Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

ахборотлаштириш дастури асосида қурилган бўлиши керак.


196 
Ахборот технологияларини фаол татбиқ қилиш орқали таълим сифатини ошириш 
бундай дастурнинг мақсади ҳисобланади. Қуйидаги масалаларни ҳал қилиш орқали бу 
мақсадга эришиш мумкин: 

методик ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида таълим муассасаларининг 
ягона ахборот муҳитини яратиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини оширишга бўлган 
эҳтиёжларини қондириш ва илмий–методик ҳужжатларда ахборот оқимини аниқ бошқариш; 

узлуксиз касбий таълимда ахборот технологияларидан фойдаланиш ва ўқув 
жараёнини фаоллаштириш; 

ўқитувчиларда ва ўқувчиларда ахборот маданиятини шакллантириш учун шароит 
яратиш. 
Бундай дастурни амалга ошириш ўқув жараёнини самарали ташкил қилиш, бутун 
жамоа ва ҳар бир иштирокчининг ўқув жарёнидаги фаолияти натижаларини таҳлил қилиш, 
ахборот технологияларини таълим жараёнига татбиқ этиш самарадорлиги даражасини 
аниқлаш имкониятини беради. Дастурга ахборот технологияларини ўзлаштириш ва татбиқ 
этишнинг барча босқичларида ўқитувчиларни назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлашга 
қаратилган фаолиятини ташкил қилишда, қуйидаги таълим интернет–ресурсларидан 
фойдаланиш мумкин: Ўзбекистон Республикаси педагогик таълим муассасаларининг ягона 
ахборот макони – www.pedagog.uz портали бўлиб, ҳозирги кунда www.pedagog.uz портали 
қуйидаги ахборот-таълим ресурсларидан ташкил топган (8-иловага қаралсин). 
Маълумки, ахборот эскириши, айниқса, шиддат билан эскириш хусусиятига эга, 
демак, ўқитувчи узлуксиз таълим олиши, ижод қилиши (мустақил ва махсус ташкил этилган) 
зарур. Таълимни модернизациялаш шароитида узлуксиз педагогик таълим тизимида 
ўқитувчи кадрларни тайёрлашга қўйиладиган талаблар ортиб бормоқда.
Ўқитувчи замонавий ахборот технологиялари асосида ўз–ўзини такомиллаштиришида 
масофавий курслар бебаҳо ёрдам кўрсатади. Интернет орқали тайёргарлик мавзусини 
танлаш, вақтни тежаш, ўқитиш самарадорлигини ошириш имкониятини беради. Ўзини, ўз 
тажрибасини очиб бериш қобилияти ўқитувчи ахборот маданиятининг муҳим жиҳати 
ҳисобланади. Баъзан ўқитувчилар маъмуриятнинг ишчи дастурларни, иш юзасидан 
ҳисоботларини, иш юритишнинг замонавий талабларидан келиб чиқиб компьютерда 
расмийлаштиришни талаб қилишини тўғри қабул қилмайдилар. Бироқ, ҳужжатларни ҳам 
техник, ҳам дастурий замонавий воситалардан фойдаланиб тайёрлашнинг кўникма ва 
малакалари аниқроғи, истаги ўқитувчига инновацияларга тайёр турадиган маҳоратли 
ўқитувчи сифатида тавсифнома беради.
Ўқув фаолиятини диагностика ва мониторинг қилиш ишларида компьютердан 
фойдаланиш шунингдек, ўқитувчининг ахборот коммуникацион технологияларни билиш 
савиясини тавсифлайди. Компьютердан фойдаланишда ўқувчиларнинг ҳамда ўқитувчининг 
соғлиғини сақлаш меъёрларига риоя қилиш ўқитувчи ахборот маданиятининг ажралмас 
қисмидир. 
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, янги ахборот технологияларининг татбиқ 
қилиниши ўқитишнинг анъанавий технологияларини инкор қилмайди.
Компьютер воситалари ва ахборот технологиялари дидактик жараёнга улкан таъсир 
кўрсатади, унинг фаоллигини мунтазам ошириб боради, бироқ шу билан бирга ўқув 
жараёнида ахборот–компьютер воситаларидан фойдаланишда педагогик мақсадга 
мувофиқлик принципига амал қилиш талаб этилади.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish