195
•
Менеджер сифатида – машғулотлар ўтказилишини бошқаради, тўла қонли мақсадга
эришилишини назорат қилади (тестлар, имтиҳонлар ва шу кабилар).
Ҳозирги пайтда ўқитувчининг ахборот маданиятини шакллантиришнинг фақатгина
биринчи, бошланғич босқичи – замонавий компьютер саводхонлигини шакллантириш
босқичи кузатилади. Умумтаълим мактабларини ахборот–компьютер воситалари билан
таъминлаш ўқитувчининг компьютер саводхонлигини шакллантириш учун шароит яратади.
Билиш жараёнини ташкил қилишнинг ўзгартирилиши, компьютерда ахборот
маҳсулотларини, ўқув дастурларини яратиш малакаларини шакллантириш – ўқитувчининг
ахборот омилкорлигини ривожлантириш йўлидаги кейинги қадам ҳисобланади.
Ўқитувчининг ахборот маданияти
ахборот моделини қуриш малакасини назарда
тутади. Моделлаштиришни реал оламдаги ҳодисалар, жараёнлар ва объектларни тадқиқ
қилишнинг универсал усули сифатида қараб, ахборот моделини қуриш методига эга бўлган
ўқитувчи ўқувчини тадқиқот ишларига жалб этади, унинг моделлаштириладиган ҳолатларда
фаол иштирок этиши учун шароит яратади. Ўқитувчининг ахборотларни моделлаштириш
методларига эга эканлигини кўрсатувчи яна бошқа вариантлардан бири – бу дарсда
мультимедиали презентацияларни ярата олиши ва улардан фойдалана билишидир. Улар ўқув
материалини алгоритмик тартибда мукаммал маълумотлар билан тўлдириб, ёрқин таянч
образлар тизими сифатида ифодалаш имкониятини беради.
Шу ўринда Microsoft Offiseдан фойдаланиш ўқитувчиларга ўзининг мультимедиа
маърузаларини яратиш, топшириқлар, тестлар ва бошқа турли хил материалларни яратиш
имкониятини беришни таъкидлаб ўтамиз. Компьютерда маъруза ўқиш ўқитувчи учун янги
иш қуролига айланмоқда: намойиш қилиш воситалари (слайдлар, видеороликлар,
анимациялар) ўқувчиларда образли тасаввурларни ва улар асосида тушунчаларни
шакллантиришга ёрдам беради.
Ўқув–методик қўлланмада мавжуд бўлган ўқув–намойиш материаллари
коллекциясидан фойдаланиб, ўқитувчи турли хил ахборот ресурсларидан фаол материал
излашни бошлайди, бу жараёнга ўқувчиларни ҳам жалб этади. Бундай ҳамкорликдаги
фаолият ўқувчиларнинг билиш фаолиятини рағбатлантирибгина қолмай, балки ўқувчи ва
ўқитувчини ягона лойиҳа устида ишловчи маслакдошлар сифатида бирлаштиради.
Замонавий ўқитишни интернет ресурсларидан фойдаланишсиз тасаввур қилиб
бўлмайди. Интернет тармоғи таълим хизматларининг жуда катта потенциалига эга. Электрон
почта, излаш тизимлари, электрон конференциялар, электрон олимпиадалар ва викториналар
замонавий таълимнинг таркибий қисмига айланмоқда. Ушбу таълим хизматларидан, ҳам
дарсда, ҳам дарсдан ташқари фаолиятда фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратади.
Интернет таълим ресурсларидан фойдаланиш ўқитувчини таълим жараёнининг менеджерига
айланишга ундайди.
Педагогик маҳорат таркибий тузилишида ахборот маданиятининг имкониятларини
ошириш зарурияти қуйидаги омиллар билан аниқланади:
•
ахборот ҳажмининг кескин ортиши;
•
замонавий фан интеграцияси ва дифференциацияси туфайли юзага келган ахборот
тарқалишининг муқаррарлиги;
•
илмий ва ижтимоий парадигмалар алмашинуви туфайли билимларнинг жуда тез
эскириши.
Ўқитувчиларнинг ахборот маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш таълим
соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ажралмас қисми эканлиги шубҳасиздир.
Компьютерда ишлашнинг оддий кўникмалари ўқитувчининг касбий ахборот
фаолиятини такомиллаштиришдаги биринчи қадамдир. Ўқитувчининг ахборот маданиятини
шакллантириш ва ривожлантириш таълим муассасаси маъмурияти, хусусан, директорнинг
ахборотлаштириш ишлари бўйича муовини, муниципиал методик хизматлар, малака
ошириш институтлари зиммасига юклатилади.
Таълим муассасалари даражасидаги фаолиятлар
таълим муассасасини
Do'stlaringiz bilan baham: