Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


- МАВЗУ. ЎҚИТУВЧИ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

9-
МАВЗУ. ЎҚИТУВЧИ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА 
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ 
РЕЖА: 
1. 
Педагогик маҳоратни оширишда замонавий ахборот технологияларининг аҳамияти. 
2. 
Таълим-тарбия жараёнида компьютер технологиялари имкониятларидан 
фойдаланиш. 


183 
3. 
Ўқитувчининг компьютер технологиялари асосида ўқувчилар билимини назорат 
қилиши. 
4. 
Ўқитувчиларнинг замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан 
фойдаланиш малакаларини шакллантириш. 
5. 
Ўқитувчининг “ахборот маданияти” тушунчасини ўзлаштириши. 
 
Таянч тушунчалар
Замонавий ахборот технологиялари; ахборот ресурслари; илмий – техник 
тараққиёт; модулли ўқитиш; ахборотлаштириш; гипермант ва мультимедиа; 
маълумотлар базаси; компьютер технологиялари; иммитация; коммуникация; билимлар
базаси; таълимда веб–сайтлар; ташхис ва мониторинг; масофавий ўқитиш; модулли 
тизим; ўқитувчининг ахборот маданияти; интернет ресурслари; партал; диагностика; 
интернет тармоғи; электрон почта; видеороликлар; анимация; ахборот- таълим 
ресурслари; инновация; компьютер воситалари. 
 
1. Педагогик маҳоратни оширишда замонавий ахборот технологияларининг 
аҳамияти. Таълим жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва бунда 
ўқитувчиларнинг кўникма ва малакаларини ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил 
этиш тўғрисида»ги 2005 йил 28 сентябрдаги ПҚ-191 сонли Қарори, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва 
ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 
йил 6 июндаги 200-сонли, “Ўқитувчи кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2006 йил 16 февралдаги 25–сонли 
Қарорларининг қабул қилиниши мазкур масалага давлат сиёсатининг устувор йўналиши 
сифатида эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради.
Ўқув жараёнида замонавий ахборот технологияларини қўллаш таълим методларининг 
самарадорлигини оширишга, ўқитувчилар меҳнат фаолиятининг ўзгаришига, уларнинг 
педагогик маҳоратларини такомиллаштиришга, педагогик тизимларнинг таркибий 
ўзгаришига самарали таъсир этади. Бу эса педагогик жараёнларни ахборотлаштиришни 
ташкил этиш ва бошқаришда ўзига хос вазифаларни қўяди. 
Педагогик таълим жараёнларини замонавий ахборот технологиялари асосида 
самарали ташкил этиш: 
− 
масофавий ўқув курсларини ва электрон адабиётларни яратувчи жамоа ўқитувчилар, 
компьютер дастурчилари, тегишли мутахассисларнинг биргаликда фаолият олиб боришини; 
− 
ўқитувчилар ўртасида вазифаларнинг бир маромда тўғри тақсимланишини; 
− 
таълим ва тарбия жараёнини янада мукаммал ташкил қилишни такомиллаштириш ва 
педагогик фаолиятнинг самарадорлигини ошириш мониторингини ташкил этиш 
имкониятини яратади (2-иловага қаралсин). 
Жамиятнинг ҳар бир аъзоси, ўзининг кундалик фаолиятида, узлуксиз равишда турли 
ахборот ресурсларидан фойдаланади. Доимий равишда ортиб бораётган ахборотлар ҳажми 
жамиятдаги интеллектуал салоҳиятнинг ошишига хизмат қилади. Модомики шундай экан, 
ўқитувчи ҳам ўз касбий ва педагогик маҳоратини замонавий ахборот технологиялари оқими 
асосида ошириб бориши мумкин. Ҳар бир ўқитувчи меҳнат фаолияти жараёнида ахборот 
технологияларидан унумли фойдаланиши учун аввало ўз ахборот муҳитини шакллантиришга 
замин яратиши керак. Замонавий ахборот технологиялари ўз муҳитида ахборот 
объектларини, уларнинг ўзаро алоқасини, ахборотларни яратиш, тарқатиш, қайта ишлаш, 
тўплаш технологиялари ва воситаларини, шунингдек ахборот жараёнларининг ташкилий ва 
ҳуқуқий таркибини мужассамлаштиради. 
Ҳозирги кунда ўқитувчи таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг имкониятлари ва 
талабларини инобатга олиши зарур. Ўқитувчи томонидан тарғиб этилаётган таълим ва 
тарбия тизими шахсга йўналтирилган характерда бўлиши, яъни шахснинг ҳар хил 
хусусиятлари ва сифатига эътибор қилган ҳолда табақалаштирилган бўлиши керак. 


184 
Ҳар қандай таълим ва тарбия тизими маълум бир ижтимоий, илмий-техник, 
иқтисодий, маданий ва ниҳоят, сиёсий муҳитда шаклланади ва ривожланади. Бу 
муҳитларнинг энг устувори ижтимоий-иқтисодий омиллардир. Илмий-техник тараққиёт, 
маданий ва сиёсий муҳит ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни ривожлантириши ёки 
секинлаштириши мумкин. Таълим тизими жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий 
ривожланишининг асосий вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади, чунки 
умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасалари инсонни иқтисодиёт, маданият, сиёсий 
жиҳатдан ҳаётда қизғин фаолият кўрсатиш учун тайёрлайди. Шунинг учун ҳам таълим 
муассасалари ўқитувчиси таълим-тарбия жараёнининг таянч бўғини сифатида муҳим 
аҳамият касб этади. 
Шу билан бир қаторда ҳозирги кунда умумтаълим мактаблари ва олий таълим 
муассасалари ўқитувчилари ўртасида ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ва илмий-техник 
тараққиёт ўзининг ифодасини кечикиб топмоқда. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фикрлаши ва 
қабул қилиш фаолиятида янги ғоялар, янги замонавий ахборот технологияларини 
ўзлаштириш маълум бир вақтни талаб этади. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish