Маълумотлар базаси деганда, ахборотни компьютер техникаси ёрдамида киритиш,
тизимлаштириш, сақлаш ва фойдаланиш учун тавсия қилиш тушунилади.
Бир қатор ахборотларни анъанавий қайта ишлаш учун уларни тайёрлашнинг стандарт
шакллари мавжуд бўлиб, уларга библиография, статистик маълумотлар, рефератлар
киради. Маълумотлар базаси ахборот таркибига статистик, матнли, график ва кўринишли
ахборотларни чексиз кўп миқдорда ва албатта, белгиланган шакллардаги кўринишларини
қабул қилади.
Билимлар базаси эса, ёпиқ тизимда, мазкур мавзу бўйича қўшимча ахборотларга
эҳтиёж сезмаган ҳолда ва унинг ҳар бир элементи, мантиқ жиҳатдан боғланган бошқа
элементларга чиқа олиши бўйича тузилмали ахборотлаштирилган тизимга эга бўлади. Бунда
ушбу билимлар базасига киритилмаган, яъни ундан ташқи элементларга мурожаат
қилинишига имкон бўлмайди. Билимлар базасининг бирламчи библиографик ўхшашликлари
сифатида турли энциклопедиялар, луғатлар хизмат қилади.
Ўқувчилар билими сифатларини тест саволлари ёрдамида аниқлаш ва
психофизиологик ривожланаётганлигини ташхис қилиш мақсадида компьютер тизимига
экспорт тизими қўшимча киритилган бўлиб, бу тизим ёрдамида электрон тармоқ орқали
билимларни баҳолаш ва бу масала бўйича етарлича натижаларни аниқлаш мумкин.
Бундай дастурий воситалардан, таълимдаги ҳолат ва унинг мақсадига кўра, баъзан
ўқувчиларнинг эҳтиёжларини чуқурроқ англаш зарурияти нуқтаи назаридан, уларнинг
маълум фан соҳасида билимларини таҳлил қилиш бўйича бошқа бир ҳолларда эса,
ўқитишнинг психологик тамойилларини ҳисобга олиш мақсадида кенг фойдаланилади.
Компьютер ёрдамида турли илмий ахборотлар, ўқув материаллари бўйича
ахборотларни тавсия этишнинг бой имкониятлари, хусусан уларга интегратив курсларни
киритиш, фаннинг тарихи ва методологияси билан танишиш, турли фанлар бўйича уларнинг
замонавий даражасига оид билимлар, маданият ва ижтимоий онгга даҳлдор билимларни
киритиш, таълим мазмунини сезиларли ўзгартириш ва кескин бойитишга ёрдам беради, уни
фаоллаштириш ва ривожлантиришда муҳим омил бўлади.
Компьютер воситалари ёрдамида мустақил таълимни ташкил этиш нуқтаи назаридан
таҳлил этадиган бўлсак, аксарият унинг интерфаоллигини, бевосита мулоқот ёрдамида
ўқувчи ўқув режасида кўрсатилган, исталган фан соҳасида махсус ўқув дастурлари ёрдамида
билим олиш имкониятига эга эканлиги маълум бўлади. Компьютер воситаси, ўқувчи ёхуд
ўқитувчи мурожаатларига «жавоб беради», улар билан бемалол «мулоқотга киришади»,
булар компьютер таълими методикасининг асосий хусусиятларидан бири саналади.
Айниқса, компьютер технологиясининг маълум мавзуни ўқитиш бўйича ёки алоҳида
дидактик масалаларни ҳал этишда фойдаланиш каби ҳолатлар («кириб борувчи» технология
номи билан машҳур), шунингдек ўқитишда маълум технологиянинг асосий, аниқловчи ва энг
муҳим тавсифловчиси сифатида компьютерни қўлланиш ҳолатида компьютер ва бошқа
технологиялар орасидаги муносабатлар масаласи жуда долзарб саналади.
Компьютерли ўқитиш методикасининг бошқа бир муҳим хусусияти, у ўқитиш
жараёнининг барча босқичларида, жумладан янги ўқув материалини тушунтиришда,
187
қайтаришда, умумлаштиришда, ўқувчиларнинг маълум фан бўйича эришган билим, малака
ва кўникмаларини текширишда намоён бўлади. Бундай жараёнда ўқитувчи компьютернинг
ўқувчи учун турли вазифаларни, хусусан ўқитувчилик, ишчи қурол, таълим объекти, ўзаро
мулоқот каби функцияларни бажаришини билиши керак. Бунда ўқитувчининг вазифаси дарс
жараёнида ўқувчиларни компьютердан тўғри фойдаланишларини назорат қилишдан иборат
Do'stlaringiz bilan baham: |