134
Ҳозирги кунларда таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўкувчиларда бегона,
вайронкор ғояларнинг зарари ҳақида уларнинг мустақил фикрини шакллантириш соҳасида
қатор самарали ишлар олиб борилмокда, бу жарёнда тарбиячилар томонидан турли-туман
қулай усуллар изланмоқда.
Ушбу кўлланманинг кейинги бўлимларида ана шундай услубиётлар, иш шаклларидан
баъзи-бирларини тайёрлаш, ўтказиш ва таҳлил қилиш услубиёти бўйича амалий тавсиялар
келтирилади.
Рағбат - тарбия услубларидан бири бўлиб, хулқни тузатишга, тўғирлашга ёрдам
берувчи усулдир. Корректировка (тузатма, тузатиш, тўғрилаш) - катта маънога эга:
биринчидан, у инсон хулқининг ижобии шаклларини мустаҳкамлашга ёрдам беради,
иккинчидан, рағбатлантирилган ҳатти-ҳаракат атрофдагилар учун аҳлоқ намунаси бўлиб
қолади.
Рағбат - ўқувчига қониқиш, хурсанд бўлиш, фахрланиш, илҳомлантириш, ўзини янада
яхши тутиш ҳоҳишини уйғотади, ўз қадрини билишни ўргатади, жамоа олдида обрўсини
оширигага имконият яратади, маънавий ёрдам беради, иродасини мустаҳкамлайди.
Рағбат хаққоний бўлиши керак. Ўқувчини рағбатлантиришда тарбиячи унинг
ўлчовиии билиши лозим. Фақат маълум бир ўқувчиларни доимий равишда рағбатлантириш,
уларда худбинлик ва манманлик ҳолларини ривожланишига олиб келиши мумкинлиги
тарбиячининг ёдидан кўтарилмаслиги даркор.
Рағбатнинг бир неча турларини ажратиб кўрсатиш мумкин: Ижобий баҳо бериш -
ўқувчининг тўғри иш қилаётганлигини тасдиқловчи қисқа «Офарин», «Тўғри», «Яша» ва ш.к.
луқмаларда ифодаланади. Мақтов - ўқувчининг ҳатти-ҳаракатини, ишларини таҳлил қилувчи
анча кенг маънодаги баҳодир (масалан, «Аҳмад яхши ҳаракат килди, гуруҳ ҳаётида фаол
қатнаша бошлади», «Лола нафақат фаол, балки барча топшириқларни ихлос билан ижодий
ёндашиб бажаради» ва ш.к.лар). Мукофот анча сезиларли рағбат бўлиб, ажойиб ютуқларни,
ҳатти-ҳаракатларни белгилашда қўлланади. Тарбиячииинг ўқувчиларга бўлган ишончидан
гувоҳлик берувчи мазмунан қизиқарли топшириқлар баъзан уларпи илҳомлантиради. Ишонч
ўқувчилар томонидан яхши хулқи учун ўринли мақтов сифатида қабул қилинади. Ижобий
муносабатни билдириш - ўқувчилар томонидан гарбиячини ёқтиригалари, уларнинг
меҳрибонликлари, самимий табассумлари, дўстона ҳаракатлари, ўртоқлари билан
ҳамкорликдаги ва биргаликдаги ўйинлари, саёҳатлари киради. Бундай муносабатлар ўқувчилар
томонидан мақтов сифатида қабул қилинади. Рағбатнинг меҳрибонлик, эьтибор ва ғамхўрлик
каби турлари, кўпроқ ўқувчи хафа бўлган ҳолларда жуда зарур бўлади, чунки оғриниш ва
хафагарчилик, ғазабланиш, ҳар бир ишни атайлаб бузиш, қасд олиш ҳолларини туғдиради.
Хафаликнинг сабаби хар хил бўлиши мумкин: оиладаги ёмон ҳолат, ота-онанинг ўқувчига
бўлган жуда қаттиққўл муносабати, гуруҳда, мактабда тез-тез турли сабабларга кўра
муҳокамада бўлиши ва жазоланиши.
Тарбиячининг айбланувчига нисбатан бўлган меҳрибонликлари, эътибори ва
ғамхўрликлари ўқувчида кучли жавобгарлик ҳиссини уйғотади. Бундай ҳолларда ўқувчи
тарбиячининг самимийлигини сезиши керак. Илтимос - инсонлараро муносабатларнинг энг
кўп тарқалган кўринишидир. Ишонч руҳий хусусиятлари жиҳатидан ўқувчилар ва ўсмирларга
педагогик таъсир сифатида хизмат қилади. Тарбиячилар томонидан ўқувчиларга ёрдам бериш
имкониятини берувчи илтимос, ўқувчиларни илтимосни бажаришга тайёргарликка чақиради,
турли қийинчиликни енгиб ўтишга кучларини сарфлайди, шу билан бирга уларда қувонч,
илҳом ва хатто фахр уйғотади. «Илтимос» тарбиячига ўқувчилар билан яқинлашишга, улар
билан ўзаро самимий муносабат ўрнатишга ёрдам беради. Илтимос аниқ сўзлар воситасида
ифодаланиб, илтимосни акс этган сўз оҳанги - асосий маъно касб этади. Худди шу сўзлар
бошқача оҳанг билан айтилганда, буйруқ шаклини олиши мумкин. Илтимосни
инсонпарварлик хисларини уйғотувчи усуллардан бири деб қараш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: