Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Рейтинг тизими назорат қилишнинг шакли сифатида



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

Рейтинг тизими назорат қилишнинг шакли сифатида. 
Ўқитувчининг мақсади: 
Ўзлаштиришни рейтинг назорат қилишнинг аҳамиятини ёритиб бериш, ҳар рейтинг 
тизимининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, ҳар бир рейтинг тизимларининг афзаллик 
ва камчилик томонларини очиб бериш . 
Муаммолар: 
Нима учун ҳозирги кунда кўпчилик муассасалар билимларни баҳолашнинг анъанавий 
(«5» баҳолик) тизимидан воз кечиб рейтинг тизимида баҳолашга ўтмоқда?. Анъанавий 
усулда баҳолашнинг қандай камчиликлари ва рейтинг усулида назорат қилишнинг қандай 
афзалликлари бор деб ҳисоблайсиз. Фикрларингизни изоҳланг.
Идентив ўқув мақсадлари: 
Рейтинг усулида баҳолашнинг имкониятларини ўрганади.
Рейтинг усулида баҳолашнинг имкониятларини тушуниб етади.
Анъанавий усулда баҳолаш билан рейтинг усулида баҳолашни таққослайди.
Рейтинг усулида баҳолашнинг моҳиятини тушуниб етади. 


181 
Билимларни ўзлаштириш назорат қилишнинг янги, прогрессив механизмларини 
киритадиган рейтинг системасидан самарали фойдаланишни урганиш ҳам жуда муҳимдир. 
"Рейтинг" (инглизча) сўзи баҳолаш, индивидуал коэфицентни билдиради. 
Ўқувчи ва талабалар билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг системаси 
(келгусида "рейтинг системаси") деганда ҳар бир ўқувчини ўқитишнинг бориши ва 
натижаларини баҳолашга бир хил шаклда ендашишларни урнатадиган ўзаро боғлиқ 
курсатмалар, қоидалар мажмуаси тушунилади. 
Рейтинг системаси таркибида, одатда қуйидагилар ифодаланади: 

назорат турлари (масалан, жорий, оралик, якуний); 

назорат усуллари (огзаки, езма, педагогик тест ўтказиш, маълум амалларни 
бажариш); 

даврийлик ва ўқитиш даври мобайнида баҳолаш актларининг минимал сони; 

баҳолар шкаласи; 

ўқитиш предмети бўйича натижавий баҳога ўқувчини якка баҳолашни бирлаштириш 
қоидалари; 

натижаларни расмийлаштириш қоидаси; 

бошқа курсатмалар. 
Рейтинг системасини киритишнинг мақсади ва вазифалари, одатда куйидаги 
натижаларга эришиш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат: 

ўқувчилар ва талабалар томонидан давлат таълим стандартлари талабларининг 
узлаштирилиши; 

билимларни баҳолашнинг объективлиги ва узлуксизлигини таъминлаш; 

ўқувчилар ва талабалар билиш фаолиятининг фаоллашуви, уларда ўқишда 
ютуқларга эришиш учун ижобий асосларнинг шаклланиши, мусобака элементларини 
киритиш, мунтазам мустакил ишга жалб қилиш; 

ўкишдаги ютуқлар бўйича ўқувчилар ўрнини аниқлаш билан ўқув фаолияти 
натижаларини дифференциациялаш, уларни ўқишдаги ютуқлари учун рағбатлантириш; 

ўқитиш натижаларининг таққосланишини таъминлаш; 

бошқа масалалар. 
Ўқувчилар ва талабалар билимларини баҳолашнинг прогрессив рейтинг системаси 
қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак: 

унда мос узлуксиз таълим босқичининг ўзига хослиги ҳисобга олинган булиши 
керак; 

рейтинг системасида ўқувчиларни уларнинг укишдаги ютуклари бўйича яхшироқ 
дифференциациялаш мақсадида баҳоларнинг кўпи балли шкаласи қўлланилиши керак; 

педагог томонидан куйиладиган бирламчи баҳо мураккаб математик ҳисоблашлар 
билан боғлиқ бўлмаслиги керак (бунга ўқув вақтининг сарфланишини талаб этадиган). У 
педагог томонидан ўқув муассасасида (идорасида) олдиндан ишлаб чиқилган мезонлар 
асосида қўйилади; 

ўқувчилар уларнинг ота-оналари ва педагоглар тушуниши учун имконият (мактаб 
синф журнали ёки академик лицей, касб-хунар коллежи ёки ОУЮ ўқув гурухи журналидаги 
курсатмалар асосида) натижавий рейтинг балларини ҳисоблаш ва қайта ҳисоблашнинг 
кулланилаетган механизми имконият даражасида элементар содда, назорат турлари ва 
шакллари орасида балларни олдиндан тақсимлашни талаб қилмайдиган булиши керак; 

ҳар бир ўқув юрти методик орган идоравий кўрсатмалар асосида ёки ўзининг 
қарорига биноан натижалари якуний рейтинг баҳолашга киради ган ўқитиш даврида барча 
предметлар (фанлар) бўйича оғзаки, ёзма ва тест назоратларининг минимал мажбурий 
сонини ўрнатади;

турли ўқув муассасаларининг рейтинг системалари узлуксиз таълим у ёки бу 
босқичининг чегарасида ўқитиш натижаларининг таккосланишини таъминлаши керак. 
1999 йил март ойи ҳолати бўйича умумий, урта махсус, касб-хунар ва олий таълим 
системасида бир-биридан фарк қиладиган рейтинг системалари ишлатилган, шунинг учун 
республика масштабида уларни универсаллаштириш бўйича иш олиб борилмокда. 


182 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish