Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Касбий рефлексия ва педагогик фаолият



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

 
1. Касбий рефлексия ва педагогик фаолият. Мустақилликнинг дастлабки 
йиллариданоқ, бутун мамлакат миқёсида таълим ва тарбия, илм-фан, касб-ҳунар ўргатиш 
тизимларини тубдан ислоҳ қилишга киришилди. Белгиланган мақсадлар муваффақиятли 
амалга оширилиб, ҳозирги кунда таълим соҳасида юксак самарадорликларга эришилмоқда. 
Бунда ўқитувчилар билан бирга кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг фидокорона 
меҳнатини эътироф этиб, Президентимиз И.А.Каримов ўзининг “Юксак маънавият  
енгилмас куч” асарида қуйидаги фикрларни баён этади: “Мактаб, таълим-тарбия масаласи 
давлат ва жамият назоратида бўлиши Асосий қонунимизда белгилаб қўйилган. Шу билан 
бирга, бу кенг жамоатчилик, бутун ҳалқимизнинг иштироки ва қўллаб-қувватлашини талаб 
қиладиган умуммиллий масаладир.
Шуни унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида 
яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши 
фарзандларимизнинг бугун қандай таълим-тарбия олишига боғлиқ. Бунинг учун ҳар қайси 
ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кўриши зарур. Ана шу 
оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш 
қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш – таълим-
тарбия соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган ўқитувчиларнинг асосий мақсади ва 
вазифаси бўлиши керак”. 
Бу улкан жавобгарлик ҳисси ўқитувчиларда педагогик маҳорат қирраларининг турли 
жараёнларини ҳозирги замон талаблари даражасида такомиллаштиришни талаб этади. 
Сўнгги йилларда педагог ва психолог олимлар ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятида 
фикрлаш ҳамда аналитик қобилиятларни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этишини 
таъкидламоқдалар. Бу қобилиятлар асосини эса, ўқитувчининг касбий рефлексияси ташкил 
этади.
Рефлексия (лот. «reflexsio» - орқага қайтиш) – «ҳар томонлама баркамол ривожланган 
инсоннинг ўз ҳатти – ҳаракатлари ва уларнинг қонуниятларни англашга қаратилган назарий 
фаолият шаклидир; инсон маънавий дунёсининг ўзига хос яширин ҳислатларини очиб 
берадиган ўз–ўзини билишга ва англашга қаратилган фаолиятдир» .
2
Илк бор рефлексия тушунчаси қадимги Юнон фалсафасида юзага келган ва 
инсоннинг ўз онгида кечаётган мулоҳазалари ҳақида, ўзи фикр юритиши жараёни, ўз 
фикрлари мазмунини таҳлил қилишга эътиборини жалб қилишни англатган (Декарт). 
Сократ, Платон, Локк ва бошқа Юнон файласуфлари рефлексияни инсоннинг ўз–ўзини 
билишга, нималарга қодир эканлигини эътироф этишга қаратилган фаолияти эканлигини 
2
Қаранг: Философская энциклопедия. – М.: Советская энциклопедия. 1967. – 4-т. 499 б.


202 
таъкидлашади. Кант, Гегел, Фихте, Шеллинг каби европа файласуфлари эса рефлексияга 
инсоннинг билиш қобилиятларини ривожлантириш асоси сифатида қарашганлар. Лейбниц 
кoнцепциясига мувофиқ рефлексия инсоннинг апперцепцияга (идрокнинг инсон ўтмишидаги 
тажрибасига ва индивидуал хусусиятларига боғлиқлиги) қодирлик хусусияти сифатида тилга 
олинади.
3
Бугунги замонавий фалсафада эса рефлексия назарий ва амалий жиҳатдан 
фарқланади. Биринчиси, инсон томонидан тушунчаларнинг ривожланиш жараёни, ягона 
тушунча доирасида бир таърифдан бошқасига ўтиш имкониятини берадиган метод сифатида; 
иккинчиси эса, индивидуал ҳаракат ёки фикрни тушунча билан нисбатлаш жараёни, бунда 
нисбатлаш ўлчови устидан назорат таъминланиши
4
керак.
Ҳозирги кунда фалсафий категория сифатида ўрганилаётган рефлексия психология, 
социология, синергетика, мантиқ, андрологика, эвкистика, кибернетика ва бошқа кўплаб 
мураккаб фанларнинг тадқиқот объекти сифатида эътироф этилиб тадқиқ қилинмоқда. Биз 
«рефлексия» категориясига педагогика ва психология нуқтаи назаридан таъриф берамиз ва 
унинг моҳиятини ўрганишда ўқитувчилар касбий фаолиятидаги ўрнини таҳлил қилишга 
батафсил тўхталамиз.
Психологияда рефлексия «субъект томонидан ўзининг ички психик жараёни ва 
ҳолатларини билиш, назорат қилиш» мазмунида талқин қилинади.
5
Ўқитувчининг педагогик 
фаолиятида, рефлексиянинг шахсга нисбатан аҳамиятини ўрганишда бу тушунчанинг 
ижтимоий психологик нуқтаи назардан таърифи мукаммал эканлиги эътироф этилади, унда 
рефлексия инсоннинг борлиқда бошқа инсонлар томонидан қандай қабул қилиниши ва 
баҳоланиши сифатида қаралади: рефлексия – «шунчаки субъектнинг ўз–ўзини билиши ёки 
тушуниши эмас, балки бошқалар томонидан «рефлексияланувчини»
6
қандай билиши» ва 
унинг шахсий хусусиятларини, эмоционал
7
реакцияларини ва когнитив тасаввурларини ҳам 
тушунишини ўз ичига олади.
8
Шахснинг психик ривожланишини бошқариш имкониятларини илмий жиҳатдан 
ўрганиб, С.Л.Рубинштейн инсоннинг мавжудлигини ва унинг ижтимоий борлиққа нисбатан 
муносабатларини рефлексия билан боғлайди:

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish