужассамлаштирувчи сифатида дунёга келган. Баъзан, ўқув жараёнида сунъий 
интеллект тизимининг қўлланилиши баҳолаш жараёнининг мураккаблиги, хусусан ўкувчини 
баҳолаш учун ўқувчига катта миқдордаги ахборотни қайта ишлаши, баҳоловчи ва 
баҳоланувчи орасидаги ўзаро таъсир жараёнининг мураккаблиги бу масалани осон ҳал 
қилиш 
имкониятини 
бермайди. 
Хусусан, 
ўқувчи 
билим 
ва 
малакасини 
компьютерлаштирилган ҳолда назорат қилиш, талаб қилинадиган билимлар мажмуасининг 
сифатини аниқлаш муаммосини ҳал қилиш лозимлигини, бусиз эришилган билимларни 
баҳолаш мезонларини ва уларнинг ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш қобилиятларини 
белгилаш мумкин эмаслиги ойдин бўлди.
Ўқитувчилар томонидан ўқувчилар билими, малака ва кўникмаларини назорат 
қилишнинг асосий мақсади, улар эришган ютуқлар ва муваффақиятларни аниқлаш, уни 
такомиллаштириш йўлларини кўрсатиш ва шу асосда ўқувчиларнинг фаол ижодий фаолият 
кўрсатишлари учун шароит яратишдан иборат. Бу мақсад, биринчи навбатда, ўқувчилар 
томонидан ўқув материалларини ўзлаштириш сифати билан, яъни ўқув дастурида 
белгиланган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш даражаси билан боғлиқ. Иккинчи 
томондан, назоратнинг асосий мақсадини аниқлаштириш, ўзаро ва ўз-ўзини назорат қилиш 
бўйича ёндашувларни ўрганиш ҳамда ўзаро ва ўз-ўзини назорат қилишга бўлган эҳтиёжнинг 
шаклланиши билан боғлиқ. Учинчидан эса, бу мақсад ўқувчиларда бажарилган иш учун 
жавобгарликнинг намоён бўлиши каби шахснинг ижобий сифатларини тарбиялашга 
қаратилган бўлади. 


190 
Ўқувчиларнинг билимларини интеллектуал назорат қилиш ўқитувчидан зийракликни, 
адолат билан фаолият юритишни талаб қилади. Билимларни интеллектуал баҳолашнинг 
турли методлари мавжуд бўлиб, улар ичида кенг тарқалган методлар қуйидагилар: 
• 
оғзаки йўл билан текшириш; 
• 
ёзма-график усулда текшириш; 
• 
амалий-лаборатория машғулотларини бажариш орқали текшириш. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish