Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


В. Тарбиявий ишларни ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

В. Тарбиявий ишларни ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар: 
1.Тарбиявий ишларнинг аниқ вазифаларини чуқур англаш, унинг самарадорлигини 
оширишнинг зарур шартидир. Мазкур вазифалар маҳорат билан талқин этилган ва 
тарбияланувчиларга етказилган бўлиши керак. Тарбиявий иш ташкилотчилари ўкувчиларга 
ўз нуқтаи назарларини мажбуран ўтказмасликлари керак: тарбияланувчиларни зарур 
қарорларни қабул қилишга (гўё ўз қарорлари сифатида қабул қилинадигандек) ишонтириш 
зарур. 
Ҳар қандай тарбиявий иш ишчан ва мажмуавий йўналиш асосида лойиҳалаштирилади. 
Биринчи йўналиш, юкорида таъкидланганидек, тарбияланувчиларнинг жонли, ижодий, 
қизикувчан фаолиятини талаб этади ва, зарурат туғилганда, тиришқоқликни, ҳаракатчан 
ишларни танлашга йўналтиради. Иккинчиси эса, тарбиячига бир вазифадан ҳар томонлама 
самара олишга имкон беради. 
Тарбиявий ишлар жараёнида ҳал қилиниши лозим бўлган барча вазифалар турли 
аҳамиятга эга бўлишига интилиш шарт эмас, чунки тарбия тизимини бирданига бир неча 
мезонлар орқали оптималлаштириб (муқобиллаштириб) бўлмайди. Тарбиявий ишда, ҳар 
қандай ишдаги каби бош вазифа ажратиб олинади ва шу оркали қолган вазифалар ҳал этилади. 
Тарбиявий ишлар мазмунини унинг вазифалари ва амалга ошириш шароитлари билан 
боғлиқ ҳолда белгилаб олиш ниҳоятда муҳимдир. Материал танланаётганда, у ўқувчиларнинг 
тарбиясига ижобий таъсир этиш томонларига эътиборни қаратиш лозим. Тарбиявий ишларда 
турли хатоларга йўл қўймаслик учун тарбиячи ўкувчиларнинг қарашларини ва 
қизиқишларини инобатга олган ҳолда уларни ривожлантириши, шунингдек, уларга таяниб иш 
олиб бориши керак. 
Мақсадга мувофиқ услублар, усуллар ва воситалар тарбиявий ишларнинг ҳар бир 
босқичи учун алохида лойиҳаланади. Бунда услубларнинг имкон қадар фаоллик, 
ташаббускорлик, мустақиллик тамойилларини таъминланиши назарда тутилиши лозим. 
Сустлик -тарбиявий ишларнинг асосий душманидир. Шу боис, тарбияланувчиларнинг хулки 
кузатилса, нимани ўзгартириш зарурлигини уларнинг ўзлари айтадилар. 
Тарбиявий ишларни тайёрлашда ташкиллаштиришнинг юқори даражадаги аниқлигига 
эришишга ҳаракат қилиш лозим. Ҳар қандай тарбиявий иш тарбияланувчилар учун 
«ташкилотчилик мактаби»га айланиши керак. Тайёргарлик ташаббускорлик, талабчанлик, 
киришимлилик, мажбуриятларни тақсимлаш маҳорати, вазиятларни тезда баҳолаш каби 
фазилатларни тарбиялайди. Ишни тайёрлаш ва ўтказиш жамоани жипслаштиришнинг тўғри 
йўлидир! 
7. 
Тарбиявий ишлар нусха кўчиришни ёқтирмайди. Ўзгарувчанлик ва ҳаракат 
доирасининг кенглиги тарбиявий ишларнинг фарқловчи белгиларидир. Синфларнинг, айрим 
ўкувчиларнинг бир-бирига ўхшамаслигидан кенг фойдаланишга интилиш яхши натижа 
беради. Тарбиявий ишларни лойиҳалаш чоғида, бир синфда муваффақият келтирган тажриба 
иккинчисида айнан шундай натижани бермаслиги мумкинлигини эсда тутиш керак. 
8. 
Тарбиявий ишлар турли-туман бўлиши керак. Тарбияланувчилар ёрқин ишларни 
узоқ эслаб юрадилар, шу боис бундай ишларни такрорлаш маъқсадга мувофиқ эмас, чунки у 
аҳамиятини йўқотиши мумкин. Тарбиявий ишларни ҳар доим янгисини топиш қийин, аммо 
уларни топишга ҳаракат қилиш зарур. Тарбиявий ишлар заҳирасида кўплаб қизиқарли 
тадқиқотлар мавжуд ва бу такрорламасликни, аксинча, аник шароитлар билан 
мувофиқлаштирган ҳолда ўқувчини ривожлантиришни кафолатлайди. 
9. Тарбиявий ишлар ҳис-туйғуларнинг қудратли катализатори каби лойиҳалаштирилади. 
Маълумки, ҳаяжонга тушган киши ниҳоятда таьсирчан бўлади. Ҳар бир тарбиявий ишда 
тарбияланувчига яқин, ҳамоҳанг бўлган жиҳатларни топиш ва унда ижобий 
хислатларни 


129 
ривожлантириш, мустаҳкам ҳаёт тарзини шакллантириш, тарбиявий ишлар маданиятини 
оширишнинг муҳим йўлларидан бири бўлган ўраб турган дунё ҳақиқатини тўғри тушунишга 
ёрдам берадиган килиб етказиш керак. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish