Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


рефлексия шахсий рефлексиянинг мазмунини, тизимини ва айнан бир хиллигини



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

рефлексия шахсий рефлексиянинг мазмунини, тизимини ва айнан бир хиллигини 
белгилайди, – деган хулосага келади муаллиф. 
Баъзан педагогик коммуникацияда рўй берадиган узилишлар, яъни ўқувчилар 
жамоасидаги фаолиятни «тушунмаслик ҳолатлари» туфайли давом эттира олмаслик, 
педагогик фаолиятдан рефлексив чиқишга олиб келади, зеро иккинчи ўқитувчи, 
биринчисининг фаолияти мазмунини англай олмайди ва натижада уларнинг иккаласи ҳам 
низо сабабларини таҳлил қилишларига тўғри келади. Индивидуал рефлексия, индивидлараро 
рефлексиянинг алоҳида махсус шакли, деб ҳисoблайди баъзи олимлар.


204 
А.А.Бизяева ўқитувчининг касбий рефлексиясидаги ўзига хос жиҳатларни ўрганар 
экан, диққатини ўқитувчи рефлексиясининг бошқа инсон фаолиятини таҳлил қилиш ва 
англаш, шунингдек ўзини таҳлил қилиш ва ўз – ўзини баҳолаш зарурияти билан боғлиқ 
бўлган асосий омилларига қаратади. Олиманинг тадқиқотларида аниқланишича, 
ўқитувчиларнинг интеллектуал рефлексия даражаси уларнинг касбий рефлексиясига 
бевосита эмас, балки унинг маҳорат компонентлари орқали билвосита боғлиқ. Бу олимага 
интеллектуал рефлексияни ўқитувчиларнинг касбий рефлексияси ривожланиши учун асос 
сифатида баҳолаш имкониятларини беради. Бизнингча, булар ўқитувчининг узлуксиз касбий 
ўсишини таъминлаш учун таянч сифатлар саналади.
Рефлексив қобилият ўқитувчига педагогик билимларни ўзлаштириш ва амалиётда 
ундан фойдаланиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга. «Бу ҳолда, - деб ёзади Ю.Н.Кулюткин, - 
ўқитувчи ўзининг педагогик маҳоратидан фойдаланиб амалий қарорларни ишлаб чиқиши ва 
қабул қилиши жараёнларини рефлексия предметига айлантириши лозим. Бунинг учун эса 
ўқитувчида бу жараёнларни таҳлил қилишнинг тегишли тафаккур усуллари шаклланган 
бўлиши керак».
Ривожланган педагогик рефлексиясиз, ўқитувчи доимий таҳлил ва ўз – ўзини таҳлил 
қилмасдан амалий ва назарий педагогик фаолиятда юзага келадиган муаммоларни ва 
зиддиятларни чуқур англаши, уларни доимий таҳлил қилишнинг йўлларини тўғри танлаши, 
олинган натижаларни танқидий баҳолаши ва уларни коррекциялаши мумкин эмас. 
Г.М.Коджаспирова педагогик рефлексияни инсоннинг ўз-ўзини англаши деб, бунда 
«нафақат ўқитувчи ўз ҳатти–ҳаракатларига тўғри баҳо бериши, балки, ўқитувчи билан 
педагогик мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорлик қиладиган ўқувчилар жамоаси, педагогик жамоа, 
таълим-тарбияга масъул шахслар ва ота-оналар уни қандай қабул қилишини тушуна олиш 
қобилияти ҳамдир» деб таърифлайди. Демак, рефлексия  ўқитувчининг ўз-ўзини англаши 
ўзининг камчилиги ва заиф томонларини билиб ўз–ўзини такомиллаштиришга интилиши, ўз 
тарбияланувчиларининг ҳамда ўз–ўзини такомиллаштиришга зарур шарт-шароитлар 
яратиши учун мавжуд ички имкониятларини кашф этишидир. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish