203
Ўқитувчининг касбий педагогик фаолиятида рефлексия жараёнини ўрганиб, кўплаб
олимлар унинг коммуникатив ҳамда кооператив турларини устун қўядилар, айнан ушбу
усуллар ўқитувчининг педагогик фаолиятида ва ўқувчилар билан мулоқотида кўпроқ намоён
бўлади, деб ҳисоблайдилар (В.А.Кривошеев, Г.П.Шчедровицкий ва бошқалар). Бироқ,
бизнингча, педагогик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари хилма хил бўлганлиги сабабли
рефлексиянинг ҳар бир турини алоҳида ўрганиб таҳлил қилиш мумкин эмас, зеро улар маъно
жиҳатидан бир – бирлари билан ўзаро боғлиқ.
Н.В.Кузьминанинг фикрича, рефлексиянинг
«мазмуни, шеригининг ички дунёсини
ўзаро ҳамкорлик асосида субъектив қайта яратишдан иборат бўлган индивидлар бир –
бирларини кўзгудаги каби акс эттириши, ўзаро акс эттиришнинг ўзига хос икки
томонламалик жараёни, қолаверса, бу ички дунёда, ўз навбатида, биринчи тадқиқотчининг
ички дунёси акс этишидир».
У рефлексияни педагогик қобилиятлар нуқтаи назаридан ўрганиб, илк бор
ўқитувчининг рефлексив – перцептив қобилиятларини алоҳида компонент сифатида
ажратади. Н.В.Кузьмина педагогик интуициянинг шаклланиши рефлексив педагогик
қобилиятларнинг шаклланганлик даражасига боғлиқ эканлигини таъкидлайди. «Яхши
интуиция ўқитувчининг изланган натижаларга эришишида таяниши мумкин бўлган
ўқувчининг энг олижаноб, ижобий сифатлари ҳақидаги ахборотларни экстраполяциялаганда
(бир ҳодисани кузатиш асосида олинган хулосаларни бошқа вазиятларга татбиқ этиш)
намоён бўлади».
Олимнинг ушбу хулосаларига таяниб, фараз қилиш мумкинки, экстраполяция
жараёни ўз касбий заҳираларидан, ўз–ўзини касбий жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида
фойдаланиш имкониятини беради.
Рефлексив қобилиятларни ўқитувчи педагогик фаолиятининг зарур таркибий қисми
сифатида ҳисоблаган қатор муаллифлар (А.А.Бизяева, В.В.Ветрова, Е.Н.Пехота,
И.А.Стеценко, И.Г.Татур, А.В.Христева ва бошқалар) уларни бўлажак ўқитувчиларнинг
педагогика олий таълим муассасаларида ўқиши давридаёқ шакллантириш зарурлиги
ҳақидаги ғояларни илгари сурадилар.
А.В.Христева рефлексив вазиятлар моҳиятига касбий фаолиятда ижодий тизимлар
ҳосил қилувчи компонент сифатида қарайди. У бўлажак ўқитувчининг рефлексив тизимини
шакллантириш ва ривожлантириш педагогик фаолиятда ўз имкониятларининг зарур ижодий
қисми деб билади ва рефлексив тизимсиз ўқитувчининг юксак маҳоратли педагог сифатида
такомиллашуви мумкин эмас деб таъкидлайди олима.
Педагогика олий таълим муассасалари талабаларини ўқитиш жараёнидаёқ рефлексия
механизмларини ўзлаштириши ўқитувчининг касбий тайёргарлиги учун янги имкониятлар
очиши таъкидланади. Ўқитувчининг рефлексив индивидуаллиги моделини яратишни
ҳозирги кунда кўплаб олимлар таклиф қилмоқдалар. Маълум педагогик – психологик
шароитларда бўлажак ўқитувчининг шахсий касбий ўз – ўзини ўрганишини талқин қилиши
бошланғич назарий асос ва жадвал вазифасини ўтайди. Бўлажак ўқитувчининг профессионал
рефлексиясини олий педагогик таълим муассасалари таълим–тарбия жараёнини
индивидуализациялаштириш асосида ривожлантириш мумкин.
Коммуникатив ва шахсий рефлексияни ўрганган В.А.Кривошеевнинг таъкидлашича,
ўқитувчи ўз фаолиятида педагогик маҳоратни ўзлаштиргани сари ҳамкасблари ва ўқувчилар
у ҳақида нима ўйлашларини анча яхши тушуна бошлайди, чуқур ўзлаштирилган билим ва
педагогик маҳорат туфайли ўқитувчи ўз–ўзини баҳолашга киришади.
Коммуникатив
Do'stlaringiz bilan baham: